Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Дўмбоқчали сифилид
(syphilis tuberkulosa) яримшарсимон ѐки ясси шаклда бўлиб, 
ранги мис қизил ва кўкимтир бўлади. Катталиги кўпинча олча данагидек, қаттиқ ва аниқ 
чегараланган. Атрофида ўткир яллиғланиш белгилари кузатилмайди. Захм дўмбоқчалари 
«қуруқ» ва яра ҳосил бўлиш йўллари билан ривожланади. Дўмбоқчаларнинг секин кичрая 
бориб сўрилиб, кетиши «қуруқ» йўл ҳисобланади. Бундай ҳолда дўмбоқча сўрилиб кетган 
жойда терининг юпқалашиши (атрофия) кузатилади ва вақтинча иккиламчи доғ қолади. 
Ноқулай шароитларда дўмбоқчалар йиринглаб чирийди, натижада яра ҳосил бўлади. 
Яралар айлана ѐки овал шаклида, қаттиқ, туби ўйдим-чуқур ва шиллиқли чириган масса 
билан қопланиб туради. 
Дўмбоқчали сифилиднинг қуйидаги клиник турлари тафовут қилинади:
1) гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашадиган дўмбоқчали сифилид; 
2)
ўрмаловчи дўмбоқчали сифилид; 
3)
пакана (митти) дўмбоқчали сифилид; 
4)
майдончасимон дўмбоқчали сифилид. 
Захм дўмбоқчаларининг табиатини аниқлашда касаллик тарихи (беморларнинг 
захмнинг эрта даври белгиларини эслашлари, захм беморлари билан жинсий алоқада 
бўлганликларини тан олишлари) ва серологик реакциялар муҳим амалий аҳамиятга эга. 
Айниқса РИТ (ТҲЧР) ва РИФ (ИЁР) мазкур дўмбоқчаларни захмга алоқадор эканлигини 
аниқлашда катта ѐрдам беради. 
Захм гуммаси
(syphilis nodosa seu gumma subcutaneum) тери ости ѐғ тўқимасида 
шаклланади. Болдирнинг олдинги юзасида, тўш ва чов-сон соҳаларида кўп учрайди. Дастлаб 
катталиги ўрмон ѐнғоғидек ва яримшарсимон бўлиб, аста-секин катталаша боради. 
Тугунчалар бир-бири билан, атрофдаги тўқималар билан қўшилиб кетмайди, оғримайди. 
Юнон ѐнғоғи ѐки товуқ тухумидек катталашгач устидаги тери қизаради, тугуннинг марказий 
қисми юмшайди. Босганда билқиллаб, териси юпқалашган гумма тешилади. Ҳосил бўлган 
тешикдан сарғиш қуюқ суюқлик оқа бошлайди. Гумма яраларининг туби анчайин чуқур, 
тубини қоплаб олган елимсимои суюқлик «гумма ўзаги» деб ном олган. Захм жараѐнининг 
охирида яра ўрнини бириктирувчи тўқима қоплайди. Ҳосил бўлган чандиқ қаттиқ, марказга 
нисбатан тортилган юлдузсимон шаклини олади. 


Учламчи захмнинг терида кузатиладиган яна бир белгиси учламчи эритемадир. Бу 
белги Фурньенинг учламчи розеоласи ҳам деб аталади. Бундай розеолалар жуда кам 
учрайди. Диаметри 6-12см гача етадиган ҳалқа шаклидаги бу оч тусли алвон доғ 
қипиқланмайди, нохуш сезгилар беморни безовта қилмайди. Доғлар кўпинча сон, думба, бел, 
билак ва жинсий аъзолар соҳасида кузатилади. Учламчи розеола ҳам учрасада, баъзан 
захмнинг учламчи даврини яккаю-ягона белги бўлиб хизмат қилади. 
Учламчи ривожланган захм ташхиси қуйидаги маълумотлар асосида қўйилади: а) 
захмга алоқадор касаллик тарихи; б) текширилаѐтган беморларда дўмбоқчалар ѐки гумма 
борлигининг аниқланиши; в) специфик серологик реакцияларнинг мусбат натижалари. 
Учламчи яширин захм ташхисини қўйиш
 
учун специфик серологик реакцияларнинг мусбат 
натижаларидан ташқари, беморнинг учламчи захм белгиларини бошдан кечирганлиги 
тўғрисида ишончли маълумотлар бўлиши лозим. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish