Conference Paper


Мустақиллик шарофати билан  мамлакатимизда  интернет



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   342
Bog'liq
Kitob

Мустақиллик
шарофати билан 
мамлакатимизда 
интернет
тармоғидан кенг миқёсда фойдаланиш мумкин. Бу ўз 
маърузаларимизни буюк олимлар маърузаларидан фойдаланиб бойитиш имкониятини 
беради. Тушунарли, маъруза таълимнинг ҳамма талабларини тўлиқ қониқтира олмайди. 
Лекин маъруза нодир китобларда буюк мутафаккирлар томонидан битилган 
билимларни эгаллашнинг энг қисқа йўли бўла олиши мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, талаба билим ва илмни қўллашни ўрганиши 
ҳамда унинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тушуниши лозим. Устозлар ўз 
талабаларини намунавий ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналари, моҳир усталар, 
олимлар, юқори тажрибали педагоглар билан таништириши лозим. Педагогнинг асосий 
маҳорати талабаларига билимларни самарали беришида ва адабиётлар билан тизимли 
ишлашни ўргатишида бўлса, донолиги эса билимларни қўллашни ўргатишидадир. 
Ҳозирги замон физикаси тасвирлайдиган олам манзарасини тугал деб бўлмаганидек, 
ҳеч бир маърузачининг маърузасини ҳам тугал деб бўлмайди. Физиканинг бутун 
ривожланиш тарихи билан боғлиқ бугунги тараққиёти табиат ҳодисаларининг битмас-
туганмаслигидан, янги янада муҳимроқ қонуниятларнинг очилиши тўхтамаслигидан, 
уларни ўқитиш такомиллашишда давом этаверишидан далолат беради.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Қўйлиев Б.Т., Қувондиқов О.Қ. ва бош. // Республика илмий-амалий анжуман 
материаллари. Қарши 2012. Б.321-323. 
2. Ломоносов М.В. Избранные произведения. В 2т. М: Наука, 1986. 
3. Миротворцев С.Р. Страницы жизни. –Л.: 1956. 
4. Информационные технологии Узбекистана. №9. 2009.С.74-75. 
ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЗАРРАЛАР 
ФИЗИКАСИДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Мадалиев.А.М.
Қўқон ДПИ.
Бизга маълумки, физикани ўқитишдан асосий мақсад, биринчидан, табиатнинг 
фундаментал қонунларини илмий асосда тушунтириш, ўқувчиларнинг илмий 
дунёқараш ва фалсафий мулоҳаза юритиш қобилиятларини ривожлантириш, техникада 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
349 
ва турмушда фойдаланилаётган ускуна ва воситаларнинг ишлаш принципини 
тушунтирувчи физик жараёнлар ҳақида тасаввурларни шакллантириш бўлса, 
иккинчидан таълим олишни давом эттириш, олган билимларини чуқурлаштириш ва 
илмий изланишларни давом эттириш учун мустаҳкам замин яратишдан иборатдир.
Физика ўқитишда масала ечиш муҳим аҳамиятга эга. Масала ечиш - физика ўқитиш 
жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, унда назарий билимлар ҳар томонлама 
мустаҳкамланади, физик тушунчалар шаклланади, физик фикрлар ривожланади, 
олинган билимларни амалда қўллаш кўникмаси ва малакаси шаклланади ва 
ривожланиб боради. Физикадан масалаларини ечиш орқали янги аxборотлар бериш, 
муаммоли вазият ҳосил қилиш ва ўқувчиларга муаммо қўйиш, амалий малака ва 
кўникмани шакллантириш, ўқувчилар билимининг мустаҳкамлиги ва чуқурлигини 
синаш, назарий материални мустаҳкамлаш, умумлаштириш ва такрорлаш, теxника 
ютуқлари билан таништириш, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш 
мумкин. Масала ечиш орқали талабалар мустақил мулоҳаза юритиш ва фаолият олиб 
боришга ўргатилади.
Талабада учрайдиган асосий камчилик бу масала шартини тушунмасдан, уни етарли 
даражада муҳокама қилмасдан туриб тайёр формулалар орқали масалани ечишга 
уринишидир. Бу ҳолатда вужудга келадиган дидактик муаммолардан бири талабанинг 
берилган физик масалада кечаётган физик жараённинг ҳаёлий моделини тассавур эта 
олмаслигидадир. Айниқса, физиканинг зарралар физикаси бўлимига оид масалаларнинг 
аксарияти тасаввур билан боғлиқ бўлган масалалардир. Масала ечиш давомида талаба 
юқорида келтирилган муаммоларга учраши натижасида унинг масалани ечишга бўлган 
ҳаракати сўнишига олиб келади. Натижада, у учун мавзуларнинг, умуман зарралар 
физикаси фанининг мазмуни йўқолади. Юқорида келтирилган педагогик – дидактик 
муаммоларни ҳал этиш учун педагогика олий таълим муассасаларида зарралар 
физикасидан амалий машғулотларнинг мазмунини ишлаб чиқиш, бунинг учун эса 
амалий машғулотлар учун етарли даражада назарий мавзуларни ҳар томонлама 
мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий масалалардан иборат материалларни 
тайёрлаш, уларни ҳаётий мисоллар, ҳар кунлик турмушда, фан ва техникада, медицина 
ва бошқа соҳаларда қўлланиб келинаётган турли хил асбоб-ускуна ва қурилмалар билан 
боғлаб баён қилиш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида талабалар қизиқишини 
уйғотиши табиий. 
Зарралар физикаси бўлимининг яхши ўзлаштирилиши маъруза машғулотларида 
олинадиган назарий билимларнинг амалий машғулотлар давомида мустаҳкамланишига 
боғлиқ. Назарий билимлар маъруза машғулотларида тушунарлидай бўлиб туюлади, 
лекин аслида талаба онгида ҳали бир яхлит бўлиб мужассамлашмаган бўлади. Амалий 
машғулотларда берилган назарий билимлар турли жараёнларни таҳлил қилиш 
натижасида янада мустаҳкамланади ва шу ўқув предметининг яхлитлигини, 
мужассамлигини таъминлайди. Элементар зарралар физикасида масалаларнинг асосий 
қисмини зарраларнинг парчаланиш ёки ўзаро таъсир жараёнларини таҳлил қилиш 
ташкил қилади. Албатта, бу жараёнлар ўзаро таъсир турига қараб энергия, импульс, 
импульс моменти ҳамда спин, изотопик спин, ғалатилик, мафтункорлик каби квант 
сонларининг сақланиш ёки сақланмаслиги билан боғлиқ бўлади. Талабалар бу 
жараёнларни яхши таҳлил қила билишлари ҳамда уларда маълум даражада кўникмалар 
шаклланиши керак. Агар назарий билимлар амалий машғулотлар билан 
мустаҳкамланмаса талабалар билим ва тасаввурларининг юзаки бўлишига олиб келади. 
Зарралар дунёсидаги симметриялар ва квант сонлари, уларнинг турли фундаментал 
ўзаро таъсирларда ўзини қандай тутиши – сақланиши ёки бузилиши, зарраларнинг 
турли ўзаро таъсир жараёнларида иштирокини ўрганиш ва таҳлил қилиш каби барча 
олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, зарралар олами тўғрисидаги 
тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришни амалий машғулотларда масалалар 
ечиш орқали амалга ошириш мумкин.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
350 
Зарралар физикасидан масалалар ечишнинг ўзига хослиги шундаки, зарралар 
оламида бўлаётган жараёнларни кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмаслиги ҳамда 
уларнинг чуқур тасаввурга асосланганлигидадир. 
Биз педагогика олий таълим муассасаларида зарралар физикасидан амалий 
машғулотларни ташкил этиш ва унда зарралар дунёсида бўлаётган жараёнларни 
тушинтириш учун айрим масалалар ва уларнинг ечилиш йўлларини кўриб чиқамиз. 
Зарралар физикасидан масалалар парчаланиш жараёнига, ўзаро таъсирларда 
иштирок этишига, сақланиш қонунларининг бажарилиши ва бажарилмаслигига кўра 
классификацияланади.
1.
Жа
раён 
кўринишида амалга ошса, кучли ўзаро таъсир жараёни 
ҳисобланади. Бу жараёнга қуйидагини мисол келтиришимиз мумкин. Ўзаро таъсир 
жараёнида 
мезоннинг ҳосил бўлишини оладиган бўлсак, икки протоннинг ўзаро 
тўқнашувида нейтрал
мезон туғилишини кўришимиз мумкин. Ушбу жараённинг 
содир бўлиш реакцияси қуйидагича бўлади. 
Бу жараён амалга ошиши учун протонларнинг кинетик энергияси массаси 135 МэВ 
бўлган
мезоннинг ҳосил бўлиши учун етарли бўлиши керак. Тўқнашувдан 
олдинги протонларнинг кинетик энергияси 
мезоннинг тинчликдаги массаси 
кўринишга ўтади, энергиянинг қолган қисми эса ҳосил бўлган учта зарранинг кинетик 
энергияси сифатида тақсимланади. 
Энергиянинг сақланиши билан бир қаторда, электр ва барион зарядининг сақланишини 
ҳам кўришимиз мумкин. Жарёнда қатнашаётган зарралар ( ) барион ва (
) мезон 
бўлиб, стабил адронлар синфига киради. Адронлар кучли ўзаро таъсирда иштирок 
этади. 
мезон ҳақиқий нейтрал зарра (
) бўлганлиги учун электромагнит 
ўзаро таъсирда қатнашмайди. Демак, бу жараён кучли ўзаро таъсир натижасида содир 
бўлади. 
2.
Пар
чаланиш жараёни
кўринишда амалга ошади. Бу жараён кучсиз ўзаро 
таъсирда бўлади. Кучсиз ўзаро таъсирда асосан лептонлар иштирок этганлиги учун 
ҳосил бўлувчиларга қараб соф лептон жараёни 
ва ярим ёки соф 
бўлмаган лептон жараёни 
бўлинади. Буларга мисол тариқасида қуйидагини келтиришимиз 
мумкин.
Бизга маълумки, ҳар қандай квант система минимал энергияли ҳолатда бўлишга 
интилади. Энг кичик энергияли ҳолат энг кичик массага тўғри келади. Шунинг учун 
ҳам кўпгина оғир зарралар енгил зарраларга парчаланади. Протоннинг позитрон ва 
фотонга парчаланишини оладиган бўлсак, бунда энергия ва электр зарядининг 
сақланиши бажарилади. 

Лекин, протонни енгил зарраларга айланиши барион зарядининг сақланиш қонунига 
кўра таъқиқланган 
яъни бу жараён содир бўлмайди. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, парчаланишда ҳосил бўлаётган зарралар 
парчаланаётган зарранинг таркибий қисми сифатида қараш мумкин эмас. Бу дегани 
парчаланган зарра ҳосил бўлаётган зарралардан таркиб топмайди. Парчаланишда ҳосил 
бўладиган зарралар бевосита парчаланиш жараёнида ҳосил бўлади. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
351 
Амалий машғулотларда масалалар ечишдан аввал машғулот мавзусига тегишли 
қонунлар, катталиклар, жараёнлар ва қонуниятлар қайтадан такрорлаб олиниши 
мақсадга мувофиқдир. Бу такрорлаш ўқитувчи томонидан қўлланиладиган замонавий 
таълим методлари орқали амалга оширилиши яхши самара бериши аниқланган. 
Қўлланиладиган методни шундай танлаб олиш керакки, у машғулот мазмунини 
белгилаб бера оладиган бўлиши муҳим.
Юқорида келтирилган ва шундай типдаги масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш 
орқали зарралар оламидаги кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, чуқур 
тасаввурга асосланган ҳодиса ва жараёнларни тушунтириб беришимиз мукин. Бу эса ўз 
навбатида талабада (бўлажак ўқитувчида) бу жараёнлар тўғрисида чуқур тасаввур 
ҳосил бўлишига, уларнинг дунёқарашини ривожлантиришга, мустақил фикрлашини 
кенгайтиришга келади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish