Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Аниқланмаган яширин захм
(syphilis ignorata). Агар на врач, на бемор захм 
касаллигининг кимдан, қачон, қандай шароитда юққанлигини билмаса, яъни аниқлай олмаса, 
бундай ҳолларда аниқланмаган яширин захм диагнози қўйилади. Бундай диагноз илгари 
захмнинг тури аниқланмасдан туриб даволаш бошланган беморларга ҳам қўйилади. Чунки 
сифатсиз даво натижасида захм белгилари йўқолади. Бироқ организмда спирохеталар 
қолганлиги туфайли серологик реакциялар мусбат натижалар беради. Бундай ҳолларда 
спирохеталар қачон, кимдан ва қандай шароитда юққанлигини аниқлаш имқони бўлмайди. 
Шу сабабли аниқланмаган яширин бошқача қилиб кўринмас з а х м ҳам деб аталади. 
Аниқланмаган яширин захм диагнози жуда масъулиятли диагноздир. Бундай диагнозни
қўйишдан аввал серологик реакциялар сохта мусбат натижалар бериши мумкинлигини ҳам 
доим ѐдда тутиш лозим. КСР, жумладан, Вассерман реакцияси натижаларини захмга 
алоқадор эмаслигини аниқлаш мақсадида ТҲЧР (трепонемалар ҳаракатини чеклаш 
реакцияси) қўлланилади. Агар текширилаѐтган шахсда КСР билан бир қаторда ТҲЧР ва ИЁР 
мусбат натижалар берса, мазкур реакциялар натижаларини захмга алоқадор деб ҳисоблаш 
лозим, яъни бундай шахсларга яширин захм диагнози қўйилади. Серологик реакциялар 
ичида ТҲЧР энг специфик реакция ҳисобланиши бежиз эмас. 
Кейинги йилларда венерология ва серология фанларининг ривожланиши, жумладан, 
яширин захмнинг эрта ва кеч турларга бўлиниши аниқланмаган яширин захмли беморлар 
сонининг кескин камайиб кетишига олиб келмоқда. 
ЗАХМДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН СЕРОЛОГИК РЕАКЦИЯЛАР 


Захм жараѐнини аниқлаш мақсадида бир қанча серологик реакциялар қўйилади. 
Яширин кечаѐтган ѐки кеч ривожланган захм диагностикасида текширилаѐтган шахслар қон 
зардобини серологик кўрикдан ўтказишда бу реакциялар муҳим амалий аҳамият касб этади. 
Рангпар трепонемалар мураккаб антиген тузилишга зга эканлиги туфайли, беморлар қонида 
бир неча хил антитаналар ҳосил бўлади. Ана шу антитаналар захмнинг турли даврларида 
турлича намоѐн бўлади. Бу ҳол амалий венерологияда бир вақтнинг ўзида бир неча хил 
серологик реакциялар қўйишни тақозо этади. 
Серологик реакцияларнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади
:
1) Вассерман реакцияси - мазкур реакция комплемент боғлаб олиш реакциясига асосланган. 
Бунда антилипидли қарши таначалар (реагинлар деб аталади) аниқланади. Замонавий 
иммунология, жумладан, серология фанининг тушунтиришича, Вассерман реакциясида 
рангпар трепонемаларнинг ўзига қарши пайдо бўладиган антитаналар эмас, балки захмга 
дучор бўлган макроорганизмнинг липидларига қарши ҳосил бўлган антитаналар аниқланар 
экан, яъни липидлар гаптен (ярим антиген) ролини бажаради. Бундан хулоса шуки, 
Вассерман реакцияси етарли даражада сезувчан эмас. Шунинг учун, ВР бирламчи захмнинг 
дастлабки кунларида манфий натижа беради. Шунингдек, учламчи ривожланган захм асаб 
системасининг захми ва туғма захмда ҳам манфий натижалар бериши мумкин. ВРнинг яна 
бир камчилиги - унинг кам спецификлигидир. Захмга чалинмаган шахсларда ҳам ВР сохта 
мусбат (носпецифик) бериши мумкин. Масалан, мохов ва безгак касаллиги, хавфли
ўсмаларда ва бир қатор бошқа касалликларда ҳам, шунингдек ҳомиладор аѐлларда, 
гиѐҳвандларда, спиртли ичимликлар истеъмол қилингандан сўнг ва бошқа ҳолатларда ҳам 
ВРнинг сохта-мусбат натижалари кузатилади. ВРнинг сохта-мусбат жавоб берган ҳолларида 
реагинлар миқдори кам (1:5, 1:20) бўлиб, уларнинг жавоби мусбат (3+), кам мусбат (2+) 
бўлади ва иккиланувчи (+) жавоб беради. 
Ҳақиқий захм жараѐни кузатилган беморларда ВР ўта мусбат (4+) жавоб беради. 
Оммавий серологик текширувлар пайтида 0,1-0,15% ҳолларда ВР носпецифик мусбат 
натижалар беради. ВРнинг камчиликларини тузатиш мақсадида, айниқса унинг 
сезувчанлигини ошириш учун мазкур реакция совуқ муҳитда (Колмер реакцияси деб 
аталади) қўйилади. Шунингдек ВР билан бир пайтда чўкма реакциялари (Кан ва Закс- 
Витебский реакция-лари) қўлланилади. Чўкма реакцияларининг иммунологик моҳияти ВР 
дан фарқ қилмайди Кан ва Закс-Витебский реакцияларини қўйганда антигенларнинг қуюқ 
эритмалари тайѐрланади. Шу сабабли антигенлар ва реагинларнинг ўзаро реакцияга 
киришиши оқибатида кўзга кўринадиган даражада чўкма ҳосил бўлади. Чўкмаларнинг ҳосил 
бўлиш даражасига биноан уларнинг жавоби 4+, 3+, 2+, 1+ билан ифода этилади (худди 
Вассерман реакциясидек). 
Юқорида санаб ўтилган серологик реакциялар биргаликда классик серологик 
реакциялар (КСР) дейилади. Вассерман, Кан ва Закс-Витебский реакцияларининг бир вақтда 
қўйилиши сохта-мусбат натижали серологик реакцияларининг оқибатида йўл қўйиладиган 
диагностик хатоларнинг камайишига олиб келади; 
2) трепонемалар ҳаракатини чеклаш реакцияси (ТРI- Тгероnеmа рallidum immunobilization) 
ѐки РИТ. Мазкур реакция текширилаѐтган қон зардобидаги трепонемалар ҳаракатини 
тўхтатишга асосланган, яъни трепонемаларга қарши ҳосил бўлган махсус антитаналар 
(иммобилизинлар дейилади) анаэроб шароитда комплементлар ѐрдамида захм 
қўзғатувчилари ҳаракатини чеклар экан. Иммобилизинлар таъсирида ҳаракатланиш 
хусусиятини йўқотган трепонемалар микроскоп остида саналиб, уларнинг нисбий сони 
фоизларда ифода этилади. Агар иммобилизация даражаси 51 дан 100% гача бўлса, реакция 
мусбат ҳисобланади, 31 дан 50% гача - кам мусбат, 21 дан 30% гача - тахминий мусбат, 0 дан 
20% гача - манфий ҳисобланади. Трепонемалар ҳаракатини чеклаш реакциясининг ижобий 
жавоби бошқа серологик реакцияларнинг жавобларидан кечроқ кузатилади. Шу сабабли 
ТҲЧР захмнинг юқумли турларига диагноз қўйишда қўлланилмайди. Бироқ шуни таъкидлаш 
лозимки, захмнинг иккиламчи даврида 85-100% ҳолларда ТҲЧРнинг ижобий натижалари 
кузатилади. Иккиламчи янги захмда - 85%, қайталанган захмда - 100%. Айниқса,


учламчи захм, ички аъзолар захми ва туғма захмда ТҲЧР 98-100% ҳолларда мусбат 
натижалар беради. Бу ҳол КСР манфий натижалар берган беморларда ТҲЧРнинг қийматини 
янада оширади. Захм диагностикасида қўлланиладиган серологик реакциялар ичида юқори 
специфик реакция ТҲЧР ҳисобланади. Аммо бу реакция ҳам носпецифик мусбат жавоблар 
бериши мумкин. Кўпинча текширилаѐтган қон зардобида трепонемоцид дори моддалари
(пенициллин,
 
тетрациклин, эритромицин) бўлганда носпецифик иммобилизация ҳолати 
кузатилиши мумкин. Бундай мураккаб ҳолларда қон зардобидаги IgM га
 
мансуб 
антитаначаларни аниқлаш, касалликнинг аниқ табиатини аниқлашга ѐрдам беради. IgM - 
FТА - АВС деб номланган ана шу текширув усули (тест) текширилаѐтган организмда захм 
бор-йўқлигини ишончли даражада аниқлаб беради. 
3) иммунологик ѐғдуланиш реакцияси (FТА - test Fluorescent treponemal antibody) ѐки РИФ. Бу 
реакция текширилаѐтган қонда ѐғдуланиш хусусиятига эга бўлган антитрепонемал қарши 
таначалари аниқлашга асосланган. Бундай антитаналар люминесцент микроскоп ѐрдамида 
аниқланади. Агар зардоб таркибида антитрепонемал антитаналар бор бўлса, трепонемалар 
ѐғдуланади, ана шу ѐғдуланган спирохеталарнинг миқдорига қараб реакциянинг жавоби 1+ дан 
4+ гача ифодаланади. 
Стандарт серологик реакциялар (Вассерман ва чўкма реакциялари) қуйидаги 
мақсадларда қўлланилади: захм деб қўйилган клиник диагнозни тасдиқлаш учун; захмга 
қарши даво чоралари натижаларини аниқлаш ва назорат этиш учун; захмдан тузалганлик 
мезонини аниқлаш учун. Специфик трепонемал серологик реакциялар (ТPI ва FТА ва 
бошқалар) эса КСР жавобининг спецификлигини аниқлаш мақсадида ва захмнинг кеч 
даврлари, диагностикасида кузатилиши мумкин бўлган мураккаб ҳоллар ечимини ечишда 
қўлланилади. Айниқса захмнинг яширин даврлари 
диагностикаси, 
жумладан 
аниқланмаган яширин захмда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. 
Оммавий профилактик тиббий текширувлар ўтказилганда серологик реакцияларнинг 
тез (экспресс) усули жуда қўл келади. Мазкур усулда реакция жавоби қисқа вакт ичида 
олинса-да спецификлик даражаси стандарт серологик реакциялар билан текширилиши 
лозим. Экспресс усулнинг мусбат жавоби КСРнинг мусбат жавоби билан тасдиқлангандан 
кейингина захмга алоқадор деб хисобланади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish