8-мавзу конституциявий қадриятлар ва уларни таъминлаш муаммолари мавзунинг асосий масалалари



Download 34 Kb.
bet1/4
Sana22.04.2022
Hajmi34 Kb.
#573312
  1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. Маълумот


8-МАВЗУ


КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА УЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ


Мавзунинг асосий масалалари

  1. Конституциявий қадриятларнинг моҳияти ва оммавий-ҳуқуқий табиати

  2. Конституциявий қадриятларни таъминлаш механизми

  3. Конституциявий қадриятларни муҳофазалашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришнинг назарий муаммолари

  4. Умумбашарий қадриятлар ва стандартларни Ўзбекистоннинг Конституцияси ва қонунчилигига татбиқ этиш



Зарурий адабиётлар:
Nan D. Hunter. The Law of Emergencies (Second Edition). Butterworth Heinemann. – 2018, Pages 3-170.
Писарев А.Н. Актуальные проблемы конституционного права Российской Федерации: Учебное пособие. — М.: РГУП, 2016. – 410 с.
Individual Rights. – Wolters Kluwer Law & Business, 2018. 599 pages.
Chemerinsky E. Constitutional law. – Aspen Publishers, 2019. 1915 pages.
Vatter, A., Rousselot, B., & Milic, T. (2019). The input and output effects of direct democracy: A new research agenda. Policy and Politics, 47(1), 169-186. doi:http://dx.doi.org/10.1332/030557318X15200933925423
Somerville, P. (2011). Democracy and participation. Policy and Politics, 39(3), 417-437. doi:http://dx.doi.org/10.1332/147084411X581817
Ackerman, B. (2000). The New Separation of Powers. Harvard Law Review, 113(3), 633-729. doi:10.2307/1342286
Levi, E. (1976). Some Aspects of Separation of Powers. Columbia Law Review, 76(3), 371-391. doi:10.2307/1121549
Barber, N. (2001). Prelude to the Separation of Powers. The Cambridge Law Journal, 60(1), 59-88. Retrieved August 13, 2020, from www.jstor.org/stable/4508751
Sullivan, S. (2018). Powers, But How Much Power? Game Theory and the Nondelegation Principle. Virginia Law Review, 104(7), 1229-1281. doi:10.2307/26790709


  1. Конституциявий қадриятларнинг моҳияти ва оммавий-ҳуқуқий табиати

Қадрият жамият, миллат, халқ ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаати учун хизмат қиладиган, уларнинг истиқболига асос бўладиган, тараққиёт ва ривожланишига ҳисса қўша олдаган моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини ифодалайдиган тушунчадир.


“Қадрият” категориясини “урф-одат”, “анъана” тушунчаларидан фарқлаш лозим. Чунки, урф-одат, анъаналар орасида жамиятдаги тинчлик ва барқарорликка, умуман тараққиётга путур етказувчилари ҳам бор.
“Қадрият” деганда халқ қадрлайдиган, ҳурмат қиладиган, эъзозлайдиган, ҳуқуқий юксалишга, тараққиётга, фаровонликка йўналтирилган маънавий бойдикларни тушуниш лозим.
Қадрият инсонга, жамиятга нисбат берилиб таърифланадиган, муайян маънога эга бўлиши, аниқ мазмун касб этиши мумкин. Зеро, қадрият деганда инсониятга хизмат қилувчи, унинг эҳтиёж ва манфаатларини қондирувчи жамики моддий ҳамда маънавий неъматлар тушунилади. Албатта, ҳеч бир буюм ёки воқелик инсон ва унинг эҳтиёжларидан алоҳида олиб талқин этилганда бирон-бир қадр қимматга эга бўлмайди. Қадриятлар инсонлар эҳтиёжларини қондирувчи предметлар, ҳодислар ва уларнинг хусусиятларидир. Инсониятга нисбат бериб баҳоланмаган буюм, ҳодисалар ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмайди. Қадриятлар инсонга хизмат қилувчи неъматлардир.
Инсонларнинг манфаат ва эҳтиёжларини қаноатлантиришга хизмат қиладиган, интилиш ва мақсадларини рўёбга чиқаришига кўмаклашидиган неъматларга ижобий, эъзозли муносабатда бўлинади. Ҳар бир қадрият фақат инсонлар муносабати туфайлигина ўзининг муносиб баҳосига сазовор бўлади.
Шундай экан, аслида, ҳар бир инсон муайян нарса, ҳис-туйғу, ҳодиса, воқеликка қадрият сифатида муносабатда бўлади. Бир инсон учун қадрият бўлган нарсалар бошқа инсон учун қадрият ҳисобланмаслиги мумкин.
Давлат томонидан жамият аъзоларининг барчаси учун қадрият деб ҳисбланган нарсаларни бир хил даражасида муҳофаза этиш, уларнинг барчасини бир хил даражада мамнун этишнинг иложи йўқ. Бироқ, давлатнинг асосий қонуни ‒ конституция жамиятнинг умумий манфаатларига мос келувчи қадриятларни ўзида акс эттиради. Ушбу қадриятлар конституциявий қадриятлар дейилади.
Ушбу қадриятлар, энг аввало, асосий қонуннинг муқаддимасига сингдирилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддимасида қуйидаги қадриятлар деб айтиш мумкин.

  1. Инсон ҳуқуқлари.

  2. Давлат суверенитети.

  3. Демократия.

  4. Ижтимоий адолат.

  5. Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги.

  6. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши.

  7. Фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлиги.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосий қисмидаги нормаларда юқоридаги қадриятлар батафсил ривожлантирилган. Жумладан, Конституциянинг 13-моддасида келтирилишича, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.


Мазкур моддада инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари қадриятлар ичида энг олийси сифатида эътироф этилмоқда. Конституциянинг иккинчи бобида демократия, иккинчи бўлимида инсон ҳуқулари ва эркинликлари қадриятлари батафсил ривожлантирилган.

Демак, конституциявий қадриятлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида акс этган инсон ва жамиятнинг умумий эҳтиёж ҳамда манфаатларини қондиришга қаратилган неъматлар тизимидир, деб айтиш мумкин.


Қонституциявий қадриятлар тизимда эркинлик, тенглик ва адолат сингари қадрият муҳим рол ўйнайди. Зеро, ҳар бир инсон жамиятда эркин, ҳуқуқий тенг бўлиб яшашдан ҳамда давлат бошқарувида адолатли сиёсат олиб борилишидан манфаатдордир.


Конституциянинг асосий қисмида давлат тили, давлат рамзлари, Конституция ва қонуннинг устунлиги, давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимоти, дунёвий давлат сингари бир қатор қадриятлар тизимининг мавжудлигини кузатиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, конституциялар тегишли жамиятга хос бўлган қадриятларни қамраб олгани туфайли ҳар бир давлатнинг конституциявий қадриятлари ҳам бир биридан фарқ қилиши мумкин.




  1. Download 34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish