ЗАХМНИНГ ИККИЛАМЧИ ДАВРИ
Одатда қаттиқ яра пайдо бўлгандан сўнг 6-7 ҳафта, ѐки касаллик юққандан сўнг 9-10
ҳафта ўтгач бошланади. Бу давр кўпинча касалликнинг дастлабки (продромал) белгилари
кўринишида бошланади. Тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар тошишидан 7-10 кун аввал
кузатиладиган бу ҳолат беморларда турлича кўринишда кечади. Беморлар кўпинча
дармонсизлик, иш қобилиятининг пасайиши, бош оғриғи, суяк, бўғим ва мушакларда оғриқ
бўлишидан ҳамда бадан ҳароратининг кўтарилишидан (38-39
С
С гача) шикоят қиладилар. Бу
ҳолат ҳамма беморларда ҳар хил кўринишда ўтиб, асосан касаллик қўзғатувчи оқиш
трепонемалар қонда ѐппасига тарқалган даврига тўғри келади.
Иккиламчи захм тери ва шиллиқ, қаватларда турли кўринишдаги тошмаларнинг
тошиши билан бошланади, бу бемор организмининг касалликка умумий жавоб реакциясидир
захмнинг бу
даврида иккиламчи янги, иккиламчи яширин ва иккиламчи қайталама захмлар
тафовут қилинади. Иккиламчи захм касаллик юққандан 2,5-3 ой, айрим ҳолларда 1 ойдан
кейин бошланади ва ўз вақтида даволанмаса 2-3 йилга чўзилади.
Иккиламчи захм тери сатҳи ва шиллиқ қаватларида тошмалар тошиши билан
бошланади. Тошмалар думалоқ шаклда бўлиб, бетартиб, бир-бири билан қўшилмаган, тўқ
қизил ѐки қизил бўлади. Тошмалар
нохуш белгиларсиз кечади, беморлар даволанмаса ҳам ўз-
ўзидан изсиз йўқолиб кетади. Касаллик қўзғатувчи трепонемалар тошмалар сатҳида кўп
миқдорда бўлади, шунинг учун беморлар бу даврда атрофдаги кишилар учун хавфли
ҳисобланадилар.
Классик серологик реакциялар иккиламчи янги захмда 100% иккиламчи қайталама
захмда 96-98% мусбат натижалар беради. Реагинлар миқдори янги захмда жуда юқори
(1:160, 1:320), қайталанган захмда эса паст (1:30, 1:60) бўлади. РИФ (иммунологик
ѐғдуланиш реакцияси) иккиламчи захмли беморларнинг барчасида мусбат натижалар беради.
РИТ (трепонемалар ҳаракатини чеклаш реакцияси) эса иккиламчи янги захмда 50%,
кайталанган захмда 80-100% ҳолларда мусбат натижалар беради.
Захмнинг иккиламчи даврида қуйидаги тошмалар: кўпроқ доғлар (розеола, лейкодерма)
ва тугунчалар. баъзан йирингча ва пуфакчалар кузатилади. Шунингдек сочнинг тўкилиши,
шиллиқ қаватлар ва ички аъзоларнинг зарарланиши юзага келади. Мазкур даврда суяк ва
бўғимлар ҳам шикастланади. Иккиламчи захм доғлари яллиғланган, чегараланган,
пушти
рангли бўлиб, босиб кўрилганда йўқолади. Кўпинча айланма ѐки овал шаклда баъзан шаклсиз
бўлиб, бир-бири билан қўшилмайди, тери
сатҳидан бўртиб чиқмайди. Баъзан розеолалар
қўшилиб (roseola confluens) ѐки тери сатҳидан сезилар сезилмас кўтарилиб чиқиши (гоsео1а
е1еvаtа) мумкин. Одатда доғлар қипиқланмайди, нохуш белгилар билан кечмайди. Орадан 3-
4 ҳафта ўтгач розеолалар изсиз йўқолиб кетади. Қайталанган розеолалар катталиги, ранги,
гуруҳлашишга мойиллиги билан бирламчи розеолалардан фарқ қилади. Баъзан улар ҳалқа
ѐки ѐй шаклини олади.
Тугунчалар кўпинча иккиламчи қайталанган захмда учрайди. Улар қаттиқ, бўшлиқсиз,
тери сатҳидан бўртиб чиқиб туради. Дастлаб пушти ранг, сўнгра қизил, тўқ қизил, кўкимтир
қизил тус олади. Тўмтоқ найча (зонд) билан босиб кўрилганда беморлар оғриқни сезадилар
(Ядассон белгиси). Касаллик тузалиб борган сайин тугунчалар қипиқланади ва тугунча
сатҳида (юзасида) айлана ѐқа (Биетт ѐқачаси) шаклини олади. Катталиги жиҳатидан
тугунчалар милиар (кунжут донидек), лентикуляр (тариқ, нўхатдек), тангасимон (нуммуляр)
ва ясси (бурдасимон) бўлиши мумкин. Тугунчаларнинг барча тури қўъбусда (псориазда) ҳам
кузатилади. Бироқ
қўъбус тугунчалари балиқ тангачаларидек қипиқлар билан қопланади.
Шунингдек, стеарин доғи,
псориатик парда, қонли шудринг симптомлари уни захм
тугунчаларидан фарқлашда ѐрдам беради. Захмда тери бурмаларида жойлашган тугунчалар
терлаш натижасида, иссиқлик ва ишқаланиш
таъсирида сувчирайди, тугунчаларни қоплаб
турган шох қавати ғовакланиб бўкади, натижада тугун сатҳига сероз суюқлик сизиб чиқа
бошлайди. Бу суюқликнинг таркибида оқиш спирохеталар кўплаб топилади. Шилинган
тугунчалар (syphilis papulosa erosiva) мана шундай ҳосил бўлади. Захм пилакчалари ва
тангачасимон тугунчаларнинг ишқаланиб сувчираши натижасида сербар кондиломалар
ҳосил бўлади. Улар кўпинча жинсий аъзолар соҳасида, орқа чиқарув
тешиги атрофида
кузатилади, ташқи кўриниши билан улар ўсмаларни эслатади. Сувчираган тугунчалар ва
сербар қондиломалар иккиламчи қайталанган захмда кўп учрайди.
Иккиламчи янги захмни иккиламчи қайталанган захмдан қуйидаги белгилар асосида
фарқлаш мумкин (1-жадвал).
Захм йирингчалари жуда кам учрайди. Улар алоҳида ѐки бошқа сифилидлар билан
бирга учраши мумкин. Йирингчали сифилиднинг қуйидаги клиник турлари мавжуд:
1) ҳуснбузарсимон сифилид;
2)
чечаксимон сифилид;
3)
захм ширинчаси;
4)
захм кўз яраси;
5)
захм рупияси.
Захмнинг иккиламчи даврида соч тўкилиши анча кўп кузатилади. Айниқса сочнинг
ўчоқсимон (кичик ўчоқли) тўкилиши кўп учрайдиган белгидир.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: