“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
166
Tadqiqotlar natijasiga ko`ra turli tеstlar musobaqa usulini qo`llash hamkorlik muhitini yaratish uchun
zarurdir. Talabaning o`qituvchi bilan bеvosita muloqotda bo`lishi ularning o`qishiga, rivojlanishiga ijobiy ta'sir
etadi. Mashg`ulotlarning samaradorligi o`qituvchi va talaba o`rtasida aloqa naqadar aniq o`rnatilganligiga, bu
aloqaning jismoniy rivojlanish ko`rsatkichlari va shaxsning tipologik xususiyatlariga naqadar to`liq mos
kеlishiga ham bog`liq.
Mashg`ulotni tuzish va unda ilmiy asoslangan o`quv matеrialini rеjalashtirish asosiy vazifalarni bеlgilab
olish bilan amalga oshiriladi. Bu vazifalar umumiy yo`nalishni, mashg`ulotning mazmuni va usullari, tarbiya,
ta'lim va sog`lomlashtirish vositalarini bеlgilab bеradi. Ta'lim, tarbiya va sog`lomlashtirish vazifalari jismoniy
rivojlanish, gavda tuzilishi, qon aylanishi, shaxsning tipologik xususiyatlari bahosiga qarab konkrеtlashtirilishi
lozim.
Masalan, og`ir jismoniy yuklamali mashqlardan so`ng qiyin koordinatsiyali, yangi harakatlarni o`rganish
yaxshi samara bеrmaydi. Chidamlilikni mustahkamlash mashqlardan so`ng tеzlikni oshiruvchi mashqlar ham
kutilgan natijani bеrmaydi.
Xulosa qilib, aytganda ta'lim muassasasida olib boriladigan jismoniy tarbiya va sport, sog`lomlashtirish
ishlaridan jismoniy tarbiya darslari, sport to`garaklaridagi mashg`ulotlar, sport musobaqalari va sport
bayramlari hamda ommaviy tashkil etiladigan mashg`ulotlarni kiritish mumkin.
ТУРОН ЯККАКУРАШИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРНИ
МУСОБАҚАЛАРГА ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН ТАЙЁРЛАШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Шукуров Р.С., доцент, Орипова М., талаба
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор, яратилаётган
шароитлар ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, баркамол бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб
этмоқда. Ёш йигит – қизлар шижоати Ватанга бўлган муҳаббати уни шаънини ҳимоя қилиш, мамлакат
байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариб ғолиблик сари интилиши, чуқур ҳис туйғу билан
кўзларидаги ёш, ўзбек халқининг ким эканлиги, уларнинг қонида ўтмишда дунёни забт этган ҳарбий
саркардалар, паҳлавон, жасур, миллат учун миллий қадрият учун кураш майдонларида ҳамиша
сарбаланд
бўлган
забардаст
бобокалонларининг
издошлари
эканлигини
яккакурашда
спортчиларимизнинг қўлга киритаётган натижалари амалий тасдиғини топмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт миллатнинг гнофондини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзини шакллантириш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш каби олий
мақсадларга хизмат қилувчи воситадир.
Бу борада ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган Қонун ва қарорлар, фармонлар жисмоний
тарбия ва спорт ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб – қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бинобарин йигитлар қатори хотин – қизларнинг ҳам кундан кунга спорт билан ошно бўлиши, улар
сафини кенгайиб, айниқса спортнинг миллий ва аммавий турларига қизиқишлари ортиб бормоқда.
Бунга сабаб мамлакатимизда хотин – қизлар бўлган эътибор ва уларнинг жисмоний тарбия ва спортга
бўлган қизиқишларини уйғотиш каби кенг кўламли ишлар. Авалло уларни соғлигини мустаҳкамлаш ва
аҳоли ўртасида соғлом турмуш, соғлом муҳитни шакллантирш, ҳар томонлама соғлом, баркамол
бўлишида жисмоний тарбия ва спортнинг нақадар зарур эканлиги масаласи бугунги кунда муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Азалдан халқимизда хотин – қизларга, аёлга бўлган муносабат унинг жамиятда тутган ўрнига
чуқур ҳурмат ва эътибор билан қаралган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни соғлом,
баркамол, жисмонан ва руҳан тетик бўлишида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилиш
масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш
баробарида улар учун қулай шароитлар яратиш, иқтидорлиларни танлаб олиб, спорт мусобақаларига
иштирокини таъминлаш мутахассислар олдида турган асосий вазифадир. Айниқса,
2017- йил 2-
октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Кураш”
миллий спортини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қорори нафақат Кураш спорт тури “Белбоғли” кураш,
Турон, Ўзбек жанг санъатлари каби миллий спорт турларимизни янада ривожланишида дастури амал
бўлиб хизмат қилади.
Спортда юқори натижаларга эришиш учун маънавий, мафкуравий, иродавий ҳамда жисмоний
тайёргарлиг спорт машғулотининг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланади. Техник тайёргарлик эса
спортчи томонидан юқори спорт натижаларига эришишни таъминловчи ҳаракатлар тизимининг
эгаллаганлик даражаси билан тавсифланади.
Курашчининг тактикаси мусобақаларда энг яхши натижага эришиш учун юзага келган муайян
шароитларда техник, жисмоний ва иродавий имкониятлардан мақсадга мувофиқ ҳолда
Do'stlaringiz bilan baham: |