Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Очиқ турдаги акциядорлик жамияти



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Очиқ турдаги акциядорлик жамияти – бу акциядорлари ўзларига 
тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз эркин 
тасарруф қила оладиган жамият. У чиқарадиган акцияларига очиқ обуна 
ўтказиш ва уларни эркин сотиш ҳуқуқига эга. Таъсисчиларнинг энг кам 
сони ҳам чекланмаган. Очиқ турдаги АЖ учун устав фондининг энг 
кичик миқдори АЖ рўйхатидан ўтказилган санада марказий банкнинг 
курси бўйича 400 минг АҚШ долларига эквивалент суммадан кам 
бўлмаган миқдорда бўлиши керак. 
Очиқ турдаги жамиятнинг акциялари бошқа акциядорларнинг 
рухсатисиз ҳам қўлдан қўлга ўтиши мумкин. 
Очиқ турдаги АЖ ни бошқа турдаги жамиятларга айлантириш 
мумкин эмас. 


42 
Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳар йили оммавий ахборот 
воситаларида: 
- йиллик ҳисоботни; 
- бухгалтерлик балансини; 
- фойдалар ва зарарлар счётини; 
- жамият акциялари эмиссиялари проспектини; 
- умумий мажлисни ўтказиш санаси ва жойини маълум қилиб 
туриши шарт. 
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти – бу акциялари номланган 
(эгаси ёзилган) ва улар фақат АЖ таъсисчилари ўртасида тақсимланган 
жамиятдир. Унинг акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада 
бўлиши жамият Низомига биноан ман этилган ёки чекланган бўлади. 
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акциялари фақат исми ёзилган 
бўлиб, уларни бошқа шахсга бериш тартиби уставда белгилаб қўйилади. 
Мазкур турдаги жамият акциядорлари унинг янги акциялари ёки бошқа 
акциядорларнинг сотиладиган акцияларини сотиб олишда устунлик 
ҳуқуқига эга бўлади. Ёпиқ турдаги АЖ учун устав фондининг энг кам 
миқдори АЖ рўйхатидан ўтказилган санада марказий банкнинг курси 
бўйича 400 минг АҚШ долларига эквивалент суммадан кам бўлмаган 
миқдорда бўлиши керак. 
Бундай жамиятларнинг таъсисчилари сони энг камида уч кишидан 
иборат бўлади ва улар акционер бўлиши шарт. Акционерлар сони 50 
тадан ошган тақдирда олти ой ичида жамиятни очиқ турдаги АЖга 
айлантириш зарур. 
Биринчи ва иккинчи схемаларда ёпиқ ва очиқ турдаги акциядорлик 
жамиятларни ташкилий шакллари кўрсатиб ўтилган. 
Акциядорлик жамиятини ташкил этиш учун қуйидагилар зарур: 
- жамиятни ташкил этиш ва биргаликда фаолият кўрсатиш ҳамда 
бир ёки бир неча шахсга жамиятни ташкил этиш учун ваколат бериш 
тўғрисида шартнома тузиш; 
- акцияларга обуна ўтказиш; 
- таъсис конференциясини ўтказиш; 
- жамият ва унинг акцияларини давлат рўйхатидан ўт казиш. 
Жамиятни ташкил этишдаги харажатлар шартномага имзо чеккан 
шахсларга тақсимланади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish