Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

4-МАШҒУЛОТ 
1.
 
Машғулот мавзуси.
Туғма захм (қисқача тушунча, классификацияси (таснифи), клиник 
белгилари, диагностикаси, олдини олиш). 
2.
 
Мавзунинг қисқача мазмуни. 
ТУҒМА ЗАХМ 
Захмга дучор бўлган аѐллардан туғилган болаларда кузатилади. Бунда рангпар 
трепонемалар ҳомила йўлдоши (плацентар қон айланиш йўли билан) орқали гўдак 
организмига ўтади. Туғма захмга чалинган болаларнинг оналари синчковлик би л а н
текширилса, уларда захм касаллигининг аниқланиши муқаррар. Онаси захмга чалинмаган 
кишиларда туғма захм ривожланмайди. 
Болаларда кузатиладиган туғма захм белгиларининг ривожланиш даражаси она қачон 
касаллик юқтирганлигига боғлиқ. Онада кечаѐтган захм жараѐнинг дастлабки 3 йили ҳомила 
учун жуда хавфлидир. Бироқ, касаллик юққандан 5-10 йил кейин туғилган болаларда ҳам 
туғма захм белгилари кузатилиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда касалликдан 10 ва ундан 
кўпроқ йил ўтгандан сўнг ҳомиладор бўлган аѐллардан туғилган болаларда туғма захм 
белгилари кузатилмайди. Бундай болаларда бир неча йиллардан сўнг (болалик ва ўсмирлик
даври, етуклик ѐши) касаллик белгилари намоѐн бўлиши мумкин. 
Туғма захмнинг кечиши бемор аѐлнинг захмнинг қайси даврида ҳомиладор 
бўлганлигига боғлиқ. Захмнинг бирламчи ва иккиламчи даврларида ўтказган ҳомиладор 
аѐлларнинг аксариятидан туғилган болаларда туғма захм белгилари кузатилади. Айниқса, 
иккиламчи янги захмга дучор бўлган ҳомиладор аѐллардан туғилган болаларнинг барчасида 
туғма захм белгилари намоѐн бўлади. Захмнинг учламчи даврида ҳомиладор бўлган 
аѐллардан туғилган болаларда туғма захм белгилари кузатилмаслиги мумкин. Чунки, оқиш 
спирохеталар сонининг кескин камайиб кетиши, она организмининг қаршилик кўрсатиш 
қобилияти кучайиши ҳомиланинг захм инфекцияси ҳужумидан сақлаб колиши мумкин, ѐки 
бундай болаларда кеч туғма захм ривожланади. 
Туғма захмга чалинган ҳомиладор аѐллардан бемор бола туғилиши мумкин. Аммо 
бундай воқеалар жуда кам учрайди. 
Захм билан касалланган аѐлларда ҳомиладорлик турлича натижалар: бола ташлаш, 
муддатидан олдин касал бола туғиш, ой куни тўлган касал бола туғиш ѐки соғлом бола 
туғилиши билан тугаши мумкин. Даволанмаган ҳомиладор аѐлларнинг соғлом бола туғиши 
камдан-кам учрайдиган воқеа ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврида ва унгача яхши 


даволаниб юрган аѐллардан соғлом болалар туғилади. Шу сабабли ҳомиладорликнинг эрта 
муддатларида захмни аниқлаш ва даволаш туғма захмнинг олдини олади. 
Касалликларнинг 1975 йилда қайта кўриб чиқилган халқаро таснифига биноан туғма 
захмнинг қуйидаги клиник турлари фарқланади: 
1. Эрта туғма захм (гўдаклик даврининг 2 ѐшигача кузатиладиган барча кўринишларини ўз 
ичига олади); 
а) белгилари намоѐн бўлган эрта туғма захм; 
б) белгисиз кечадиган эрта туғма захм. 
2. Кеч туғма захм (2 ѐшдан сўнг кузатиладиган туғма захмнинг барча кўринишлари): 
а) белгили кеч туғма захм; 
б) яширин кеч туғма захм. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish