55
- гуруҳ иштирокчилари томонидан очиқ ёки ёпиқ турдаги ҳиссадорлик
жамиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда
тутилган
тартибда таъсис этиш;
- гуруҳ иштирокчилари томонидан гуруҳга кирувчи корхоналар ва
молия кредит муассасаларининг ўз тасарруфида бўлган акциялар
пакетларини гуруҳларнинг иштирокчиларидан бирига ишончли бошқарув
учун бериб қўйиш;
- гуруҳ катнашчиларидан бирининг гуруҳ иштирокчиларига айланувчи
бошқа корхоналар, шунингдек муассасалар ва
ташкилотлар акциялари
пакетларини сотиб олиш.
Давлатга тегишли акциялар пакетларинннг миқдори, давлатга тегишли
акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш, ёки сотиб олиш молия-
саноат гуруҳи шаклланишига олиб келувчи давлат мулки бўлган акциялар
пакетииииг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан антимонополия қонунларининг талаблари ҳисобга олинган ҳолда
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари томонидан молия-саноат
гуруҳини шакллантириш чоғида:
- устав фондида давлат мулкининг, шунингдек жамоат бирлашмалари,
ҳайрия ва бошқа жамоат жамғармалари ва уларнинг корхоналари ҳиссаси
15% дан ортиқ бўлган корхонага акцияларни ишончли бошқарувга
бериш
ёки акцияларни сотиб олишга;
- молия-саноат гуруҳи иштирокчилари томонидан таркибидаги давлат
мулки ҳиссаси 50% дан ошадиган маблағларни ихтиёрий бирлаштиришга;
- маблағлари таркибида моддий активлар 50%-дан кам бўлган хўжалик
ассоциация,
шунингдек
холдингларнинг
молия-саноат
гуруҳида
ипггирокига;
- молия-саноат гуруҳи иштирокчилари гомонидан акцияларга ўзаро
кесишган эгалик қилинишига;
- гуруҳга кирувчи молия-хўжалик муассасалари ёки инвестиция
муассасасининг шу гуруҳ ишгирокчиси бўлган ҳар қандай корхона
акцияларининг 10% дан кўп қисмига эгалик қилишига, шунингдек шу гуруҳ
корхоналарнинг акцияларига кўрсатилган муассасалар активлариниш 10%
дан ортиғини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Давлат мулкининг 50%-дан зиёд ҳиссаси бўлган давлат корхоналари,
ширкат корхоналари, шунингдек бюджетдан маблағ
билан таъминланувчи
ташкилотлар ва муассасалар молия-саноат гуруҳларида иштирок этиши
учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги, ёки
унинг топширигига биноан давлат мулкини тасарруф этишга вакил
қилинган идоранинг розилиги талаб қилинади.
Технологик ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш, савдо
ва молия корхоналарининг бирлаштирилиши рақобатга бардошли
маҳсулотлар
ишлаб
чиқариш
учун
молиявий
маблағларни
56
инвестицияланиши, сарф-харажатларини камайтирилиши, шунингдек ишлаб
чиқариш, молиявий ва
савдо операцияларини, ахборот, ҳуқуқий, ҳарид ва
таъминот бўлпнмаларини (айниқса, ташқи фаолиятга нисбатан) сақлаб
туриш билан боғлиқ муамоларни ҳал этишни енгиллаштирилади.
Бунда давлат, табиийки, янги тармоқ ва минтақавий монополиялар
пайдо бўлишидан ва рақобатчиларнинг ички ҳамда ташқи бозорга
чиқишини қийинлашувидан манфаатдор эмас. Шунинг учун у товарлар
бозорини якка ўзи эгаллаб олмаган горизонтал интеграциялашган молия-
саноат гуруҳларининг вужудга келишининг рағбатлантиради.
Молия-саноат гуруҳи
иштирокчиларининг манфаатлари, қоида
тариқасида, давлат манфаатларига асосан тўғри келади. Гуруҳ аъзолари
ишлаб чиқариш ва муомала сарф-харажатларини камайтириш ҳисобига ўз
фаолиятлари самарадорлигини оширадилар. Улар бупга умумий
инфраструктурани
вужудга
келтириш,
бошқа
шундай
гуруҳлар
иштирокчилари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни
мунтазам қўллаб-қуватлаш орқали эришадилар.
Молия-саноат гуруҳини вужудга келтириш жараёнида иштирокчи
корхоналарда
ишлаб
чиқариш
самарадорлигини
ошириш,
бу
корхоналарнинг ташқи инвесторлари манфаатларини таъминлаш, тўлов
кобилиятини мустаҳкамлаш масалалари туғилиши мумкин. Бу каби
муаммоларнинг ҳал этилиши молия-саноат гуруҳларининг ўз
доирасида
бошқарувнинг оқилона тузилмасининг яратилиши, уларнинг оёққа туриши
давлат томонидан қўллаб-қувватланишини ҳам кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: