Мавзу бўйича назорат саволлари:
1. Тадқиқот лойиҳалари деганда нимани тушинасиз?
2. Тадқиқот лойиҳалари қандай расмийлаштирилади?
3. Координацион гуруҳлар қандай вазифаларни бажаради?
4. Ишчи гуруҳгарга номзодлар қандай танланади?
5. Лойиҳани бошқаришнинг махсус дастакларига нималар киради?
6. Функционал-қиймат таҳлили тушинчаси ?
7. ФТК нинг қандай босқичларини биласиз?
8. Конкордация коэффициенти қандай ҳисобланади?
9. Янги техниканинг афзалликлари қандай кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади?
МАВЗУ.5 ИЛFОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ.
Таянч иборалар:.технология. ишлаб чиқариш технологияси, интелектуал махсулот.
бошқариш объекти структураси, ишлаб чиқариш муносабатлари, моддий махсулот,
энергетик махсулот, ишлаб чиқариш туркумларининг туркумлари.
Режа:
5..1. Ишлаб чиқариш технологияси туғрисида тушунча.
5.2. Ишлаб чиқариш технологиялари бошқариш объекти сифатида.
Мавзу бўйича адабиётлар рўйхати:
1.Инновационный менеджмент . Учебник Под.ред.С.Д.Ильенковой .Москва 1997г.
2.Морозов Ю.П. Инновационный менеджмент. ЮНИТИ. Москва. 2000
3.Лутц Крушвиц. Инвестиционные расчеты Санк Петербург. Москва . Харьков,минск 2001.
4.Уткин Ф.А. Морозова Н.И. Инновационный менеджмент М.- Акалип 1996
5.Фатхутдинов Р.А.Инновационный менежмент для вузов .Учебник для вузов М.Интел
Синтез 1998 г.
6. Управление исследованиями,разработками и инновационными проектами. Под ред.
С.В.Валдей цева, Санкт –Петербург 1995 г.
7.Менеджмент
организации. Учебное пособие.Под.ред. З.П.Румянцовой и Н.А.
Саломатина.М.1996 г.
5.1. Ишлаб чиқариш технологияси туғрисида тушунча.
Технология - бу турли воситаларга ишлов бериш ва қайта ишлаш услублари
йигиндисидир.
Ишлаб чиқариш жараёнлари таркибий қисми бўлмиш қазиб олиш, қайта ишлаш,
ташиш, жойлаштириш, сақлаш, сотиш ва шу каби операцияларнинг ўзи хам технология деб
айтилади.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
29
Фан-техника тараққиёти ривожланган сайин технология хам узлуксиз янгиланиб
боради. Замонавий технологияларнинг ривожланиш тенденциясида уч асосий йўналиш
кузатилади:
- даврий технологиялардан узлуксиз поток ишлаб чиқариш жараёнларига асосланган
технологияларга ўтиш;
- ишлаб чиқариш таркибига экологик тоза чиқиндисиз технологияларни жорий этиш;
- бизнесда устувор бўлган фанга кўпроқ таянган технологияларни ривожлантириш.
Ишлаб чиқариш жараёнида технологияни қўллашнинг натижаси махсулот
Хисобланади. Инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти охирги махсули бўлган махсулот
талабга эга. Истеъмолчи томонидан фойдаланиш имкониятларига боғлиқ равишда
махсулотни уч турга ажратадилар:
- моддий (ММ);
- энергетик (ЭМ);
- интеллектуал (ИМ).
Интеллектуал махсулотга дизайн, конструкция, савдо маркаси, ноу-хау тайёрлов
усули, ишлаб чиқариш усули киради.
Технологияларни замонавийлаштириш ва улардан ижтимоий ишлаб чиқариши
амалиётида фойдаланиш- хар бир алохида корхона илмий техникавий жараён-ларининг
ўзгармас шартидир.
Ишлаб чиқариш технологиялари мураккаб системаларга қарашли ва уларни фақат
системали ёндашув орқали ўрганиш мумкин.
Мураккаб ситеманинг характерли белгилари:
- жараёнлар моделларининг мураккаблиги;
- бошқариш вазифаларининг катта ўлчовдалиги;
- структуранинг иерархиялиги;
- қисмларнинг агрегатлиги;
- холатларнинг аниқ эмаслиги;
- "шовқин", тусиқларга сезгирлик.
Системали ёндашишнинг мохияти уни ташкил қилиш методикасида ёритилади, яъни
системали таҳлил объектини ажратиш (нарсалар, ҳолатлар, жараёнлар, структуралар),
объектнинг ташқи ва ички муҳитини бўлиш чегараларини белгилаш, объектнинг ҳолатини
баҳолаш мезонларини аниқлаш, элементлар классификацияси ва уларни агрегатлаштириш
усулларини кўрсатиш.
Системали таҳлил мантиқ қоидаларига ва соғлом фикрлашга асосланган бўлиб,
ҳолатларни миқдорий баҳолаш услубларини қўллашга ва турли воситалар билан
(имитация, математик ифодалаш, статистика, программалаштириш) таҳлил объекти
реакцияларини моделлаштиришга ҳаракат қилишга қаратилган.
Ишлаб чиқариш технологияларида таҳлил объектлари таҳлил мақсади ва вазифасига
мувофиқ турлича бўлиши мумкин. Масалан:
- махсулот реализацияси жараёни;
- мехнат жараёни;
- информацион жараён;
- махсулот ишлаб чиқариш жараёни;
- билимлар етиштириш жараёни.
Таҳлил объектини туғри тушуниш ва танлашдан унинг натижалари, уларнинг ишлаб
чиқариш мунособатлари ривожланиш жараеёига мослиги боғлиқ.
Иқтисодий (системали) таҳлил - бу жамият учун фойдалилиги мезони бўйича турли
энергияларнинг энтропиясини (таркалишини) тадқиқот қилиш воситасидир. Ишлаб
чиқариш муносабатларида энергия энтропияси ўлчови сифатида пулда ифодаланган меҳнат
харажатлари қабул қилинган.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
30
Илғор технологиялар илғор иқтисодий кўрсаткичларга эга ва фойдалилик мезонига
жавоб беради. Бошқариш қарорларини асослаб бериш учун таҳлил жараёнини алоҳида
объектга нисбатан кўриб чиқишади. Бунда асосан қуйидагиларга этибор бериш керак:
а) бошқариш объекти структурасини туғри акс эттирадиган элементларни топиш;
б) тизимнинг танланган структурасида бошқариш жараёнининг якунланганлик
талабларини таъминлаш, яъни жараён дастлабки ахборотни берувчидан бошқарувчи
таъсирга келиши ва объектнинг янги холатини бахолаши керак.
бинолар
жихозлар
коммуникация
хом аше, екилги
персонал, молия
Моддий махсулот
транспорт
эхтиёт қисмлар
материаллар
талабалар
Интелектуал
ўқитувчилар
маҳсулот
бинолар
ахборот
Мутахассислар,
жиҳозлар
патентлар,
нашрлар
молия
гидроресулар
персонал
Энергегик
жиҳозлар
маҳсулотлар
молия
материаллар
Электр энергия,
шахобчалар
иссиқлик
Do'stlaringiz bilan baham: |