13.1-расм. Тормоз тизимининг хиллари. Ишчи тормоз тизими трактор ва автомобилларнинг харакат тезлигини
пасайтириш ёки уларни бутунлай тўхташи учун хизмат қилади.
Ушлаб туриш тормоз тизими ғилдиракли тракторни қуруқ харакат юзага
эга бўлган тезлиги 20° ли қияликда, занжир тасмали тракторни 30° ли қияликда,
автомобил ва автомобил тиркамасини 14°ли қияликда харакатсиз ушлаб
туришга хизмат қилади.
Эхтиёт тормоз тизими фақат автомобилларда қўлланилиб, ишчи тормоз
тизими ишдан чиқиб қолганда ишлатилади. Алохида эхтиёт тормозининг
тизими қўлланилмайди. Бунинг учун ишдан чиққан ишчи тормозларнинг соғ
қолган қисмларидан фойдаланилади ёки махсус лойихалаштирилган ушлаб
Тормоз тизимлари
Ишчи тормоз
тизими
Ушлаб туриш
тормоз
тизими
Эхтиёт тормоз
тизими
Ёрдамчи
тормоз
тизими
124
туриш тормози тизимидан фойдаланилади. Катта автомобилларда ишончли
бўлиши учун иккаласидан хам фойдаланилади.