Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   342
Bog'liq
Kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Мадалиев А.М. Зарралар физикаси амалий машғулотларининг такомиллаштирилган 
мазмуни// ТДПУ илмий ахборотлари. –Тошкент, № 3 (19) 2019. –Б. 63 –67. 
2.Р.Б.Бекжонов. Атом ядроси ва зарралар физикаси. Тошкент. Ўқитувчи 1995 й. -576 б. 
3.Мансурова М.Ю. Олий таълимда Элементар зарралар физикаси мазмуни ва уни 
ўқитиш методикаси (бакалавриат босқичи мисолида). Пед.фан.ном.дисс. –Тошкент, 
2009. -126 б 
4.К.Р.Насриддинов, Н.З.Ражабов, Д.К.Насриддинов. Элементар зарралар физикаси. 
Услубий қўлланма. Тошкент – 2014 й. ТДПУ нашриёти, 4.1 б.т. 
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИШ ВА ЎЙИН ФАОЛИЯТИНИ
УЙҒУНЛАШТИРИШ. 
1
Мамадалиев К.Р., 
2
 Курбанбаева Г. Т. 
1
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика инститити 
2
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 25- умумий ўрта таълим мактаби 
Бошланғич синфларни ўқитишда инновацион технологияларнинг мақсади ,
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини кенгайтириш уларда фанни 
ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш учун зарур бўлган методик 
билим ,кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.Ўқув фанининг вазифаларига: “ 
Таълим тўғрисидаги ‘’ги қонун тва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида акс этган
вазифаларини амалга ошириш; 
-дидактика назарияси билан таълим амалиёти алоқасини таъминлаш ; 
-ўқувчиларни таълим –тарбия жараёнида педагогик технологияларни қўллашга 
ўргатиш орқали уларнизамонавий таълим технологияларини ишлаб чиқа олиш
дарсларини юқори савияда ўтказа олишни ўрганиш; 
-ўқувчиларнинг педагогик фаолиятга ўз тайёргарлигини таҳлил қилишга ўргатиш,
таҳлилий –танқидий ,ижодий ва мустақил фикр юритиш кўникмаларини
ривожлантириш; 
-бошланғич синф ўқитувчисининг инновацион фаолиятини лойиҳалаш кўникмаларини 
таркиб тортириш ; 
Ўйинли технологиялар турли шаклда бўлсада ,уларнинг барчаси ўз мазмунига кўра 
ягона мақсад сари йўналтирилган, яъни улар ўқувчиларнинг назарий билимларини 
чуқурлаштириш кенгайтириш ,эгалланган назарий билимларидан амалиётда 
мустақил ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилиш , 
уларниижтимоий ,иқтисодий муносабатларни уюштиришга тайёрлаш ,ижтимоий
фаолликни шакллантириш , етук аҳлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва 
соғлом фикр кенг, дунёқараш эгаси бўлган комил шахсни камол топтиришдан иборат 
вазифани ҳал этади. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
352 
Психологларнинг таъкидларича , ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари
шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарор қилиш, ўзини ўзи
бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига
таянади.Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга қаратилган 
вазиятларда, фаолияттури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини
бошқариши шаклланади ва такомиллашади.Л.С.Выгодский ўйинни боланинг ички 
ижтимоий дунёси, ижтимоий ҳодисаларнинг ўзлаштириш воситаси сифатида 
таърифлайди. 
А.Н.Леонтов ўйинга шахснинг ҳаёлотдаги амалга ошириб бўлмайдиган қизиқишлари 
(манфаатлари )ни хаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди. 
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши ёшига 
боғлиқ эмас, лекин ҳар бир ёшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади. 
Ўйинли фаолият муайян функцияларни бажаришга қаратилган.Улар қуйидагилар: 
-мафтункорлик
-коммуникативлик (уюштирувчилик) 
-ўз имкониятларини амалга ошириш 
-даволовчилик 
-ташхис 
-миллатлараро мулоқот 
-ижтимоийлашув 
Таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли дарс шаклида 
қўлланилади.Ушбу дарсларда ўқувчиларнинг билим олиш жараёни ўйин фаолияти 
орқали уйғунлаштирилади.Шу сабабли ўқувчиларнинг таълим олиш фаолияти ўйин 
билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар деб аталади. 
Ўқитувчи –педагог аввал ўқувчиларни индивидуал (якка тартибдаги), сўнгра гуруҳли 
ўйинларга тайёрлаши ва уни ўтказиши, ўйин муваффақиятли чиққандан кейин эса
уларни оммавий ўйинларга тайёрлаши лозим.Чунки талабалар дидактик ўйинли 
машғулотларда фаол иштирок этишлари учун зарурий билим кўникма ва малакаларга 
эга бўлишлари , гуруҳ жамоаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ўзаро ёрдам вужудга 
келиши лозим. 
Ўйин ижодийлиги билан ажралиб туради. У мумкин қадар бой, фаол характерга –‘’
ижод майдонига ‘эга бўлади.Ўйин учун ҳиссий кўтаринкилик хосдир. У ўзаро кураш 
мусобақалашиш рақобат шаклида намоён бўлади. 
Ўйиннинг ўйин мазмунини акс эттирувчи , уни ривожлантиришнинг мантиқий ва 
вақтинча изчиллигини кўзда тутган бевосита тегишли ва унга нисбий алоқадор 
қоидалари бўлишини кўрсатадилар. 
Тадқиқотчилар назарий аспектда ўйинга фаолият, жараён ва ўқитиш методи сифатида 
қарайдилар. Ўйин фаолият сифатида мақсадни белгилаб олиш , режалаштириш ва 
амалга ошириш натижаларни таҳлил қилишни қамраб олади ва бунда шахс субъект 
сифатида ўз имкониятларини тўла амалга оширади.Ўйинли фаолиятни мотивациялаш 
ўйин характерининг мусобақалашиш шартлари, шахснинг ўзини намоён қила олиш, ўз 
имкониятларини амалга ошириш эҳтиёжларини қондиришдан келиб чиқади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ўқитувчи ва талабаларнинг мақсаддан натижага 
эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала 
томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган бўлиб ,бунда 
ўқувчиларнинг билим савияси, шароитга қараб, ишлатиладиган технология 
танланади.Масалан натижага эришиш учун балки, компьтер билан ишлаш лозимир 
балки фильм (ёки тарқатма материал , чизма ва плакат, ахборот технологияси турли 
аабиётлар )керак бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва ўқувчиларга боғлиқ. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish