Bog'liq “Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”
“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 177
биридир. Режалаштирилган жисмоний машқларнинг сифатларини ривожлантиришда кутилган
натижаларни бермаслик холатлари тез-тез учраб турмаслиги учун ўқув тренировка жараёнида
қўлланилаётган жисмоний юкламаларнинг шуғулланувчилар организми функционал имкониятларига
мувофиқлигини эътиборга олиш шу юкламани мақсадга мувофиқ режалаштириш зарур.
Жисмоний тарбия сохасида янгича талкинда машгулотлар ташкил килиш Хотин –қизлар соглом
турмуш тарзини уюштириш хамда жойларда жисмоний тарбия воситаларига аёлларга алохида эътибор
каратиш керак.
ТАЛАБА-ҚИЗЛАР СПОРТИНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ. Хусенов М. З., ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. Хаётимиз асосий кўрки ва миллаттимиз келажаги бўлган хотин-қизлар ҳар томонлама соғлом
жисмонан бақувват бўлишлари учун жисмоний маданиятнинг ўрни беқиёсдир. Ибн Сино айтганидек
соғлом танда — соғ ақл. Ҳозирги кунда юртбошимиз хотин-қизлар спортини барча турларини замон
талаби даражасида ривожлантиришга катта эътибор бермоқда.
Хотин-кизлар организми бир қатор морфологик ва функ¬ционал хусусиятлари билан
эркакларникидан фарқ қилади. Бу ҳолат улар амалга оширадиган жисмоний фаолиятга таъсир қилмай
қолмайди, шунинг учун ҳам хотин-қизларнинг спорт тури билаи шуғулланишида аёллар
организмининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
Ёш спортчи-қизларни тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш учун, спорт машғулотларини
қандай ташкил қилиш ва ўтказишга боғликдир. Спорт машғулотларини ташкил қилишда, спортчи —
қизларнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш зарурдир. Бу эса машғулот гуруҳларини янгилаш кичик
малакали спортчилар ҳисобига тўлдириб боришда жуда муҳим рол ўйнайди.
Катта маҳоратли спортчилар шахсий режа асосида машғулот ўтказадилар, яъни кўп машқ қилган
сари жисмоний машқларга кам куч сарфлаб бажарадиган бўлиб боради. Ҳаракатларни бажариш эса
автоматлашиб, ҳаракат малакаси ҳосил бўла боради. Натижа шуни кўрсатадики, жисмоний юкламани
ошириб бориб машқларни эса мураккаблаштириб боришни тақозо этади.
Гуруҳларни тўлдириб бориш мураббий ва шифокорнинг асосий ишларининг муҳим бошланғич
этапи ҳисобланади. Бунинг мақсади шуғул- ланувчиларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги ва машқ
қилганлиги жиҳатидан бир хил бўлган гуруҳлар ташкил этишдир. Бу машгғулотларнинг одам
организмига зарарли таъсирнинг олдини олади, жисмоний тарбиянинг қайси восита ва усул орқали
ўтказишни кўрсатиб беради. Аммо бирга машғулот ўтказганда ҳам спортчиларнинг индивидуал
хусусиятларига эътибор берилиши зарур.
Олийгоҳларда олиб бориладиган спорт ишларига эътибор мақтовга сазовордир. Талабалар ва
ходимларни спорт билан шуғулланиш учун вақт билан белгиланган шароитлар яратилган. Масалан:
талабалар шуғулланиши керак бўлган спортнинг барча тўгараклари режа асосида фаолият юритади.
Ходим аёллар учун ҳам янги замонавий тринажёр залллари машғулот олиб боради. Кийиниш хоналари
шуғуллангандан кейин ювиниш хоналари мунтазам ишлаб турибди.
Президентимиз фармони асосида вилоятда тузилган доимий ишловчи комиссия томонидан
хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя
қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.