ТАЛАБА ҚИЗЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Қурбонов Ф.Ф., ўқитувчи
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Юртимизнинг бугуни ва келажаги, том маънода, таълим тизимининг қай даражада
ривожлангани, баркамол авлодни тарбиялаш учун яратилган шарт-шароитлар, ислоҳотларнинг
натижалари билан белгиланади.
Саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун, аввало, одам ўз танасининг тузилиши, барча
тўқима ва аъзоларнинг нормал иш фаолияти, ўсиши, ривож-ланиши ва кўпайиш қонуниятларни
билиши керак. Барча тирик организмлар каби, инсонга ҳам хос бўлган ушбу биологик хусусиятларни
асраш ва тобора такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитни мукаммал билиш ва яратиш талаб
этилади.
Аёл нафосати, назокати, садоқати, ақли, билими, фаоллиги, ижодийлиги, малоҳати ва юксак
инсоний фазилатлари билан борлиқни сеҳрлайди, ҳусн, гўзал чиройи билан барчани мафтун этади.
Спорт – тинчлик элчиси, дўстлик рамзи ва ёшларни Ватанга садоқат ва ўз халқига меҳр-муҳаббат
руҳини тарбиялашнинг энг муҳим омилларидан биридир. Бу жараёнларни Марказий Осиё, Осиё ва
жаҳон миқёсида ўтказила-ётган турли нуфузли спорт мусобақалари тимсолида кўриш мумкин.
Спорт бу соғлом турмуш тарзига интилишдир. Шу билан бирга спорт – бу дунёда тинчликни
таъминловчи восита. Спорт бу – давлатни дунёга танитувчи энг асосий куч. Чиндан ҳам, давлат
мадҳияси янграб миллий байроқ ҳилпираган пайт миллионлаб томошабинлар кўз ўнгида ўша давлат
номи намоён бўлади. Ғолиб спортчиларнинг ўзига бу қанчалар бахт бўлса, ватандошлари учун юксак
ифтихордир.
Талаба қизларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари туфайли улар доимо жисмонан
соғлом, тетик, баркамол бўлиб, ҳаётда оилада ўз ўринларини эгаллай оладилар.
Оилада қизларнинг жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнатсевар
ҳамда оилавий ҳаётга тайёр бўлиб ўсиши уларда инсонга хос ҳалоллик, ростгўйлик, садоқат, мардлик,
меҳр-оқибат, чаққонлик каби барча инсоний фазилатлар билан бирга шаклланиб боради.
Олий ўқув юртлари хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти, касаба уюшмалари,
жисмоний тарбия кафедралари ҳамкорликда талаба ёшларни бирлаштириб, соғлом турмуш тарзи
талаблари асосида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини рўёбга чиқариш орқали улар онгига унга
нисбатан меҳр руҳини сингдиришга ҳисса қўшиб келишмоқда.
Талаба қизлар саломатлигига эътибор бериш борасида “Қизларни спортга жалб қилиш”,
“Орасталик, хушмуомалалик, ҳамжиҳатлик”, ”Ораста қиз – фаришта қиз”, “Соғлом она – соғлом бола”
каби мавзуларда суҳбатлар ўтказил-моқда. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида
Do'stlaringiz bilan baham: |