43
СХЕМА № 2.1
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
ТАЪСИСЧИЛАР (УМУМИЙ ЖАВОБГАРЛИК)
УСТАВ
ЁПИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАР – ҚАТНАШЧИЛАРИ (ТАЪСИСЧИЛАР ВА
БОШҚА ҲИССА ҚЎШГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ
ЧЕГАРАЛАНАДИ)
МУЛКИ (ЖАМИЯТНИНГ ХУСУСИЙ МУЛКИ)
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
ЭМИССИОН ФАОЛИЯТ (ЁПИҚ ОБУНА)
ФУҚАРО
ЮРИДИК ШАХС
44
СХЕМА № 2.2
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
ТАЪСИСЧИЛАР (УМУМИЙ ЖАВОБГАРЛИК)
УСТАВ
ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАР – ҚАТНАШЧИЛАРИ (ТАЪСИСЧИЛАР ВА
БОШҚА ҲИССА ҚЎШГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ
ЧЕГАРАЛАНМАЙДИ)
МУЛКИ (ЖАМИЯТНИНГ ХУСУСИЙ МУЛКИ)
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
ЭМИССИОН ФАОЛИЯТ (ОЧИҚ)
ФУҚАРО
ЮРИДИК ШАХС
45
Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали қуйидаги усулларда АЖ
ташкил этилиши мумкин:
- оддий йўл билан, яъни бунда фуқаролар ёпиқ ёки очиқ АЖ
ларининг объектларини аукцион орқали ёки конкурс йўли билан сотиб
олишади;
- давлат корхонаси меҳнат жамоаси томонидан ёпиқ АЖ ни ташкил
этади ва маълум юридик шахс томонидан корхона сотиб олинади;
- давлат ёки ижара корхоналари очиқ АЖ ларига айлан-тирилади.
Барча жамоа корхоналари учун қуйидаги умумий жиҳатлар мавжуд:
- низом капиталининг тегишли бўлакларга ёки акцияларга
мажбурий бўлиниши;
- жамиятнинг ўз мажбуриятлари ва фақат ўзининг мулки бўйича
чекланган жавобгарлиги;
- акциядор (шерик)лар орасидаги ўзаро муносабатлар, даромад ва
мулкни тақсимлаш, корхонани бошқариш бўйича муносабатлар
уларнинг киритган улушлари миқдорига қараб тақсимланади;
- жамият аъзолари унинг капиталига ўз улушларини киритишлари
зарур, аммо ўз меҳнатлари билан унинг фаолиятида иштирок этишлари
мажбурий эмас.
Устав фонди тенг номинал қийматдаги акцияларнинг муайян
миқдорига бўлинади. Жамият, устав фонди натура шаклидаги мол-мулк
берилганидан ташқари ҳолларда, агар илгари чиқарилган акциялар номинал
қийматидан кам бўлмаган қиймат бўйича тамомила тўланган бўлса, ўз устав
фондини ошириш ҳуқуқига эга.
Устав фондини кўпайтириш акциялар номинал қийматини ошириш ва
янги акциялар чиқариш йўли билан амалга оширилади. Устав фондини
қисқартириш акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки
акцияларни бекор қилиш мақсадида эгалик қилувчилардан сотиб олиш йўли
билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамиятини бошқаришнпнг энг асосий ҳужжати
уларнинг устави ҳисобланади. Жамиятнинг уставинн акциядорларнинг
умумий йиғилиши кўриб чиқади ва уни тасдиқлайди. Уставда жамият
фаолияти асосий қоидалари, вазифалари, мажбуриятлари, бошқариш
органлари ва молиявий бошқариш органлари кўрсатилади.
Акциядорлик жамияти уставига биноан акциядорлар умумий
йиғилиши ҳиссадорларнинг ярмидан кўпи иштирок этганлари тақдирдагина
ваколатли ҳисобланади. Умумий йиғилшларда овоз беришга бир акция бир
овоз қоидаси бўйича ўтказилади.
Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, унинг
уставини ўзгартириш масалалариии ҳал қилиш учун барча акциядорларнинг
розилиги зарур бўлади. Бошқа барча масалалар бўйича қарорлар оддий
кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
46
Акциядорлик жамиятларида молиявий менежментни ташкил этишда
молиявий менежерлар жамиятнинг Устав фонди корхона пассивининг жуда
муҳим қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимдир. Албатта
пассивдаги ўз маблағлари манбалари таркибидаги бошқа элементлар ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Уларга аввало, қўшилган капитал ва тақсимланмаган
фойда киради. Қўшилган капитал мазмунан устав фондига жуда яқин
туради. Қўшилган капитал акциядорларнинг номиналдан юқорироқ баҳода
сотилиши
натижасида
ҳосил
бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигига биноан мазкур тафовут акциядорлик жамиятининг даромади
деб эмас, балки капиталининг бир қисми деб қаралади. Шунинг учун
қўшилган
капитални
акциядорлар
ўртасида
даромад
сифатида
тақсимланиши мумкин эмас ҳамда худди устав фонди сингари корхона
маблағлари барламчи манбаини ифодалайди.
Тақсимланмаган фойда ҳам корхона ўз маблағлари манбаидир. У
корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижасида ҳосил бўлади ва реал
равишда корхона ўз капиталининг бир қисми сифатида майдонга чиқади.
Шу билан бирга, тақсимланмаган фойда даромад сифатида тақсимланиши
ёки зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳол уни ўз
капиталини шакллантиришнинг нисбатан беқарор манбаига айлантиради.
Корхона ўз капитали таркибида тақсимланмаган фойда улушининг
катта эканлиги, бир томондан, корхона мувоффақиятли фаолият олиб
бораётганлигини, олинган фойдани даромад сифатида истемолга эмас, балки
корхонани янада ривожлантиришга йўналтираётганлигини ифодаласа,
иккинчи томондан, уни истеъмол мақсадларига ишлатилиши эҳтимоли
кучли эканлиги туфайли кредиторлар манфаатлари нуқтаи назаридан у устав
фонди ва қўшилган капитал сингари айниқса узоқ муддатли давр учун
ишончли манба бўла олмайди,.
Акциядорлик жамияти акциялари сотилишининг бирламчи ва иккиламчи
бозорларини фарқлайдилар. Бирламчи бозор акциялар муомалага дастлаб
чиқарилишидаги уларнинг сотилишидир.Бу ҳолда жамият таъсис
этилаётганда муассислар акцияларни номинал киймати бўйича баҳоларда
сотиб оладилар. Акциялар қўшимча эмиссиясида бозор баҳосида сотилади.
Лекин, юқорида қайд этилганидек, акциядорларнинг қўшимча эмиссия
акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи доирасида, акциядорларга
қўшимча акциялар уларнинг устав фондидаги улушига мутаносиб равишда
сотилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, акциялар бозор баҳоси бирламчи
бозорда уларнинг номинал қийматидан паст бўлиши мумкин эмас. Чунки,
бу корхонанинг реал қиймати унинг шаклланиши лозим бўлган устав
фондидан камроқ бўлишига олиб келади, яъни корхона вужудга келиши
биланоқ банкротлик аломатига эга бўлади.
Акцияларнинг иккиламчи бозордаги баҳолари биринчи навбатда
кутилаётган дивидендларга, қолаверса корхонанинг бозордаги мавқеи,
молиявий-иқтисодий аҳволи, жамиятдаги нуфузи (ижтимоий аҳамияти),
47
келажаги ва бошқа омилларга боғлиқ. Албатта, дивидендлар даражаси акция
баҳосини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шунинг учун молиявий
менежерлар ўз фаолиятида жамият акцияларини қийматини оширишга
эришишни асосий вазифа деб билишлари керак. Акциялар бозори биржа
бозори ва биржадан ташқари бозорга бўлинади. Фонд биржасида асосан
биржа рўйхатига кирган акциялар, яъни йирик ва ишончли компаниялар ва
корхоналарнинг акциялари олди-сотдиси амалга оширилади. Биржа
рўйхатига киритилиш ҳар қандай компаниянинг катта муваффақияти
ҳисобланади. Чунки, рўйхатга киритишдан олдин компаниянинг молиявий
аҳволи ҳар томонлама таҳлил этилади. Буни биржа ҳузуридаги эксперт
комиссияси амалга оширади. Корхона акцияларининг фонд биржасида
сотувга қўйилиши – компаниянинг юксак обрўсидан дарак беради ва унинг
рекламаси бўлиб хизмат қилади.
Акциядорлик жамиятларида молиявий менежментнинг мақсади
корхонанинг ёки унинг фойда маркази бўлган алоҳида ишлаб чиқариш –
хўжалик звеноларининг мақсадга эришиши учун молиявий усуллар,
воситалар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва қўллашдир.
Акциядорлик жамиятларида молиявий менежментнинг ўзига хос
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- акциядорлик жамиятларида молия менежери жамият билан тузилган
шартнома асосида корхона пул оқимларини бошқаради;
- молия менежери ўз фаолиятини фақат акционерлик жамиятларига оид
бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб
боради;
- молиявий менежер ўз фаолиятини йилнинг натижаларига кўра
корхона соф фойдасини оширишга қаратади, чунки пировардида
корхонанинг келажаги эришилган соф даромадга қараб белгиланади;
- Акциядорлик
жамиятларида молиявий менежментни ташкил
этишнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири - бу корхона акцияларини
қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаларидаги баҳосини ошириш ва
уларнинг эмиссион ҳаракатини бошқариш зарурлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |