Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
439
2. Зимин В.Н. Модульный подход к профессиональному образованию.-Москва:
Ж:Профессиональное образование. 2001. -№10. - 14 с.
3. Модульная ситема подготовки персонала. Информационный бюллетень. Москва:
Международный центр развития модульной системы обучения.1997.-10 с.
ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИКНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ.
Юлдашов И.А.
Фарғона давлат университети
Маълумки, ижтимоий педагогикада фалсафа, этика, социология, психология,
педагогика ва бошқа фанларнинг комплекси мавжуд экан, методика асосан, педагогика
ва психология таъсирида шаклланганлигини эсдан чиқармаслик лозим. Чунки, ўсиб
бораётган авлоднинг ижтимоий фаоллиги муаммоси – ижтимоий педагогикадаги энг
асосий муаммолардан биридир. Айниқса, ҳозирги кунда бу масала ниҳоятда долзарб
бўлиб, кўп аспектли томонлари ўз ечимини топмоқда.
Ўсмирнинг ижтимоий фаоллигини шакллантиришга бўлган
энг самарали
ёндашувда бу жараёнда иккита кичик тизимларнинг – маданий ва ижтимоий
тизимларнинг фарқини ажратамиз. Улар тўғрисидаги ахборот ўсмирларга аниқ
етказилиши лозим. Биринчиси – бу маданий-маърифий билимлар – ижтимоий фаолият
предмети, масалан, экологик омиллар билан боғлиқ бўлган, жонажон ўлканинг табиати,
унинг гўзаллиги ва фойдаси тўғрисидаги ахборот. Иккинчиси – бу лол қолдирадиган
даражада гўзал, меҳрибон ва саховатли табиатга нисбатан, уни авайлаб ва муҳофаза
қилган ҳолда – фаол, биргаликда, аҳил, шодон, натижали ва умумфойдали равишдаги
муносабатда бўлиш заруратини англаш.
Ўсмирлар ижтимоийлашувининг педагогик аспектида қуйидагиларни ажратамиз:
ривожланиб бораётган тарбия билан биргаликдаги умумбилиш омили; хулқ-атвор,
муносабатларнинг ижтимоий меъёрларини билиш; фаолият объектини миллий қадрият
сифатидаги ўзлаштирилиши; ўсмирларга – ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар,
маҳалла вакиллари обрўсининг таъсири; ўсмирларнинг маҳалланинг алоҳида обрўли
фуқаролари билан ўзаро муносабати, бу эса маданий эҳтиёжлар, истакларнинг
ўзлаштирилишига, тўғри қайта тикланишига олиб келади. Бу жиҳатдан оқсоқоллар
(маҳаллалар раислари) ва фуқаролар йиғинлари кенгашлари раислари – уйлар,
посёлкалар, қишлоқлар,
овуллар вакиллари, айниқса, обрўлидир. Ўсмир улардан ҳар
бир ахборотни ҳавас билан идрок қилади, сингдириб олади, ҳар бир топшириқни,
вазифани, ишни бажаришга тайёр туради.
Бу жараён шахслараро актуализация деб аталади.
1
Ўсмирларнинг ижтимоий фаолиятида атроф-муҳитнинг фаровонлиги учун
қуйидаги адаптациясини назарда тутиш лозим: ассимиляциясини – меъёрлар, қоидалар,
1
Бундай жараёнда обрўли шахсга ўхшатиш, унга тақлид қилиш, меъёрлар, стереотиплар,
намуналарнинг ижтимоий вориси бўлиш (П.И. Пидкасистый бўйича – 129, 99); маслак, йўл-
йўриқларнинг акцептацияси (қабул қилиш, розилик бериш); ўсмирларнинг дунёқарашига
тўғри келмайдиган нуфузли кўрсатмаларга, эскирган сифатида идеалларга нисбатан салбий
реакция (рад қилиш) содир бўлади; синкретизация – “ўсмирнинг ички дунёсидаги янги
маданий қадриятларнинг
ташқи, унча муҳим бўлмаган, бироқ идрок қилишда ёрқин бўлган,
тасаввурларнинг ҳам
бўрттириш, қойил қолиш томонига..., ҳам инкор этиш томонига бўрттиришга олиб борувчи алоқаси”
[129, 99].
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
440
кўрсатмалар, йўналишлар ва уларга амал қилишни; аккомодацияни – қабул қилинган
меъёрларга у даражада мос келмайдиган хулқ-атвор схемаларининг ўзгаришини. У ва
бошқа ҳолатда ҳам оқилона педагогик аралашув талаб этилади.
Ўсмирларда ижтимоий фаолликни шакллантиришда, уларнинг ёши бўйича
хусусиятларини ҳамда умумпедагогик тайёргарлигини назарда тутган ҳолда, қуйидаги
тамойилларни ажратамиз: онг ва фаолиятнинг бирлиги; индивидуал ва жамоанинг
бирлиги; ўз ишларининг жамоавий тадбир учун муҳимлигини англаш; ижтимоий
муносабатлар ҳаракатида шахс
ривожланишининг тушунилиши, шахсни ижтимоий
муносабатлар йиғиндисининг намоён этилиши сифатида тушуниш; мулоқотни ўзаро
муносабат ва муносабатнинг (шахслараро, гуруҳли, жамоавий) қонунияти деб қабул
қилиш; ижтимоий бирликдаги фаолиятда иштирокчилар шахси (шу жумладан,
гуруҳлар)нинг психологияси ва тавсифи ҳисобини юритиш; ўзаро фаолиятли мулоқот.
Бошқа тамойиллар: ижтимоий-маърифий ва эстетик-экологик билимларнинг атроф-
муҳит, ундаги меҳнат амалиёти билан алоқаси, педагогик раҳбарликни ўсмирларнинг
табиат фаровонлиги учун бўлган фаол фаолияти билан бирга олиб борилиши,
табиатдаги индивидуал ва жамоавий ишнинг унинг равнақи учун бирга олиб
борилиши, ўсмирларнинг ижтимоий фаол фаолиятдаги ўз-ўзини такомиллаштириши,
ўсмирлар томонидан табиатдаги, табиат учун ўз ижтимоий фаолиятини назорат қилиш
ва ўз-ўзини назорат қилиш, баҳо бериш ва ўз-ўзини баҳолашнинг тамойили.
Ўсмирларда ижтимоий фаолликни шакллантириш жараёнида
фойдаланиладиган
воситалар. Мактабда – дарсликлар, китоблар, фольклор, бадиий адабиёт, тасвирий
санъат; видеоматериаллар, фильмлар – табиат, унинг экологияси, муҳофазаланиши
тўғрисидаги илмий-оммабоп, бадиий, мультипликацион,
теле- ва компьютер
материаллари; матбуот – газета ва журналлар; мактаб “нашрлари” – табиатга
бағишланган деворий газеталар, плакатлар, стендлар, витриналар, ижтимоий фаол
ўқувчиларнинг ҳурмат тахтаси. Оилада – оилавий кутубхона, айниқса, фольклор; обуна
(газета,
журналларга);
альбомлар;
табиатдаги
гўзаллик
вариацияларининг
коллекциялари;
уйдаги гуллар; уй ҳайвонлари; оила ҳўжалиги; табиатдаги меҳнат,
табиат тўғрисида телеэшитттиришлар. Табиатга бағишланган телеэшиттиришлар
туфайли ўсмир бошқа табиат дунёсини кўради – ўз табиий-ёпиқ майдонидан дунё
майдонига чиқади ва янги табиий қадриятлар шаклланади. Қишлоқ ўсмирининг
ижтимоий доираси кенгаяди ва янги қадриятли-муносабатдор даража шаклига эга
бўлади. Маҳаллада – ҳудудни ободонлаштириш, табиатни муҳофазалаш, атроф-
муҳитни парвариш қилиш бўйича энг яхши фаолларга бағишланган фотостенд;
ижтимоий фаол мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқлар; ота-оналарга миннатдорчилик;
табиат равнақи учун жамоатчилик фаолиятда иштирок қилган фаол ўқувчиларни
моддий жиҳатдан рағбатлантириш.
Ижтимоий йўналтирилган вазифалар, топшириқлар, ишлар, меҳнат, вазифалар ва
тадбирлар – ўсмирлар учун, табиатга бағишланган – мактаб, уй, маҳалладаги. Бу:
кузатувлар, табиатдаги гўзалликни ўрганиш, уни англаш ва акс эттириш (сўзда,
ижодда); жонажон табиатнинг аниқ объектининг экологик шароитларини ўрганиш,
унинг гуллаб-яшнаши учун чора-тадбирларни белгилаш; уй ҳайвонларига табиатдаги
гўзалликнинг объекти сифатида қараш, уларни парвариш қилиш; уй гулларини
ўстириш; ўз ҳовлиси, мактаби, маҳалласида, қишлоқ хўжалик кўламида
кўкаламзорлаштириш ва табиатни соғломлаштириш
ишларини олиб бориш; мактаб
ҳовлилари, маҳалла ҳудудини тозалаш, ободонлаштириш – мактаб атрофи ҳовлиси,
ҳовлилар ҳудудлари, шу жумладан, болалар боғчаси, дам олиш жойларини; қишлоқ
хўжалик ишларида иштирок этиш (далаларда, боғларда, плантацияларда, токзорликда,
сабзавотчиликда, чорвачиликда).
Ўсмирлар қуйидаги ижтимоий-жамоатчилик ишларига киришиб кетадилар:
табиатга бағишланган кечалар, байрамлар, танловлар, викториналар, эстетик-экологик
ўйинлар, кўриклар, кўргазмалар, мактаб музейлари, концертлар, спектакллар,
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
441
фотовитриналар, стендлар ва б. тадбирларни ташкил этиш, уларда иштирок этиш.
Табиатга юришлар, чиқишлар,
экскурсиялар, сайрлар, пикниклар, уни кузатишлар ва
“тадқиқотлар”, табиатдаги меҳнат ҳақида тадбирлар ўтказилади. Ўсмирлар “табиат
бурчаклари”ни ташкил қиладилар, уларни парвариш этадилар, аҳволини кузатадилар.
Маълум эстетик-экологик вазифаларни ечиш учун қуйидаги лойиҳавий-тадқиқот
фаолият таклиф қилинади: Масалан, севимли ўсимлик ёки ҳайвоннинг ўсиб-унишини
ўрганиш.
Ўсмирлар эстетик-экологик мазмундаги лойиҳалаш-тадқиқот ишини ҳам
бажарадилар (таклиф қилинган алгоритм бўйича). “Табиатнинг энг фаол ҳаваскори”
мавзусидаги танлов (танлов иштирокчилари, ҳакамлар ҳайъатига бўлган талаблар
ишлаб чиқилган) натижаси ижобий бўлиб чиқди. Талабалардан ўз ижтимоий фаол
фаолиятини (таклиф қилинган мезонлар бўйича) ўз-ўзини баҳолаш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: