Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Эрта яширин захм
(syphilis latens praecox). Яширин захмнинг мазкур тури бирламчи 
серомусбат захмдан то иккиламчи қайталанган захмгача бўлган даврга тўғри келади. Бу давр 
ўрта ҳисобда касаллик юққандан сўнг икки йилгача бўлган муддатни ташкил этади. 
Эрта яширин захмни аниқлашда қуйидаги маълумотлар асқотади: 
а) 
касаллик тарихини чуқур ўрганиш, жумладан, охирги бир-икки йил ичида жинсий 
аъзолар соҳасида яра-чақалар пайдо бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш. Шунингдек, терида 
ҳар хил тошмалар пайдо бўлганлигини сўраб билиш. «Грипп», «қулоқ-томоқ оғриғи» ва 
шунга ўхшаш асл табиати аниқланмаган касалликларга қарши антибиотиклар 
қўлланилганлигини сўраб билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Теридаги бемор эслаган яра 
чақалар ва тошмалар, сочнинг тўкилиши, турли-туман ноаниқ касалликлар захм белгиларидан 
бўлиши мумкин. Антибиотиклар эса бу белгиларнинг тез кунда йўқолиб кетишига олиб 


келади, яъни манифест захмнинг яширин захмга ўтишига сабаб бўлади. Бундай 
маълумотларни йиғиш яширин захм диагностикасини енгиллаштиради. 
б) 
беморнинг жинсий шеригини текширувдан ўтказиш. Кўпчилик ҳолларда эрта яширин 
захм тахмин қилинаѐтган беморларнинг жинсий шериклари текширувдан ўтказилганда, 
уларда манифест (симптомли) захмнинг эрта белгилари аниқланиб келаяпти. Бу далил 
текширилаѐтган беморга эрта яширин захм деб диагноз қўйишга ѐрдам беради. 
в) 
захм белгиларининг қолдиқларини аниқлаш. Маълумки, бирламчи захм белгилари 
йўқола бориши жараѐнида яра (ulcus durum) ўрнида чандиқ ѐки терининг қаттиқлашганини 
аниқлаш мумкин. Шунингдек катталашган лимфа тугунларидан баъзилари кичрайиб 
улгурмаган бўлиши эҳтимол. Ана шу чандиқ ва пайпасланаѐтган лимфа тугунларини захмнинг 
қолдиқ белгилари деб тахмин қилиш ва шу далилга асосланиб тегишли текширувлар ўтказиш
диагностикани осонлаштиради; 
г) 
реагинлар миқдорини аниқлаш. Маълумки, яширин захмнинг эрта даврида қондаги 
спирохеталар миқдори юқори бўлади. Бу ҳол анти (қарши) таначалар миқдорининг максимал 
даражага чиқишига олиб келади. Демак, беморлар қонидаги реагинлар (тўқима антитаначалари) 
миқдорини аниқлаш (улар миқдори 1:120, 1:160,. 1:320 ни ташкил этади) яширин захмнинг қайси 
даврда эканлигини билишга ѐрдам беради; 
д) 
трепонемалар реакциясини аниқлаш. Маълумки, захмли беморларни даволаш бошланган 
вақтда уларнинг ҳарорати кўтарилиб, суяк ва бўғимлар қақшайди. Баъзан безгак тутиб, кўнгил 
айнийди, қайт қилиши мумкин. Шунингдек, уларнинг терисида тошмалар (доғлар) пайдо бўлиши 
мумкин, Герксгеймер реакцияси деб аталувчи бу ҳолат яширин захмнинг эрта давридан далолат 
беради. Агар трепонемалар реакцияси терида оз миқдорда бўлса-да тошмалар (доғлар) пайдо 
бўлишига олиб келса, бундай беморларга эрта яширин захм деб диагноз қўйилмайди. Чунки бу 
ҳол умуман яширин захм ҳисобланмайди. Тери ва шиллиқ қаватларда пайдо бўлган тошмалар 
манифест (симптомли) захмдан дарак беради. Аниқроғи, бу доғлар иккиламчи захм
белгиларидир; 
е) 
эрта яширин захмда ВР (Вассерман реакцияси) ва ИЁР – иммунологик ѐғдуланиш 
реакцияси ўта мусбат (4+) натижалар беради. Бироқ ТҲЧР (трепонемалар ҳаракатини чеклаш 
реакцияси) барча беморларда ижобий натижалар беравермайди, яъни трепонемалар ҳаракатини 
чеклаш даражаси 40-70% гача бўлиши мумкин ѐки манфий натижалар беради; 
ѐ) яширин захм даврини даволаш жараѐнида аниқлаш. Яширин захмда қондаги реагинлар 
миқдори даволаш курсининг охиридаѐқ кескин пасайиб кетади. Даволаш курси тугамасдан 
ИЁР бутунлай манфий натижалар беради. Бу ҳолат захм жараѐни хали ѐш эканлигидан 
(бирламчи ѐки иккиламчи давр), яъни эрта яширин захмдан дарак беради; 
ж) эрта яширин захмда орқа мия суюқлигини (ликвор) текшириш мусбат натижалар
бермайди. Борди-ю орқа мия суюқлигида маълум бир ўзгаришлар аниқланса, бу ўзгаришлар 
захмга қарши даволаш жараѐнида қисқа муддат ичида йўқолади.
Юқорида санаб ўтилган маълумотларни йиғиш ва аниқлаш эрта яширин захм жараѐни 
қайси муддатда кечаѐтганлигини аниқлашга ѐрдам беради. Бу эса тегишли даво чораларини 
қўллашга ва аниқ клиник-серологик назорат олиб боришга ѐрдам беради. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish