Асосий касалликнинг баёии


Иккиламчи янги ва қайталама захмларни бир-биридан клиник фарқлаш



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Иккиламчи янги ва қайталама захмларни бир-биридан клиник фарқлаш 
Касаллик белгилари 
Иккиламчи янги захмда 
Иккиламчи қайталама захмда 
1. Тошмалар сони ва 
жойлашиш характери 
2. Тошмалар катталиги 
ва ранги 
3. Тошмаларнинг 
жойлашиши 
4. Қаттиқ яранинг бор-
йўқлиги 
5. Полиаденит 
6. Алопеция 
7. Лейкодерма 
1. Кўп сонли, симметрик
жойлашган 
2. Майда, баъзан жуда майда 
ва қизил, пушти ранг
3. Бетартиб 
4. Бор ѐки ўрнида янги
чандиқ кузатилади
5. Кузатилади 
6. 
Жуда 
кам 
ҳолларда 
кузатилади, 
аксарият 
ҳолларда кузатилмайди
7. Кузатилмайди 
1. Кам сонли, айрим соҳаларда 
2. Катта, баъзан анча катта ва оч 
қизил, оқимтир пушти
3. 
Гуруҳлашишга 
мойил ѐки 
гуруҳлащган
4. 
Кузатилмайди ѐки ўрнида
чандиқ кузатилади 
5. Бўлмайди, баъзан кузатилади. 
6. Кўпгина беморларда кузатилади 
7.Кўпинча кузатилади 
Бошнинг чакка ва энса соҳасидаги терида катталиги 1-2 тийинлик чақадек келадиган 
ўчоқлар учраб, мазкур соҳаларнинг териси ўзгармайди, яллиғланиш белгилари 
кузатилмайди. Юзнинг сочли қисмида, қош ва киприклар соҳасида ҳам соч кўп тўкилади. 
Киприкларнинг нарвонсимон тўкилиши (Пинкус белгиси), қошнинг майда ўчоқли тўкилиши 
(Фурньенинг омнибус сифилиди) диагностик нуқтаи назардан диққатга сазовордир. Сочнинг 
ѐппасига тўкилиши ѐки аралаш тўкилиши ҳам кузатилади. Умуман сочнинг тўкилиши 
иккиламчи қайталанган захмда кўп учраб, иккиламчи янги захмда эса онда-сонда учрайди. 
Соч тўкилган ўчоқлар ўрни бир неча ой мобайнида янги сочлар билан қопланади. 
Захм лейкодермаси фақат иккиламчи қайталанган захмда кузатилади. Аѐлларда 
эркакларга нисбатан кўп учрайди. Асосан бўйин, энса, кўкрак ва қўлтиқ соҳаларида оқимтир 
доғлар пайдо бўлади. Доғлар чегараланган, айлана шаклида бўлиб, ҳар хил катталикка эга. 
Айниқса бўйиннинг орқа қисмида кузатиладиган лейкодерма бўйинга тақиладиган маржонни 
эслатади («Венера маржонлари»). Доғлар бир неча ой туриб қолади, жуда секинлик билан 
йўқолади. Лейкодерманинг пайдо бўлиш сабабини баъзи олимлар нейродистрофик жараѐн 
(орқа мия суюқлигидаги ўзгаришлар) деб ҳисоблашса, иккинчилари буйрак усти безидаги 
ўзгаришлар билан боғлайдилар. 
Иккиламчи захмда ички аъзолардан жигар, буйрак, ошкозон кўп зарарланади. 
Шунингдек, захм миокардити, қуруқ плеврит, кўз ва қулоқнинг зарарланиши кузатилади. 
Суяклар оғрийди, оғриқ кечалари зўраяди. Периостит, остеопериостит кузатилиши мумкин. 
Беморнинг ҳарорати кўтарилиб, артралгия ривожланади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish