38
жавобгарлигини ҳам зиммасига олади. Масъулияти чекланмаган
жамиятда иштирокчилар жамиятнинг мажбуриятлари бўйича қўшган
улушлари билан, бу етарли бўлмаганда эса бошқа мулклари билан ҳам
жавоб берадилар.
Ширкат аъзолари ўртасида тузилган битим ширкатнинг ҳуқуқий
асоси ҳисобланади. Бу битим қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
- ҳар бир ҳамкорнинг ваколатлари;
- битимнинг муддати;
- ҳар бир вакилнинг умумий ишга қўшган улуши;
- даромадлар ва юз бериши мумкин бўлган зарарларни ўзаро
бўлиш йўл-йўриқлари;
- уюшма маблағларидан ҳар бир ҳамкорнинг олиши мумкин бўлган
аниқ ва белгиланган пул ҳажми;
- уюшмада амалга ошириш зарур бўладиган молиявий ишлар
тартиби;
- янги ҳамкорни қабул қилиш тартиби;
- ширкатни тарқатиб юбориш тартиби.
Ширкатга давлат,
кооператив, жамоа ва бошқа ташкилотлар,
шунингдек, хорижий ташкилотлар ва фуқаролар ҳам қонун йўл қўйган
ҳолларда аъзо бўлиши мумкин.
Масъулияти чекланган ширкат фирмаларнинг устав фонди фақат
таъсисчилар маблағ (акция)лари ҳисобига барпо этилади. Жамият
қатнашчилари ўзларининг қўшган улушлари доирасида жавобгар
бўлади. Жамият ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар
ҳисобланади. Ҳар қандай зарар, хавф-хатар ва тадбиркорлик рисклари
жамият аъзолари ўртасида уларнинг
улушига мутаносиб тарзда
тақсимланиши масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхона
таъсисчиларининг индивидуал зарарлари даражасини ёки банкрот
бўлиш эҳтимолини пасайтиради.
Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи
қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради.
Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мавжуд.
Уларнинг энг кенг тарқалган шакли корпорациялардир. Масъулияти
чекланган жамият шаклидаги кичик корхоналар йирик компанияларга
нисбатан бозор шароитига тез мослашиш хусусиятига ҳамда
ишлаб
чиқарган
маҳсулотларини
бозорда
муваффақиятли
ўтишини
таъминлашда бир қанча устунликларга эга. Чунки, кичик корхоналар ўз
фаолиятларини тор ишлаб чиқариш дастурларига, илғор технологияга,
кам туркумли илм-фан талаб қиладиган маҳсулотлар чиқаришга тезда
мослайдилар ҳамда бозор асосларини тез ўзлаштириб борадилар.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги кичик корхоналар
хусусиятлари
(муомала
капиталининг
кичиклиги,
унинг
тез
39
айланувчанлиги, ишлаб чиқариш воситаларини
тезда алмаштириш
имкониятлари ва б.) унинг бир қанча афзалликларга эга бўлиши
имкониятларини яратади:
- изланиш,
янги
маҳсулотларни
маромига
етказиш
ва
ўзлаштириш, уларни талабнинг тез ўзгариб туриши хатарини ҳисобга
олган ҳолда кичик уюшмаларда ишлаб чиқариш;
- тезкор техник сервиснинг ишончлилиги ва истеъмол чилар
билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
- ишлаб чиқаришни мослашувчан тарзда ташкил этиш ва маҳсулот
сотишни бозор талабларига ҳамда бозор вазиятлари ўзгаришларига
мувофиқ олиб бориш;
- ортиқча иш кучини ўзига сингдириш;
- бошқаришнинг
оддийлиги, катта маъмурий аппаратнинг
йўқлиги, қурилиш ва лойиҳа қувватларини ўзлаштиришда қисқа муддат,
капитал сарфларининг тез ўзини оқлаши, капитал айланмасида юқори
тезлик;
Масъулияти чекланган жамиятларда молиявий менежментни ташкил
этишнинг ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлади:
- корхона активларини шакллантиришни нисбатан соддалиги ва
тезкорлиги;
- муомала капиталининг кичиклиги ва тез айланувчанлиги;
- ишлаб чиқариш воситаларини тезда алмаштириш имкониятлари;
- бозор конъюктурасига мос равишда товарларни ишлаб чиқаришга
тез мослашувчанлиги;
- ҳар қандай зарар, хавф-хатар ва тадбиркорлик
рисклари жамият
аъзолари ўртасида уларнинг улушига мутаносиб тарзда тақсимланиши;
- молиявий менежернинг молиявий қарорлар қабул қилишида
акционерлик жамиятларига нисбатан мустақиллик ва эркинлик
даражасини юқорилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: