Bog'liq traktor va qishloq xojalik mashinalari konstruksiyasi
12.3 Рул бошқармасидаги носозликлар ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Рул бошқармасини техник холати рул чамбарагини салт
айланишидан (люфтидан) аниқланади. Рул чамбарагига 10 Н куч қўйилганда
салт айланиши 25
о
дан ошмаслиги керак. Салт айланишининг чегарадан ортиб
кетиши, рул узатмаси деталларини ейилиши натижасида рўй беради.
Салт айланишининг ортиқлигини бартараф этиш учун қатирилиши керак
бўлган қисмларни қатириш, подшипникларни текшириш ва ростлаш ва рул
бошқармасининг шарнирларини ростлаш шарт.
Рул бошқармасида гидравлик кучайтиргич қўлланилган бўлса, зичловчи
қисмларни жипслигини, мойни алмаштириш ёки камайган бўлса, ўз вақтида
тўлдириб туриш зарур. Шунингдек, мойни ишчи босимини текшириш, сақлаш
клапанини ростлаш, червяк-сектор жуфтининг тирқишини ростлаш керак.
122
Рул тортқиларини, шарнирли бирикмаларини солидол билан мойлаш, рул
механизмига керакли миқдорда мой қуйиб қуйишлигига эътибор бериш зарур