Асосий касалликнинг баёии


ЭРТА ТУҒМА ЗАХМ (SYPHILIS CONGENITA PRAECOX)



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ЭРТА ТУҒМА ЗАХМ (SYPHILIS CONGENITA PRAECOX) 
Белгилари асосан гўдак ҳаѐтининг дастлабки икки ойи давомида намоѐн бўлади. 
Туғма захмнинг аниқ белгилари билан туғилган гўдаклар кўп яшамайди. Улар ҳаѐтларининг 
биринчи соатлари ѐки кунларидаѐқ нобуд бўладилар. Бундай гўдакларнинг жуссаси жуда 
кичик, териси қуруқ ва бужмайган, тери ости ѐғ қавати бўлмайди. Беморларнинг қўл ва 
оѐқлари жуда озғин, бурмалар билан қопланган, юзлари заъфарон, қари кишини эслатади. 
Бош суяги танасига нисбатан анча катта, тери остидан кенгайган кўк томирлар (вена)
бўртиб чиқиб туради. Мия бўшлиқларида суюқлик тўпланганлиги (истисқо) туфайли бош 
суяги ўз шаклини ўзгартиради. Ички аъзоларда юз берадиган ўзгаришлар бемор гўдакнинг 
нобуд бўлишини тезлаштиради. Яшашга лаѐқатли бемор болаларнинг тери ва шиллиқ 
қаватларида қуйидаги ўзгаришлар юзага келади: захм чилла яраси (пуфаклари), 
қаттиқлашган тарқалган мадда (инфильтрат), захм тумови (ринит), папулалар, розеолалар, 
сочнинг тўкилиши ва ҳ.к. Захм пуфакчалари (рemphigus syphiliticus) гўдак ҳаѐтининг 
дастлабки кунлари ва ҳафтасидаѐқ пайдо бўлади ва шаклланади. Пуфакларнинг катталиги 
нўхат, олча, баъзан гилосдек бўлиб, улар тўқ қизил суюқлик ѐки йиринг билан тўлган. 
Пуфаклар тиниқ сероз суюқлик ѐки йиринг билан тўлган, баъзан қон аралаш бўлади.
Пуфаклар қуриб қатқалок ҳосил қилади ѐки пуфакча пардаси йиртилиб яллиғланиш 
суюқлиги чиқади. Мазкур пуфакчаларнинг, қўл ѐки оѐқ кафтларида жойлашганлиги 
диагностик белги бўлиб хизмат қилади. Пуфак суюқлиги таркибида кўп миқдорда оқиш 
спирохеталар топилади. Захм пуфакларини стафилококклар пайдо қиладиган пуфакли
(юқумли) ярадан фарқлаш лозим. Захм пуфаклари остида қаттиқ мадда пайпасланади, пу-
фак қобиғи мустаҳкам бўлиб осонликча ѐрилмайди. Пуфаклар бир-бири билан қўшилиб
кетмайди. Баъзан пуфаклар пайдо бўлгунга қадар яллиғланган доғлар ва тугунчалар
кўринишидаги тошмалар ҳосил бўлади. Юқумли (пуфакли) яра тошмалари эса 
баданнинг кўп соҳаларига (орқа, курак, қўл-оѐқлар, юзга тарқалади, пуфак пардаси 
юпқа бўлади, осонгина ѐрилади. Пуфаклар тезда бир-бири билан қўшилиб кетади, атрофида 
яллиғланган ҳошия кузатилмайди. Пуфак суюқлигида стафилококклар кўп бўлади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish