Асосий касалликнинг баёии


Қаттиқлашган тарқалган мадда



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Қаттиқлашган тарқалган мадда
(Гохзингер, 1808) - infiltratio induratus бола 
ҳаѐтининг 8-10 ҳафталарида пайдо бўлади. Қўл ва оѐқ кафтида ҳосил бўлган тарқоқ 
яллиғланган доғлар (эритема) аста-секин қаттиқлаша боради. Бундай қаттиқлашган ўчоқлар 
юзда, оғиз атрофида, энса соҳасида ҳам вужудга келади. Зарарланган сохалардаги маддалаш 
кўпайиб, терини таранглаштиради, тўқ қизил ѐки кўкимтир қизил тусга кириб, усти ялтирай 
бошлайди. Айниқса, юздаги лаб қалинлашади, шишади
,
катталашиб, таранглашади.
Шишнинг қаттиқлашиши боланинг эмишини қийинлаштиради. Натижада гўдакларнинг кўп 
йиғлаши оқибатида шуъласимон ѐриқлар ҳосил бўлади. Ниҳоят, яллиғланиш жараѐни
тугаб, бу шуъласимон ѐриқлар нурсимон чандиқлашиш билан тугайди (Робинсон-Фурнье 
белгиси). Бу белги узоқ йиллардан кейин ҳам туғма захм ташхиси қўйишга ѐрдам беради. 
Гохзингернинг қаттиқлашган маддалари кузатиладиган даврда, бола ҳаѐтининг 4-8-
ҳафталарида тугунчали (папула) тошмалар ҳам пайдо бўлади. Тугунчалар қўл 


ва оѐқларда, думба, юз, катта бурмалар (чов, сон) соҳасида кўп учрайди. Баъзан тугунчалар 
кеч (3 ойдан кейин) пайдо бўлиши мумкин. Бурмалар соҳасида жойлашган тугунчалар 
ишқаланиш оқибатида намланади, ярага айланади. Кўпинча йирингли кокклар тушиб, 
йирингча (пустулаларга) айланади. Сўнгра улар қуриб қалоқ ҳосил қилади. 
Розеолалар эрта туғма захмда жуда кам кузатилади. Улар чегараланган пушти-жигар 
рангда бўлиб, пигментли доғларни эслатади. Розеолалар кўпинча юз, тана ва оѐқ кафтида
кузатилиб, кам миқдорда бўлади. Кўпчилик касал болаларда сочнинг
тўкилиши куза-
тилади. Айниқса, қаттиқлашган мадда бошнинг сочли қисмида, қош ва киприклар 
соҳасида жойлашганда соч кўпроқ тўкилади. Сочлар тарқоқ ҳолда ҳар ер-ҳар ердан ѐки 
ўчоқсимон тўкилиши мумкин. 
Захм тумови 
(rhinitis syphilitica) касал бола ҳаѐтининг биринчи ойида, баъзан 
туғруқхонадагилик пайтидаѐқ намоѐн бўлади. Ринит бурун бўшлиғи 
шиллиқ 
қаватининг ялпи яллиғланишидир. Тумов 3 босқичда кечади: 
1. Қуруқ босқич - шиллиқ қаватнинг қалинлашиши (гипертрофия); 
2.
Катарал босқич - йирингли ва қон аралаш қуюқ йиринг ажралиши; 
3.
Яралар пайдо бўлиш босқичи - шиллиқ қаватда эрозия ва яраларнинг ҳосил бўлиши, қон 
аралашган бадбўй йиринг чиқиши. 
Бу жараѐн бемор болаларни оғиз орқали нафас олишга мажбур қилади. Эмаѐтган пайтда 
бола тез-тез, тўхтаб, нафас олиб яна эмишда давом этади. Бурун бўшлиғидан ажралиб 
чиқаѐтган яллиғланиш суюқлигида кўп миқдорда рангпар трепонемалар топилиши 
диагностикасини осонлаштиради. Тумовнинг узоқ муддат давом этиши бурун суяк-тогай 
қисмининг емирилишига, натижада буруннинг чўкишига (эгарсимон бурун) олиб келади. 
Ринит баъзи беморларда томоқнинг зарарланишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда товуш 
бўғилиб, беморлар хириллаб қоладилар, баъзан товуш бутунлай чиқмай қолади. 
Эрта захмнинг диққатга сазовор яна бир белгиси 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish