Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

111-расм.
Итузумни 
помидорга 
пайванд 
қилиб олинган химерлар 
а, b, c - қўлланилган пайвандлаш типлари 
(пайвандтаг 
ва 
пайвандустнинг туташган 
жойида химерлар ривожланган); d – секторал 
химер (яхлит барг - итузумники, кесилган барг - 
помидорники); e - химерли барг (бир қисми 
итузумники, бир қисми помидорники);
f- итузум; g-переклинал химер (ички тўқималар- 
итузумники, ташқи эпидермал қават- помидор-
ники); h - помидор. 
Мана шундай генетик ва цитогенетик тадқиқотлар натижасида 
пайвандлаш вақтида ўсимликларда пайдо бўладиган бундай ўзгаришлар 
наслдан-наслга берилмаслиги кўрсатиб берилганига қарамай 1930-
йилларнинг охирида Т.Д.Лисенко ва унга хайриҳох олимлар бунинг 
аксини тасдиқлашга ҳаракат қила бошладилар. Улар бир қатор тажрибалар 
ўтказиб, уларнинг уқтиришича олинган ўзгаришлар наслдан-наслга 
берилган. Улар кейинги икки ўн йилликда бу тажрибаларнинг натижаси 
орттирилган белгиларнинг ирсийланиши ҳақидаги қарашларнинг
тўғрилигини гўёки тасдиқлаганини матбуотда эълон қилдилар. Собиқ 
Иттифоқ ва чет эл генетиклари томонидан анча кенг доирада зарурий 
контролларга риоя қилинган ҳолда Лисенко ва унинг издошлари қўйган 
тажрибалар улар фойдаланган айнан ўша ўсимлик турлари ва навларида 
(асосан помидор, помидор-тамаки, рапс ва карам жуфтликлари, 
картошканинг ҳар хил навлари, яшил ва альбинос кунгабоқарлар) 
ўтказилди. Пайвандлаш реципрок йўналишда ҳам амалга оширилди. 
Олинган натижалар Лисенко ва унинг издошлари томонидан дурагайлаш 
ёрдами билан олинган “вегетатив дурагайлар” ўз хусусиятларини келгуси 
авлодга ўтказишлари ҳақидаги фикрларини исбот қилмади.
Орттирилган белгилар ирсийланишининг тарафдорлари модифика-
цияларнинг ирсийланиш характерга эга эмаслиги ҳақидаги тажриба 
натижалари агарда модификацияни келтириб чиқарувчи омиллар 
организмга бир авлод давомида эмас, балки бир неча авлодлар давомида 
таъсир этганида натижа бошқача бўлар эди деган фикрни ҳам 
билдирганлар. Хусусан, Лисенко ва унинг издошлари донли экинларнинг 
баҳорги навларини кузгига айлантириш борасидаги ютуқларига асосланиб 
бу фикрни ҳимоя қиладилар. Баҳорги навнинг донлари кузда экилган. 
Жуда катта миқдордаги майсалар нобуд бўлган, айрим индивидлар қишни 
муваффақиятли ўтказиб келгуси йилнинг ёзида дон берганлар. Бу уруғлар 
яна кузда экилиб, қишни олдинги йилга нисбатан кўпроқ индивидлар 
муваффақиятли ўтказганлар. Бу жараён бир неча марта такрорланиб бир 


384 
неча йиллар ўтгач деярли барча ўсимликлар кузги хусусиятга эга 
бўлганлар. Албатта бу ерда ҳеч қандай модификациянинг ирсийланиши 
кузатилмаган, ҳақиқатда эса кузги хусусиятга мойиллиги бўлган 
ўсимликларда танлаш содир бўлган. Донли экинлардаги баҳорги ва кузги 
хусусиятлари кўп генлар ўзаро таъсирининг типларига боғлиқ. Бу генлар 
бўйича ажралиш натижасида ҳамда уларда содир бўлган мутациялар 
туфайли баҳорги навнинг айрим ўсимликларида физиологик хоссалар 
кузги нав томонга сурилган. Қўлланилган усуллар бу хилдаги 
ўсимликларнинг сақланишга ва уларда пайдо бўладиган мутацияларнинг 
танланилиб ҳар бир авлод ўтган сари уларни кузги навга яқинлаштириб 
борган. 
Орттирилган белгиларнинг ирсиятга берилишлигининг тарафдор-
лари ота-онанинг ҳаёт давомида орттирган шартли рефлекслари ҳам 
уларнинг авлодларига берилади деб ҳисоблаб келдилар. Ҳақиқатан ҳам 
орттирилган ҳулқ-атвор хусусиятларининг наслдан-наслга берилиши 
мумкинми ёки йўқми деган саволга биринчи бўлиб И.П.Павлов ўз 
тажрибаларида жавоб беришга ҳаракат қилди. 1920-йилларда Павлов 
лабораториясида такомиллашган тажриба техникалари ва малакали 
ходимлари томонидан ўтказилган тажрибада шартли рефлексларнинг 
кейинги авлодга ўтмаганлиги тасдиқланди. 
Шундай қилиб, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонларда ўтказилган 
тажрибалар организмларнинг ҳаёт давомида орттирилган белги ва 
хоссаларининг келгуси авлодга берилмаслиги исботлаб берилди. 
Пировардида модификациялар билан мутацияларнинг ўртасидаги фарқлар 
устида тўхталамиз. 
Мутациялар билан модификациялар ўртасидаги фарқларни билиш 
ҳам назарий ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Эволюцион жараённи 
билишлик учун табиий танланиш ҳам мутацион, ҳам модификацион 
фенотипик ўзгаришларни тенг ҳолда ҳисобга олишлигини назарда тутиш 
керак бўлади, аммо фақат биринчисигина наслдан-наслга берилади. 
Уй ҳайвонлари, маданий ўсимликлар ва фойдали микроорганизмлар 
селекциясида ҳоҳишга лойиқ ўзгаришларга эса бўлган индивидларни 
кўпайтиришга қолдирилган вақтда, бу белгиларнинг мутациялар 
томонидан (у ҳолда бу ўзгаришлар ирсийланади), шунингдек, 
модификациялар томонидан (унда бу белгилар авлодларга берилмайди) 
ҳам назорат қилинишларини ҳисобга олиш керак бўлади. 
Модификациялар 
Мутациялар 
1. Аниқлик 
(ҳар бир ташқи омил аниқ 
белгиларнинг аниқ 
йўналишлардаги ўзгаришларини 
келтириб чиқаради). 
2. Белгининг ўзгариш даражаси 
шу белгини келтириб чиқарувчи 
ташқи омилнинг кучи ва 
1. Ноаниқлик
(айнан ўша ташқи омилнинг ўзи 
белгиларнинг турли йўналишлардаги 
турли белгиларнинг ўзгаришини 
келтириб чиқаради, ҳар хил ташқи 
омиллар бир хил ўзгаришларни 
келтириб чиқаради). 
2.Белгининг ўзгариш даражаси шу 


385 
таъсирининг давомийлигига
тўғри пропорционал бўлади. 
3. Кўпчилик ҳолларда адаптивлик 
аҳамиятига эга. 
4. Баъзан индивиднинг ҳаёти 
давомида орқага қайтиш хосса- 
сига эга (ўзгаришни келтириб 
чиқарган ташқи омил таъсири- 
нинг тўхташи билан аста-секин
бу ўзгариш йўқолади). 
5. Наслдан-наслга берилмайди. 
белгини келтириб чиқаришда 
қатнашган ташқи омилнинг кучи ва 
таъсирининг давомийлигига боғлиқ 
эмас. 
3. Кам сондагини ҳисобга олмаганда 
адаптивлик аҳамияти йўқ. 
4. Констант (индивиднинг ҳаёти 
давомида йўқолмайди. 
5. Наслдан-наслга берилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish