Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
355
ДИДАКТИК ЎЙИНЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР,
ТУРЛАРИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
1
Мардонов Ш. Қ,
2
Нозилова Р. Э
1
Тошкент вилояти Чирчиқ педагогика институти
2
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 25-умумий ўрта таълим мактаб
Ўқитувчи –педагог дидактик ўйинли машғулотларни ўтказишга қизғин
тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишда қуйидаги дидактик талабларга риоя қилиши
талаб этилади:
-Дидактик ўйинли машғулотлар дастурда қайд этилган мавзуларнинг таълим-тарбияни
ривожлантирувчи мақсад ҳамда вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бўлиши:
-жамиятдаги ва кундалик ҳаётдаги муҳим муаммоларга бағишланиб , улар ўйин
давомида ҳал қилиниши:
-баркамол шахсни тарбиялаш тамойилларига ва шарқона одоб-аҳлоқ нормаларига
мос келиши:
-ўйин тузилиши жиҳатидан мантиқий кетма-кетликда бўлиши:
-машғулотлар давомида дидактик тамойилларга амал қилиниши ва энг кам вақт
сарфланишига эришиши керак.
Педагогик ўйинлар фаолият турлари, педагогик жараён
характери, ўйин
методикаси, соҳа хусусияти ,ўйин муҳити бўйича тасниф қилинган. Олий таълим
амалиётида тадбиркорлик ўйинларига алоҳида аҳамият берилади.Тадбиркорлик
ўйинлари назарияси умуман бошқа ўйин фаолияти назарияси билан бевосита
боғланган.
Тадбиркорлик ўйинларини машҳур психологлар Л.С.Выгодский, А.Н.Леонтов,
П.Я.Галперин ва бошқаларнинг ишларида назарий асосланган.Тадбиркорлик ўйинлари
ўз характерига кўра инсоннинг шахсий хислатларини шакллантиришнинг амалдаги
воситаси ҳисобланади.
Тадбиркорлик ўйинлари билиш ва ўқитишнинг воситаси сифатида
XX-асрнинг
20- йилларида гуркираб ривожланди.Тадбиркорлик ўйинларига тақлидий ўйинлар
билишнинг воситаси сифатида асос бўлди. Тақлидий ўйинларга ўз навбатида ҳарбий
ва ҳарбий –сиёсий ўйинлар асос бўлди.
А.А.Вербицкий тадбиркорлик ўйинларига ўқитишнинг ишоравий –контекст
шакллари сифатида қарайди. Унинг фикрича ,тадбиркорлик унинг прототипи
,қайсидир сунъий ва табиий тизим сифатида ўзаро нисбатланади. Шу туфайли
тадбиркорлик ўйинлари касбий фаолиятнинг ишоравий моделлари сифатида
белгиланади, унинг контексти (мазмуни )
ишора воситалари, яъни табиий тилни ҳам
ҳисобга олган моделлаштириш, тақлид ва алоқа ёрдамида берилади.
А.А.Вербицкий олий ўқув юртининг вазифасини бундай ўқитишда , яъни
талабани бир етакчи фаолият типи (ўқув )дан бошқа ( касбий)типга фаолиятнинг
предмети , мотиви, мақсади, воситаси, усул ва натижаларини мақсадга мувофиқ
ўзлаштирилган ҳолда ўтказишни таъминлаш деб билади.
Тадбиркорлик ўйини янги технология сифатида моҳиятдан қуйидагиларни
билдиради:
1.Ишлаб чиқариш имитацион модели сифатида тақдим этилган ўқув материали
мазмунининг изчиллиги:
2.Ўйинли ўқув моделида келгусидаги касбий фаолияти таркибий қисмларини
яратиш:
3.Ўқув жараёни тарзини билимларга эҳтиёжларни туғдириш ва уларни амалда
қўллашнинг реал шароитларига яқинлаштириш:
4.Ўйиннинг таълимий ва таркибий самарадорлиги йиғиндиси:
5.Ўйинни олиб борувчи ўқитувчининг талабалар фаолиятини ташкил этиш ва
бошқаришга ўтишни таъминлаши .
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
356
Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан
самарали
фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Талабларда муайян фаолият юзасидан
эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш , уларда
таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига
кенг жалб этишда ролли ҳамда
ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади.Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш
ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилгандир.
Ўйинларни ташкил этишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади:
Таълимий (дидактик)мақсад:
Тарбиявий мақсад:
Фаолиятни ривожлантиришга йўналтирувчи мақсад:
Ижтимоий мақсад.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ,ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага
эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида ,чунки ҳар иккала
томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган бўлиб ,
бунда
талабаларнинг билим савияси ,гурух характери шароитга қараб ,ишлатиладиган
технология танланади.Масалан ,натижага эришиш учун балки компьютер билан
ишлаш лозимдир,балки фильм (ёки тарқатма материал ,чизма ва
плакат ,ахборот
технологияси ,турли адабиётлар)керак бўлар.Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва
талабаларга боғлиқ.
Шу билан бирга ,ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур. Бу
жараёнда ўқув предметининг ўзига хос томони ,жой ва шароитни ,энг асосийси
,талабанинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамкорликдаги фаолиятни
ташкил эта олишини
ҳисобга олиши керак. Шундагина керакли кафолатланган натижага эришиш
мумкин.Қисқача
айтганда
,талабани
таълимнинг
марказига
олиб
чиқиш
керак.Замонавий педагогик технологияларлар қўллаш жараёнида талабалар,
”Когнитив” ўқув мақсадлари соҳасида –олган назарий билимларини турли машқларни
бажариш орқали мустаҳкамлайди, “Аффектив’’ ўқув мақсадлари соҳасида – уларда
келажакка умидворлик ҳисси уйғонади.
Do'stlaringiz bilan baham: