Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Қўшма корхоналарда молиявий менежмент



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

 
2.6. Қўшма корхоналарда молиявий менежмент 
 
Қўшма корхоналар ўзаро манфаатдорлик негизида, ҳукуматлараро 
шартномалар асосида ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш, илмий-техник 
ва бошқа вазифаларни ечишга қаратилган. Улар саноат, қишлоқ 
хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо, фан ва халқ хўжалигининг бошқа 
соҳаларида таркиб топиши мумкин. 
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда қўшма корхоналар 
муҳим рол ўйнайди. "Чет эл инвестициялари, халқаро бирлашмалар ва 
ташкилотлар иштирокидаги корхоналарни, шунингдек уларнинг таркибий 
бўлинмаларини ташкил этиш ва бу корхоналарнинг фаолият тартиби 
тўғрисида"ги низомга биноан мулкида ўзбек ва чет эл ҳуқуқий шахслари 
ҳамда фуқаролари иштирок этувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидаги қўшма корхоналар ҳисобланади. 
Қўшма корхоналарни қўйидаги йўллар билан ташкил этиш мумкин: 
- янги ҳуқуқий шахсни ташкил этиш; 
- Ўзбекистон Республикасининг ишлаб турган корхонасида чет эл 
ҳуқуқий шахслари ва фуқаролари томонидан ҳисса сотиб олиш; 
- Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий шахслари ва фуқаролари 
томонидан хорижий корхонада ҳисса сотиб олиш йўли билан ташкил этиш. 
Қўшма корхоналар бевосита Ўзбекистон Республикаси 
хўжалик
субъектлари ва хорижий иштирокчилар томонидан ташкил этилади. 
Бир ёки бир неча Ўзбекистон ҳуқуқий шахслари ва фуқаролари ҳамда 
бир ёки бир неча хорижий ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар қўшма 
корхонанинг иштирокчилари бўла оладилар. Қўшма корхонани устав фонди 


54 
Ўзбекистонлик ва хорижий иштирокчиларнинг ҳиссалари улар ўртасидаги 
келишув бўйича белгиланади. 
Ҳиссалар, пайларни бир-бирига бериш, шунингдек уларни учинчи 
шахсга бериш қўшма корхона иштирокчилари томонидан амалдаги 
қонунларга биноан ҳал қилинади. Хорижий иштирокчилар ҳиссаларини ёки 
пайларини сотиб олишда Ўзбекистонлик иштирокчилар устун ҳуқуққа эга 
бўладилар. 
Қўшма корхоналарда молиявий менежментни ташкил этишда корхона 
Низом жамғармасидаги чет эллик инвесторларнинг улушига пропорционал 
равишда дивидент ҳисобини юритиш, экспорт-импорт операциялари бўйича 
нархларни реал белгиланиши устидан назорат ўрнатиш, чет эллик шериклар 
билан тузилган шартномаларда назарда тутилган молиявий масалалар 
бўйича мажбуриятларини (иқтисодий санкция, фоиз, жарима ва бошқалар) 
бажарилишини назорат қилиш, ташқи иқтисодий фаолият натижалари 
бўйича ўзаро тенг товар айирбошлаш ва максимал фойдага эришиш 
чораларини белгилаш асосий вазифалардан ҳисобланади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish