Мавзу: Транспорт воситаларининг рул бошқармаси.
Автомобил рул бошқармасининг зарурияти ва вазифаси;
Рул бошқармасининг системалари;
Рул механизмининг вазифаси, турлари, тўзилиши ва ишлаш принципи;
Рул юритмасининг вазифаси, тўзилиши, ишлаш принципи;
Рул бошқармаси кучайтиргичининг вазифаси, тўзилиши, турлари, ишлаш принципи;
Замонавий «Нексия», «Тико», «Дамас» автомобиллари рул бошқармасининг конструктив хусусиятлари.
Рул бошқармасининг вазифаси.
Автомобил ҳаракатланаетганда унинг ё`налиши олдинги г`илдиракларни буриб узгартирилади. Бу вазифасини рул бошқармаси бажаради.
Автомобил бурилаётганда унинг барча г`илдираклари ёнга сирпанмасдан г`илдираши учун бир нуктада чизилган айланалар бўйича ҳаракатлиши лозим ( 1 расм). Бу нуктани (о) бурилиш маркази деб аталади. Ғилдиракларнинг битта бурилиш маркази атрофида ҳаракатланиши бошқарилувчи г`илдиракларни ҳар хил бурчакка буриб та`минланади. Бунда ички бошқарилувчи г`илдиракнинг бурилиш бурчаги (И) ташқи г`илдиракники (Т) дан катта бўлади. Бу бурчаклар орасидаги муносабат қуйидагича:
Бу ерда В – буриш цапфаларининг уки орасидаги масофа: - автомобил базаси.
Бошқарилувчи г`илдиракларни бир вақтда ҳар хил бурчакларга рул трапецияси буради. Рул трапецияси кундаланг рул торткиси 3, буриш цапфаларининг ричаглари 2 ва 4 ҳамда олдинги ук 1 дан иборат. Автомобилнинг минимал бурилиш радиуси қуйидагича аникланади:
бу ерда - минимал бурилиш радиуси; - ташқи г`илдиракнинг максимал бурилиш бурчаги.
Автомобилнинг бурилиш радиуси канча кичиқ бўлса, унинг бурила олиш кобилияти шунча яхши бўлади. Рул бошқармаси рул механизми билан рул юритмасидан ташқил топиб, унинг умумий схемаси 2-расмда кўрсатилган.
Бошқарилувчи г`илдираклар буриш цапфасига ўрнатилган бўлиб, цапфалар уз навбатида олдинги ук 11 га шарнирли равишда шкворен 8 билан бириктирилган. Буриш цапфалари узаро яна ричаглар 9 ва 12 ҳамда кундаланг тортки 10 билан ҳам уланган. Рул чамбараги 1 бурилса, ундан ҳаракат сектор 4 га вал 2 ва червяк 3 орқали узатилади. Сектордан куч вал орқали сошка 5 га, сўнг буйлама рул торткиси 6 ва буриш ричаги 7 орқали буриш цапфаси 13 га ўтиб, бошқарилувчи гилдраклар бурилади.
Рул механизми
Рул механизми бошқарилувчи г`илдиракларнинг енгил бурилишини та`минлайди. Бошқарилувчи г`илдиракларнинг енгил бурилиши рул механизмининг узатиш сони га бог`лиқ, канча катта бўлса бошқарилувчи г`илдиракларнинг бурилиши ҳам шунча енгил бўлади. Лекин узатиш сонининг катталиги уз навбатида, бошқарилувчи г`илдиракларни буриш учун сарфланадиган вақтни узайтиради. Бу хол, хозирги замон тез юрар автомобилларини қисқа вақтда буриб улгуришида кийинчилик тугдиради. Шу сабабли рул механизмининг узатиш сони чегараланган бўлиб, у енгил автомобилларда 12…20 ва юк автомобилларида 15…25.
Автомобилларда асосан глобоидли червяк-ролик, цилиндрик червяк-сектор ҳамда винт-сектор типидаги рул механизмлари ишлатилади. Улардан глобоидли червяк-ролик типидаги рул механизми энг куп тарқалган.
Рул юритмаси
Рул юритмаси сошкадан берилган кучни бошқарилувчи г`илдиракларнинг цапфаларига узатади (3-расм). Юритма деталлари шундай уланиши керакки, бошқарилувчи г`илдиракларни бурганда ричаг ва тортқилар бир-бирига нисбатан бирикмаларда турли томонга енгил огиши, ва шунингдек, улар уз бирикмаларидан зарур микдордаги кучни узата олиши лозим. Бунинг учун рул юритмасининг деталлари бир-бири билан шарнирли равишда, думалок каллакли бармоклар воситасида бириктирилади.
«Нексия» автомобилининг рул бошқармаси.
«Нексия» автомобилининг рул бошқармаси рейка типида бўлиб илашишдаги шестерня ва тишли рейкадан иборатдир. Рул механизми валдаги шестернянинг айланма ҳаракатини рейканинг илгарилама кайтма ҳаракатига айлантиради. Рейка ёнида жойлашган шарнирли тортки ёрдамида бошқарилувчи г`илдиракларни буради.
Рул бошқармаси гидрокучайтиргичга эга бўлиб, у роторли гидравлик таксимлагичга эга ва магистралларда мой юришини бошқаради. Рул чамбараги у ёки бу томонга бурилганда гидравлик таксимлагич юқори босим магистралини гидроцилиндрнинг бир томонига, унинг иккинчи томонини эса мой кайтиш трубкаси билан улайди. Гидроцилиндр поршени тишли рейканинг штокига махкамланган бўлгани учун, ортикча босим остида уни у ёки бу томонга юргизади, натижада бошқарилувчи г`илдираклар бурилади.
Агар купайтиргич ишламай колса, рул бошқармаси вазифасини бажараверади. Гидрокучайтиргич тизимида парракли насос ишлатилган. Айтиш жоизки, гидрокучайтиргич қисмлари та`мирланмайди, шунинг учун рул механизми билан бирга янгисига алмаштирилади.
Назорат саволлари:
Рул бошқармасини ташқил этувчи қисмлари нималардан иборат?
Рул механизмини нимани ҳисобига бошқаришни енгиллаштиради?
Бошқармада рул трапециясини қўлланилиш сабабий нимада?
Рул бошқармаси кучайтиргичли бўлганда ва у ишламай колса автомобилни бошқариб бўладими?
Do'stlaringiz bilan baham: |