Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЛАБА-ҚИЗЛАР ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЛАБА-ҚИЗЛАР ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
Юсупова З.Ш., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Мамлакатимиз асрлар давомида орзу қилган ўз мустақиллигини қўлга киритганига ҳам 25 йил 
бўлди, шу вақт давомида мамлакатимиз ҳаётида ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-маънавий ҳаётимизда туб 
ўзгаришлар рўй бериб, юртимиз, миллатимиз ва шарқона турмуш тарзимизга хос янги ижтимоий 
муносабатлар, халқимизнинг мақсад – муддаоларини ифода этувчи, олийжаноб умуминсоний, миллий 
ва диний қадриятлар, илғор ва бунёдкор ғоя, мафкура ва маънавият кундалик ижтимоий ҳаётимизга 
кенг кириб бормоқда. Бу жараёнлар мустақиллигимизнинг энг муҳим воситалари сифатида комил 
инсон ва баркамол авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир. 
Ҳозирги даврда Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш, 
фуқароларнинг сиёсий ва миллий ўзлигини англаши, янги демократик қадриятларнинг шаклланиниши, 
очиқ демократик, ҳуқуқий давлат қурилиши ва фуқаролик жамияти институтларининг шаклланишидек 
қийин, аммо жўшқин ва изчил жараёнлар давом этмоқда. Жамиятнинг либераллаштирилиши 
мамлакатимизда ижтимоий барқарорлик ва толерантликни мустаҳкамлаш имкониятларини янада 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
175 
кенгайтиради. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг 
сессиясида нутқ сўзлаб, “Ҳар қайси ижтимоий тоифа ва қатламнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга 
олган ҳолда, умумий гаплар билан эмас, амалий ишлар билан маънавиятни юксалтириш диққатимиз 
марказида бўлиши шарт. Бу ишлардаги пировард мақсадимиз – иймон-эътиқоди бутун, иродаси 
бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни, мустақил дунёқарашга эга 
аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахс–комил 
инсонни тарбиялашдан иборат,” - деб таъкидлаган эди. 
Биринчи президентимиз И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари ” номли асарида, ҳар қандай миллатнинг ўз 
манфаатларини бошқа миллатлар ҳисобидан амалга оширишга интилиши миллий онгдаги 
нуқсонларган олиб келади, деган фикрини билдирган эди. 
Бундай сиёсат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясида ўз ифодасини топди. 
Унда Ўзбекистон халқини ирқи, милий ва диний мансублилигидан қатъий назар республика 
фуқаролари ташкил этиши белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир 
хил ҳуқуқга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ, мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан 
ортиғини ташкил этган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ва сиёсий маданиятини ошириш учун шарт-
шароит яратиб беришга катта аҳамият берилди. Бу эса, ёшлар ижтимоий – синфий қоидалар руҳида 
тарбияланган ва толерантлик каби умуминсоний қадриятлар бегона бўлган ҳамда амалда фаол 
ижтимоий-сиёсий ҳаётдан четлаштирилаган собиқ тоталитар режимнинг оғир оқибатларини бартараф 
этиш зарурати, ҳамда ёш мустақил давлатнинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат, ҳозирги замон 
талабларига жавоб берувчи демократик қадриятлар, жумладан, толерантликка йўналганлиги билан 
боғлиқ. 
Толерантлилик одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик бўлишига, муроса қарор топишига, 
можароларнинг бартараф этилишига ёрдам беради. Толерантлик ўзгалар фикри, эътиқоди, маданияти, 
ахлоқига тоқатсизликни бартараф этиш механизми сифатида ишловчи умуминсоний, миллий 
ижтимоий-ахлоқий қадрият ва принциплар тизими билан боғлиқ бўлиб, инсоннинг турли-туман 
мотивлар, майллар, мўлжаллардан келиб чиқиб, куч ишлатиш, инсон қадр-қимматини оёқ ости 
қилишдан эмас, балки гуманитар имкониятлар – музокара, тушунтириш, ҳамкорликдан фойдаланиб
ҳамжиҳатлик ва тотувликка эришишга интилишида ўз ифодасини топади. 
Хулоса қилиб айтганда, бугунги глобаллашув шароитида, оммавий маданият тарғиб қилиниб 
турган айни бир пайтда, ёшларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашда 
бағрикенгликнинг ўрни ва роли беқиёсдир.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish