27
Махсулотнинг истеъмол хусусиятлари тўпламида алоҳида функцияларнинг салмоғи
мухимлик ёки аҳамиятлилик коэффициенти деб аталади. Бу коэффициентни аниқлашда
истеъмолчи учун кўпроқ мухим аҳамиятга эга бўлган параметрлар хисобга олиниши
мумкин.
Хар бир функциянинг умумий харажатлардаги салмоғи миқдорининг аҳамиятлиликка
бўлган нисбати алоҳида функциялар бўйича харажатлар коэффициенти деб аталади. Агар
харажатлар
коэффициенти < 1 дан кичик бўлса, нисбат кулай, > 1 дан катта бўлса, унда
параметрга эга булиш харажатларини камайтириш лозим.
4. Тадқиқот босқичи - бунда ечимлар вариантлари баҳоланади.
5. Тавсия бериладиган босқич - бунда қайси ечим яхши бўлса, уша танлаб олинади.
6. Жорий этиш босқичи - якуний босқич.
Техникани такомиллаштириш даражасини баҳолашда янги техника нақадар илғор ва у
қандай самара беради деган саволга жавоб бериш муҳим.
Янги техника афзалликлари қуйидагича ҳисобланади:
1) Эски ва янги техника ўлчовларини таққослаш:
R1 ва R0 - янги ва эски машина узунлиги,
Г1 ва Г0 - янги ва эски машина кенглиги,
Е1 ва Е0 - янги ва эски машина баландлиги.
2) қувватларни таққослаш:
V1 ва V0 - янги ва эски техника қуввати,
W1 ва W0 - янги ва эски техника унумдорлиги.
3) Хизмат кўрсатиш меҳнат сиғими таққослаш:
Т1 ва Т0 - хизмат кўрсатиш мехнат сиғими.
Ҳисоблаш қуйидаги формула орқали олиб борилади.
N = |N1| + |N2| + ... + |Nn|,
бу ерда: N - такомиллашганлик даражасининг умумий баҳоси;
N1 - ўлчовлар бўйича такомиллашганлик даражаси;
У қуйидаги формула билан аниқланади.
R
1
Г
1
Е
1
N
1
= E [(1 - ) + (1 - ) + (1 - )] :
R
0
Г
0
Е
0
N2 - унумдорлик бўйича такомиллашганлик даражаси:
V
1
W
1
N
2
= E [( - 1 ) + ( - 1 )]
V
0
W
0
N3 - меҳнат сиғими бўйича такомиллашганлик даражаси:
Т
1
N
3
= E [ ( - 1 ) ]
Т
0
Бу параметрларни аниқлагандан кейин экспертлар уларнинг аҳамиятлилигини
аниқлашади. Агар экспертлар фикри келишувчанлиги юкори бўлса, эксперт таҳлил
натижалари ишончли ҳисобланади. Экспертлар фикри келишувчанлиги конкордация
коэффициенти (W) орқали ҳисобланади:
12 S
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
28
W = ,
m
2
(N
3
-N)
бунда: м – баҳоланадиган вариант сони;
N - экспертлар сони;
S - ранглар (табакалар) йиғиндиси квадрати йигиндиси ва қаторлар йиғиндиси
ўртача квадрати ўртасидаги фарқ:
S = O – C/Ч
бунда: О - йиғиндининг умумий квадрати;
С - қаторлар умумий йиғиндиси;
Ч - қаторлар сони.
Конкордация коэффициенти 0 < W < 1 оралиғида бўлади.
W < 0,3 булса, экспертлар фикри келишувчанлиги қониқарсиз; 0,3 < W < 0,7 ўртача, W
> 0,7 бўлса, экспертлар келишувчанлиги юқори ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: