“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
169
шакллантириш, «Кучли давлатдан кучли фукдролик жамияти сари» ғоясининг оилада тарбиялашда
хотин-қизлар иштирокининг кучлилиги хозирги жамиятимизнинг асосий йўналишларидан биридир.
Coғлoм турмуш тарзини ривожлантириш тизими тузилиши мураккаб бўлиб, у турли вазирликлар,
нодавлат ташкилотлари, таълим муассасалари ва бощқалардан иборатдир, Coғлoм турмуш тарзини
ривожлантиришда алоҳида масъулият ўзбекларнинг миллий кадриятларидан бири бўлган «Маҳалла»
зиммасига ҳам юклатилади.
Сир эмас, инсон фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, у мақсадга қаратилган
бўлади, яъни инсон ўз борлиғини, оддий тилда айтганда тирикчилигини амалга ошириш учун
нималарни хохлашини дастлаб идеал модел сифатида, яъни хаёлидаги орзу-ҳаваслар сифатида тасаввур
этади. Инсон бу дунёга нафақат яшаб қолиши, ўзлигини англаш зарурати орқалигина мансуб
бўлмасдан, балки дунёни “ўзига мослаштириш”ни ўзлаштириши нуқтаи-назаридан ҳам муносабатга
киришади. Жисмоний тарбия ва спорт шубҳасиз умумбашарий маданият қадриятларидан бири бўлиб
ҳисобланади, зеро у инсоннинг дунёдаги ўрнини мустаҳкамлаши учун хизмат қилади. Бугун
юртимизда спортни ривожлантиришнинг ўзига хос инфра тузилмаси шаклланди. Айниқса, болалар ва
хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли Ватанимиз байроғини
баланд кўтараётган спортчиларимизнинг жисмоний, техник ва руҳий тайёргарлигини юксаклигини
жаҳон спорт жамоатчилиги эътироф этмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда спортни
оммавийлаштириш ва ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган.
Бу йўналишдаги Осиё ва жаҳон мусобақаларида мамлакатимиз хотин- қизлари ҳам катта
ютиқларга эришаётганликларини алоҳида кўрсатиб ўтишимиз мумкин.
Хотин-қизлар мавқеини ижтимоий, сиёсий, иқтисодий муҳофазалаш, уларнинг давлат ва жамият
қурилишидаги фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни тиббий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, аёллар
саломатлигини асраш давлат сиёсатининг бош устувор йуналишларидан бўлиб, хотин-кизлар
саломатлиги, уларнинг маънавий ва руҳий камолотини таъминлаш билан боғлаш бўлган барча
жиҳатлар аёлларимизда соғлом турмуш тарзи шакилантиришда оила, махалла ва барча турдаги ўқув
юртларининг нуфузини доимий ортириб бориш керак бўлади.
Юртбошимиз хар бир киши “Ўзининг саломатлиги хақида шахсан ғамхўрлик қилиб бориш
маданиятини ёшликдан, оила, мактаб, махалла, соғлиқни сақлаш тизими, жисмоний тарбия ва
спортнинг кўмагида сингдириш керак”, деб бежиз айтмаган. Ана шундагина Давлатимиз рахбарининг
“Соғлом, билимли ва фидойи фарзандлари бўлган халқ албатта ўзининг келажагини барпо этади”,
деган кўрсатмаси амалий ифодасини топади.
Мамлакатимизда хотин -қизлар спортини оммалаштириш жараёнида ёш қизларимизнинг
жисмоний тайёргарлигини ошириш билан бир қаторда, улардаги ҳалоллик ўзаро ҳурмат – эҳтиром,
бағрикенглик, мақсад сари интилувчанлик каби юксак маънавий фазилатлари асосида тарбиялашга
алоҳида эътибор қаратишимизга тўғри келади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, хотин-
қизлармизнинг согғлом бўлишлари ва ўзларидан соғлом зуриёт қолдириб тарбиялашлари учун соғлом
бўлишлари ва соғлом турмуш тарзи асосларини эгалашга долимий этибор беришлари жамият
олдидакги асосий вазифа бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3031-сонли қарори;
2. “Аёлларнинг фан ва спортдаги ўрни ” Илмий амалий анжуман. Илмий тезислар тўплами. 2007
йил апрел .
Do'stlaringiz bilan baham: |