Conference Paper


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   342
Bog'liq
Kitob

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.”Hozirgi o`zbek nasrida ramz va metafora”
 
Marhabo Qo`chqorova“Sharq yulduzi”, 2011–2 
(Caviya uz)
2. ”Yalpiz hidi” Nazar Eshonqul. Qissalar va hikoyalar to`plami. Toshkent-2008
3.«Badiiy san'atlar» kitobi Yo’ldoshev M., Isoqov Z., Haydarov Sh. Badiiy matnning lisoni
y tahlili.Toshkent: Alisher Navoiy nomidagi O’zbekiston Milliy kutubxonasi, 2010.
4.”O`zbek tilining tasviriy vositalari” R.Qo`ng`urov Toshkent-19 
ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШДА МОДУЛЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
Юлдашева Г.Г. 
УрДУ Урганч шаҳри 
 
Олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш жараёнида талабаларга чуқур 
билим бериш, эгаллаётган касбларига доир амалий кўникма ва малакаларни 
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда талабага билим беришда энг 
асосий вазифалардан бири ўқув жараёнининг муҳим бўғини бўлган назарий ва амалий 
машғулотларни педагогик ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, 
самарали ташкил этиш орқали ижобий ютуқларга эришишдир. 
Биз томондан модулли ўқитиш технологиясига доир бир қатор тадқиқотлар [1, 
2, 3] таҳлил қилиниб ўрганилди. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, олий таълим 
тизимида фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш йўлларидан бири бу -модулли 
технология асосида ўқитишдир. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
437 
Физика ўқитиш методикасига доир ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, 
талабаларда билим ва кўникмаларини шакллантиришда модулли ўқитиш технологияси 
яхши натижа бермоқда. Физикани ўқитишда умумлаштириш ва такрорлаш дарсларида, 
семинар машғулотларида модулли технологиялардан фойдаланиб назарий ва амалий 
билимлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш мумкин. Физикани анъанавий ўқитишда 
ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган, яъни билим беришга 
йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда ўқув мақсадлари талабалар фаолияти орқали 
ифодаланади, ҳамда бевосита касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади. 
Физика ўқитишда модул технологиясини қўллаш мавзуга доир модулларни 
лойиҳалаштиришдан бошланади. Мавзудаги ҳар бир ажратилган модул учун мазмунни 
ташкил этувчи фаолият ва мақсад аниқланади. Модулнинг мақсадларига эришиш 
босқичма-босқич амалга оширилганлиги учун ҳар бир қадам ўқув элементи 
(ЎЭ)кўринишида ишлаб чиқилади [3]. 
Физикадан маъруза машғулотларида модулли таълим технологиясидан 
фойдаланиш учун ўқитувчи қуйидаги тайёргарлик ишларини олиб борган бўлиши 
мақсадга мувофиқ: 
- физикадан ўрганиладиган мавзунинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи 
мақсадлари асосида талабаларга қўйиладиган ўқув мақсадларини белгилаш; 
- физикадан ўрганиладиган мавзуни мантиқий тугалланган фикрли модулларга 
ажратиш, ҳар бир модулнинг хусусий мақсадларини аниқлаш ва уларнинг иерархик 
даражасини тузиш: 
Комплекс
дидактик мақсад 
Интеграциялов-чи 
дидактик мақсад 
Хусусий дидактик 
мақсад 
- талабаларнинг ҳар бир модулнинг хусусий мақсадларига эришиш йўлларини 
назарда тутган ҳолда ўқув топшириқларини тузиш ва унга ажратилган вақт 
меъёрларини белгилаш; 
- физика мавзуларига доир модулларнинг кетма-кетлиги асосида уларнинг 
хусусий мақсадлари, ўқув топшириқларни яхлит тарзда ўзида мужассамлаштирган 
модул дастурини лойиҳалаш; 
- физикадан мавзуга доир маъруза матни ва модул дастурини машғулотдан бир 
ҳафта аввал талабаларга тарқатиш; 
- модул дастурининг уч хил тури бўлишини назарда тутган ҳолда талабаларнинг 
физикадан билиш фаолиятини ташкил этиш шаклини аниқлаш [2].
Бизнингча ҳозирги кунда олий таълим муассасаларига уч хил тайёргарликка эга 
талабалар қабул қилинаётганлигини, уларда ўқув меҳнати ва амалий кўникмаларнинг 
эгаллаганлик даражаси турлича бўлганлигини инобатга олиб модулли таълим 
МД 
1-М 
2-М 
3-М 
4- М 
n -М 
0 -ЎЭ 
1- ЎЭ 
2 -ЎЭ 
n -ЎЭ 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
438 
технологиясидан фойдаланишда талабаларнинг кичик гуруҳларида ҳамкорликда 
ишлашига мўлжалланган модул дастури юқори самара беради 
Модулли таълимнинг моҳияти шундан иборатки, бунда ўқувчилар модул 
дастурлари устида мустақил (ёки ўқитувчи раҳбарлигида) ишлаб ўқув-билиш фаолияти 
орқали белгиланган мақсадга эришадилар. 
Модул дастурларини тузишда ўқитувчи эътиборини қуйидагиларга қаратиши 
зарур: 
1. Модул дастуридан кўзда тутилган мақсадни аниқ белгилаш. 
2. Ўқув материалини о`рганишнинг мантиқий йўналиши (индуктив ёки дедуктив 
тарзда берилганлигини) аниқлаш. Модулли таълим тамойилларини ҳисобга олган ҳолда 
ўқув материалини мазмунан тугалланган, мантиқий кетма - кетликдаги кичик бўлак 
(модул) ларга тақсимлаш.
3. Ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириши учун ташкил этиладиган ўқув 
фаолияти усулларини белгилаш. 
4. Ўқув фаолияти усулларига боғлиқ ҳолда модул дастуридан ўрин олиши лозим 
бўлган ўқув элементларини ва уларнинг кетма - кетлигини аниқлаш. 
5. Ўқувчилар билимини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича дастлабки жорий 
назорат, ахборот тўплами, ўқувчилар билимидаги типик камчилик ва хатоларни 
бартараф етиш йўлларини белгилаш. 
6. Ўқувчилар учун асосий қўшимча адабиётларни танлаш. 
7. Ўқувчилар модул дастури ёрдамида ўқув материалини мустақил ва ижодий 
ўрганиш жараёни мазкур мавзуни ўзлаштириш учун дастурда белгиланган вақт 
доирасида амалга оширилишига эришиши лозим. 
Модулли таълимда ҳар бир ўқув фаолияти назорат қилиб баҳоланади. Ҳар бир 
ўқув фаолияти аниқ ва ҳаққоний баҳоланади. Ўқувчилар билиш фаолиятини 
фаоллаштиради, билим олишга қизиқиш ва эҳтиёж орттирилади. 
Юқорида келтирилган модул дастурини машғулотдан бир ҳафта аввал 
талабаларга тарқатилади. Ўқитувчи дарс жараёнида талабаларнинг билиш фаолиятини 
ташкил этиш шаклини ишлаб чиқади. Шу тарзда физикани ўқитиш жараёнига модул 
технологиясини қўллаш дарс самарадорлигини оширишга хизмат қилади, яъни : 
-
фанлараро ҳамда фан ичидаги узвийликни таъминлайди; 
талабанинг ўз билим даражасини мустақил оширишга ўргатади; 
-
муаммони ҳамда уни ҳал қилиш йўлларини излаб топишга йўналтиради; 
-
билимларни ўзлаштириш механизмини ишлаб чиқишга йўналтиради; 
-
ўзлаштирилган билимларни такрорлашни ўз ичига олади (катталикларни 
солиштириш, таққословчи жадваллар тузиш ва ҳ.к. орқали)
Физикани модул технологиясини қўллаб ўқитилганда талабалар ўзларининг 
билим даражалари ошиб бораётганлигини яққол сезиш имконига эга бўладилар, 
шунингдек аудиторияда талабалар учун ўз-ўзини бошқариш ва ўзаро бошқариш 
муҳитини юзага келтириш имкони туғилади, уларнинг мулоқот қилиш малакаси 
ривожлантирилади, ҳар бир машғулотда талабаларнинг рефлексив қобилиятларини 
ишга солишга шароит яратилади. 
Демак, физикани модулли технология асосида ўқитишда таълим жараёни 
олдиндан лойиҳаланса, таълим мақсади аниқ қўйилса, вазифаларни тўғри бўлиб 
берилса, кўргазмали қуроллардан ўз ўрнида фойдаланилса, ўқув материалини аниқ, 
ишонарли ва илмий тарзда етказилса, шунингдек талабанинг билими ҳаққоний 
баҳоланса, ўқитувчининг меҳнати самарали натижаларни беради. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish