Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
346
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси ҳамда Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонунда таълим тизимини
ривожлантириш истиқболини белгилаб берди. Бу муҳим ҳужжатлар мамлакатимизда
амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан таълим тизимини
тубдан такомиллаштиришга боғлиқ эканини кўрсатади. Шундай экан, жамият
тараққиёти, фан ривожи самарали ўқитиш технологиясига боғлиқ. Самарали ўқитиш
технологиясида маъруза муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада биз физика фанини сифатли ўқитишда маърузанинг ўрни юқори
бўлиши учун нималарга асосланиш мумкинлигига ҳамда физика фанининг ривожига
беқиёс ҳисса қўшган таниқли олимларнинг ўқитиш самарадорлигини оширишда
маърузанинг ўрни қанчалик муҳим эканлигини кўрсатганлигига ва уларнинг
фаолиятларига эътиборни қаратмоқчимиз.
Олий ўқув юртларида маъруза чуқур илмийлиги, мукаммаллиги, фикрлаш учун
оддийлиги билан тавсифланади. Материални баён қилувчи маърузачи қандай мақсадда
нимани ўргатишни хоҳлайди? Билими ва вақтини нима учун сарфлаяпти?. Мавзудаги
муаммоларни жамият эҳтиёжлари билан боғлай оляптими? Аудиторияни умумий
фикрлаш жараёнига жалб қилаоляптими? Талабалар томонидан саволлар қизиқиш
билан кўтариляптими?-деган саволларга жавоб бера олиши лозим. Материални илмий
баён қилиш фаннинг ҳозирги ҳолатини, унинг тадқиқот усулларини ва ривожланиш
омилларини белгилайди.
Аввало физика тарихига назар солайлик. Бизга маълумки, профессор
С.Р.Миротворцев 35 йил маъруза ўқиган ва уларнинг ҳар бирига тайёрланган. Ўзининг
биринчи маърузаларини тўлиқ дафтарга ёзган ва уларни кўзгу олдида эртага ўқиши
керак бўлган костюмда овоз чиқариб ўқиган.
Сиз уни юзинчи марта ўқиётган бўлишингиз мумкин, сизга ҳаммаси тушунарли,
лекин бу тингловчиларга ҳам ҳаммаси тушунарли дегани эмас!
Маъруза илҳом билан ўқилиши лозим. Агар маърузачининг ўзига зерикарли бўлса,
унинг тингловчиларига 100 маротаба зерикарли бўлади – деб ёзган эди А.П.Миноков.
Олий мактаб пайдо бўлгандан бери маъруза ўқитишнинг шакли ва усули
сифатида ривожланиб келмоқда. Бироқ ривожланишнинг ҳар хил тарихий
босқичларида маъруза самарадорлигига нисбатан бўлган қарашлар тубдан ўзгарган.
Маъруза сўзи лотинча
Do'stlaringiz bilan baham: