“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
160
Маълумки, гимнастика машғулотларида самарали иштирок этиш учун эрталабки мустақил
бажариладиган гигеник гимнастика машқлари ва шунингдек, соғломлаштириш - жисмоний тарбия
тадбирлари билан бирга қўшиб олиб борилиши керак бўлади. Шуғулланувчи қизлар жисмоний
жиҳатдан қанчалик суст ривожланган бўлсалар, ўтказиладиган машқлар мазмуни шунчалик турли-
туман булиши, жисмоний юкламаларни ҳам шунчалик секин равишда ошириб бориш талаб этилади.
Машғулотларнинг тайёрлов қисмида тананинг барча қисмлари учун турли-туман (характери,
кўлами, суръати бўйича) машқлар киритиш кўзда тутилади. Машқларнинг тос ичи ва тос туби
мускулларига таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда, шуғулланувчиларга оёқларни олдинга букиш,
орқага узатиш, ён томонга кўтариш, оёқлар билан доиравий ҳаракат қилиш, сон кисмини ичкарига ва
ташқарига буриш, шунингдек гавдани буриш олдинга ва ён томонга энгашиш машқлари бевосита олиб
борилиши лозимдир. Уларда тўғри қоматни шакллантириш
машқларига эса алоҳида эътибор бериш керак. Динамик характердаги ва бўшаштирувчи
машқларни кўпроқ қўллаш лозим бўлади. Шунингдек, мушакларининг кучини ва эгилувчанлигини
ривожлантирувчи машқларни ҳам унутмаслик керак. Шу мақсадда машғулотнинг тайёрлов, якунловчи
қисмларида ўтириш, сакраш ва рақс машқларини қўшмоқ зарур. Ҳаракатлар хусусиятига кўра, қизлар
бир текис характердаги машқлар (турли рақслар, майин ҳаракатлар ва бошқалар)ни бажонидил
бажаришга мойил бўлишади. Бундай ихлосли ташаббусни ҳар томонлама қўллаб -қувватлаш керак
бўлади.
Тананинг айрим қисмларида аниқ ҳаракатлар бажариш билан бирга, қўллар учун майин,
эгилувчан харакатларни қўллаш зарур. Қўлланиладиган машқларнинг мазмуни ва уларнинг маромини
ўзгартириш орқали жисмоний юкламани аста -секин ошириб боришга эришилади.
Машгулотларнинг тайёрлов ва асосий кисимларида жихозларсиз ҳамда турли жихозлар билан
бажариладиган (гимнастик таёқчалар,арғамчи, тўлдирма тўплар, теннис ва бошқа тўплар билан)
умумривожлантирувчи машқларни ижро эттириш, гимнастика деворида, ўриндиғида, паст -баланд
қўшпояда, ясси ҳолда қизларнинг ҳар томонлама ривожланишларини, уларнинг мушакларини
мустаҳкамланишини таъминлайдиган жисмоний машқларни киритиш катта аҳамият касб этади.
Юқорида келтирилган воситалар машғулотларни қизиқарли ва завқли ташкил қилишга ёрдам беради.
Машқларни танлаш ва уларни бажартиришда қизлар организмининг биологик хусусиятларидан
ташқари, уларнинг иш қобилиятини ҳамда руҳий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Ўқувчи
қизларнинг руҳий ҳолатлари муҳим тушкунликда эмасликларини инобатга олмоқ лозим. Улар етарлича
ҳаракат мезонларига эга бўлмаган ва ўз кучига ишонмаган, баъзан дарров ранжиб қолиш одатини ҳам
намоён этадиган бўладилар.
Ўзларини чаққон эмасликларини билдириб қўйишдан хижолат чекиб, айрим пайтларда
машқларни бажаришдан бош тортган ҳолда, норозилик билдиришади. Бундай ҳолларда ўқитувчидан
педагогик маҳорат билан муомалада бўлишлик, шуғулланувчиларнинг у ёки бу ҳатти-ҳаракатларига
туғри ёндаша билиши талаб этилади.
Ёрдам кўрсатилганда ёки мухофаза пайтида ўқитувчи машқлар техникасини аниқ тасаввур
қилиши, машқларни бажартиришда уларнинг энг қийин қисмлари (эпизодлари)ни аниқлай олиши, ўз
вақтида ва зарур бўлган даражада ёрдам кўрсатиш учун, ўқувчи қизлар орасидан қобилиятлиларини
яхши билиши, уларнинг хизматидан (назорат ва мухофаза учун) оқилона фойдалана билмоғи керак.
Спорт жихозлардан сакраб тушиш ва сакрашлардан илгари ўқитувчи томонидан айтилган ташкилий-
услубий кўрсатмалар аҳамияти жуда муҳим. Чунки улардан йикилиш, лат ейиш, хатто жароҳатланиш
мумкин.
Қизлар билан ўтказиладиган машғулотларнинг якунловчи қисми муҳим аҳамиятга эга.
Қўлланиладиган машқлар қизларнинг руҳий ҳолатларига ижобий таъсир эта олишини назарда
тутадиган бўлсак, якунловчи қисмда талаба қизларнинг организмини тинчлантирадиган машқларга
қаратилишига етарлича аҳамият бериш керак бўлади.
Шу мақсадда тинч ва майин рақс ҳаракатлари бир текис характердаги машқларга мос келадиган
ҳолда танлаб олиниши, қўлланиши мақсадга мувофиқдир. Қизларда тетик кайфиятни сақлашга ва
ҳозиргина тугалланган машғулот тўғрисида яхши таъсурот қолдиришга ҳаракат қилмоқ даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: