“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
163
- yagona salomatlik muhitini shakllantirish (bolalar - ota - onalar -o'qituvchi);
-.salomatlikni mustahkamlovchi o'quv jarayonini tashkil etish;
- psixologik qulaylikyaratish;
- tibbiy-profilaktika ishlari.
Talabalarning o'zigaxos mashqlar majmuasini yaratish, harbir talaba uchun individual dasturni ishlab
chiqish sog'liq uchun xavfsizlikni ta'minlaydi (ayniqsadastlabkibosqichda) va o'zlarining jismoniy rivojlanish
muammolarini hal qilish imkoniyatini yaratadi. Jismoniymashqlar individual majmuasini tuzishda quyidagi
talablarga rioya qilish lozim:
1. Tananing funktsional salohiyatlariga, sog`lig'iga, yoshiga, jinsiga mos kelish.
2. Topshiriqlar muayyan ketma-ketlikda bajarilishi kerak.
3. Yuklamalarni tanlashda variantlilik yondashuviga tayanish.
4. mashg'ulotlar majmuasi vaqti-vaqtibilanyangilanadi, ushbu majmuaning ob'ektiv ko'rsatkichlar
bo'yicha o'quvchilarning rivojlanishiga ta'siri kuzatiladi.
Sog'lom turmush tarsi tajribasini takomillashtirish talabalarning o'zsalomatligi va jismoniy rivojlanishi
uchun o'z-o'zini kuzatishiga yordam beradi.
O'z-o'zini nazorat qilish davriy tibbiy nazorat bilan to'ldiriladi, buuning samaradorligini oshiradi va
kasblarning xavfsizligini ta'minlaydi.
Pedagogika ta'lim muassasalari talabalari sog'liqni saqlash pedagogik kategoriya ekanligini tushunishlari
kerak.O'quv jarayonida sog'liqni saqlash barcha yo'nalishlarda - oilada, maktabda, universitetda
mustahkamlanishi lozim.
ТАЛАБА-ҚИЗЛАРНИНГ МУВОЗАНАТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ
РАҚС ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ РОЛИ
Акрамов С.Ш.,
катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Талаба-қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига қизиқтириш, мунтазам
шуғуллантиришни ташкил этиш муҳим ижтимоий - педагогик муаммо бўлиб қолмоқда. Маълум
даражада ўтқазилган илмий тақиқотларда мутахассис олимлар, болалар ва ёшларда жисмоний
қобилятларини ривожлантириш масаласига доим эътибор бериб келганлар ва хозирда хам аҳамиятли
бўлиб қолмоқда.
Дарҳақиқат, айни шу вақтда ушбу йўналиш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалар,
назарий фикр-мулоҳазалар диққатга сазовордир. Муҳокамага қўйилган илмий тадқиқот ишларга
талабаларни хар томонлма жисмоний тайёргарлигини оширишда, машғулотларда энг мухим турли
хараатли ўйинлар ҳамда халқ миллий рақс элементлардан фойдаланишга кам эътибор берилган.
Ўрганилиб чиқилган илмий тадқиқот ишларидан мактаб ёшидаги болаларда мувозанат сифатини
ривожланиши
ва
такомиллаштиришга
деярли
тадқиқотлар
ўтқазилиб
натижалар
хам
олинган.(Е.Я.Бондаревский, В.Н.Болобан, В.И.Страшинский 1972: Л.Н.Цейтлина 1978-1980 ва
бошқалар).
Аммо бу ишларнинг биронтаси талаба қизлар ёшида мувозанат сифатини такомиллаштиришга
хамда харакатли ўйинлар ва миллий рақс элементлари воситаларидан фойдаланилмаган. Шунингдек,
мувозанат сифатини талаба-қизларда ривожлантириш масалаларга оид тавсияномалар педагог-
тренерларига ишлаб чиқилмаган.
Тадқиқот мақсади. I-II курс талаба-қизларини мувозанат қобилятини ривожлантиришдан мақсади
жисмоний тарбия воситалари-халқ харакатли ўйинлари ва рақс элементларидан фойдаланишни
педагогик техналогияси бўйича илмий асосланган тавсияномалар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотни олиб боришдан вазифаларимиз қуйидагича:
- адабиётлар тахлили, жисмоний тарбия бўйича маълум тажрибаларни ўрганиш натижасида халқ
харакатли ўйинлари, рақс элементларини машғулотларда қўллаш жараёнида ёш талаба қизларни
жисмоний қобилятларидан мувозанат сифатларини ривожлантиришни аниқлаш;
- 1-2 курс талаба қизларининг дастлабки жисмоний ривожланиши тайёргарлигини аниқлаш;
- қизларни мувозанат сифатини такомиллаштиришда махсус машқлар, рақс элементлари ва
харакатли ўйинларнинг таъсирини аниқлаш;
- мувозанат сифатини ривожлантириш ва такомиллашув даражаси самарадорлигини текшириш;
- ёш талаба қизларни жисмоний қобилятини ривожлантирувчи рақс элементлари, халқ харакати
ўйинларини қўллаш мақсадида илмий асосланган педагогик тавсияномалар ишлаб чиқиш.
Жисмоний тарбия дастурининг мазмунида харакатли ўйинлар ва миллий рақс элементлари
воситаларидан унумли фойдаланиб талабаларга жисмоний қобилятларини ривожлантириш масаласи
ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |