Ёрдамчи тормоз тизими.
Бу тизим фақат автомобилларда қўлланилиб, узун
пастга қияликда аста тормозланиб тушишида фойдаланилади. Узоқ
тормозланиш пайтида тормозни қизиб кетишини хисобга олиб, қияликда
ёрдамчи тормоз-секинлаштирувчи ишлатилади.
Тормоз тизими учта қисмдан иборат:
энергия манбаи, тормоз юритмаси
ва
тормоз механизми
. Энергия манбаи-тормозловчининг кучи хисобланади.
Шунингдек, двигателдан харакатга келувчи гидравлик насос ва компрессорлар
хам хисобланиши мумкин.
Тормоз юритмаси энергияни манбадан тормоз механизмига ўтказиб, хар-хил
жадалликда тормозланишни амалга оширади.
Тормоз механизми автомобил ёки тракторнинг харакатига суньий
қаршиликни пайдо қилувчи қурилмага айтилади. Тормоз механизмининг
суньий қаршилиги фрикцион қурилма ёрдамида хосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |