Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XV б о б. ПОПУЛЯЦИОН ГЕНЕТИКА



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XV б о б. ПОПУЛЯЦИОН ГЕНЕТИКА 
 
XV.1. Популяция ва унинг генетик структураси 
 
 
ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб классик солиштирма–анатомик, 
эмбриологик, биогеографик, палеонтологик ва бошқа методлар ёрдами 
билан юқори систематик таксонларга кирувчи организм гуруҳларининг 
эволюциясига доир қонуниятлар аниқланди. Аммо эволюцион жараённинг 
бошланғич босқичлари – янги турларнинг келиб чиқишига таъсир 
кўрсатувчи эволюцион жараённинг механизми эса кам ўрганилганича 
қолди. Бу бобда эволюцион жараённинг содир бўлиши учун зарурий шарт 
бўлган элементар эволюцион бирлик – популяция ҳақида батафсил 
маълумотлар берилади. 
Генетика бир бутун ҳолда организмларнинг генетик конституцияси-
ни ва ирсий ахборотнинг авлоддан-авлодга ўтказишлигининг бошқарилиш 
қонуниятларини ўрганади. Популяцион генетика умумий генетиканинг бир 
тармоғи бўлиб организмлар гуруҳларида, яъни популяцияларда намоён 
бўлувчи ирсий жараёнларни ўрганади. Популяцион - генетик олимлар 
популяцияларнинг генетик тузилмасини ва унинг авлодларда бўлган 
ўзгаришларини тадқиқ қиладилар. Қатор авлодлар заминида содир 
бўладиган ирсий ўзгаришлар эволюцион жараённинг асосида ётади. Шу 
сабабли популяцион генетикага маълум даражада эволюцион генетика 
сифатида ҳам қараш мумкин. Шундай бўлса-да генетиканинг бу икки 
тармоғини табақалаш керак бўлади. Популяцион генетиканинг предмети 
конкрет турларнинг популяциялари бўлса, эволюцион генетика эса бир 
турга ёхуд ҳар хил турларга мансублигидан қатъий назар ҳар қандай 
популяциялар билан иш кўради. Масалага бу хилдаги ёндашиш эволюцион 
генетиканинг популяцион генетикага қараганда умумийроқ фан 
эканлигини, популяция генетикасини ўзининг таркибий қисмларидан бири 
сифатида қарашликни тақозо этади. 
Биологик тадқиқотларнинг ҳар қандай жабҳасида (тармоғида) 
ўрганилаётган материални пировард натижада эндиликда бўлинмайдиган 
даражага етган бирликларга ажратиш талаб этилади. Генетикада бундай 
бирлик бўлиб ген, систематикада – тур, экосистемани ўрганишда – биогео-


386 
ценозлар ҳисобланади. Эволюцион тадқиқотларда бундай бўлинмас 
бирлик бўлиб популяция хизмат қилади. 
Табиатдаги кузатишлар ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар 
ҳар қандай турининг индивидлари тур ареали доирасида нотекис 
тақсимланганини ва уларнинг зичлиги ўзгариб туришлигини кўрсатади. 
Нотекис тақсимланиш икки хил – индивидлар гуруҳларининг «оролча» 
шаклда, ҳамда индивидларнинг «йиғилган» шаклда намоён бўлиши 
кузатилади. Индивидларнинг зичлиги юқори бўлган яшаш жойлар 
индивидлар зичлиги паст бўлган жойлар билан галланадилар. Ҳар бир тур 
индивидларининг бу хилдаги «зичлик марказлари»да яшаб турган қисмига 
популяциялар деб қаралади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish