адаптив модификациялар
деб мазкур тур индивидларининг
ўтмиш эволюцион тарихида кўп марталаб учраган одатдаги табиий
шароитнинг ўзгариши туфайли вужудга келадиган модификацияларга
айтилади.
Агарда организм ҳаттоки аждодлари ҳам учрамаган ноқулай ҳолатга
дуч келиб қолса, у ҳолда мосланиш аҳамиятини йўқотган модификациялар
пайдо бўлади. Масалан, ёруғлик етарли бўлмаган шароитда ўстирилган ўқ
барг ўсимлигининг сув устидаги барглари сув остидаги баргларига ўхшаш
лентасимон шаклга киради. Агарда картошканинг ер устки поясининг бир
қисми ёруғлик тушмайдиган сунъий қоронғилаштирилган шароитда
ўстирилса, у ҳолда қоронғилашган шароитдаги картошка поясининг
қисмида ҳавода муаллақ турадиган туганаклар пайдо бўлади. (110-расм).
Табиатда бўлмаган ёки тажрибада табиий шароитдагига нисбатан
юқори бўлган физик ва кимёвий омиллар таъсирида вужудга келадиган
модификациялар адаптив аҳамиятга эга эмаслар. Шу йўл билан
индуцирланган модификациялар
морфозлар
деб аталади. Дрозофила
личинкаси ёки ғумбагига рентген ва ультрабинафша нурлар, организм
кўтариши мумкин бўлган юқори чегарадаги ҳарорат таъсир эттирилса, у
ҳолда ривожланаётган пашшаларда хилма-хил морфозлар кузатилиб,
уларнинг характери таъсир этиш вақтидаги таъсир этувчи омилларнинг ин-
379
тенсивлигига, организм ривожланишининг босқичига боғлиқ бўлади. Бу
морфозларнинг айримлари маълум аниқ генларнинг мутацияси туфайли
вужудга келадиган ўзгаришларга ўхшайди. Юқори ҳарорат таъсир
эттирилган ғумбаклардан қанотлари юқорига қайрилган, калта қанотли
пашшалар олинган бўлиб, улар фенотипик жиҳатдан дрозофиланинг бир
қанча мутант линияларидан фарқ қилмайди. Бундай модификациялар
фенокопия
деб аталади. Физик омиллар таъсирида пайдо бўлган ҳар ҳил
морфозлар бошқа ҳайвон ва ўсимликларда ҳам тасвирланган.
Ривожланаётган организмларга турли хил кимёвий омилларнинг
таъсири ҳам морфозларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Барча организм-
лар нормал ривожланиш учун зарур бўлган микроэлементларни тупроқдан
оладилар. Агарда бу элементлар тупроқда йўқ бўлса, ёки жуда кам учраса,
у ҳолда морфозлар пайдо бўлади. Масалан, молибденнинг етишмаслиги
туфайли рангли карам ва дуккаклиларда гулнинг пайдо бўлиши босиб
турилади; борнинг етишмаслиги токларда тўпгулнинг қуриб қолишига
олиб келади.
Микроэлементларнинг ортиқча бўлиши ҳам организмларни морфозга
олиб келади. Масалан, борнинг ортиқчалиги айрим ўсимликларда хлорозга
олиб келади. Товуқларда рецессив ген – w бўйича гомозиготаларда ёғи,
териси, тумшуғи ва оёқлари сариқ бўлади, агарда озиқаларида
каротиноидлар етишмаса, у ҳолда ёғлари оқ, териси, тумшуғи ва оёқлари –
оқиш рангда бўладилар, бу жиҳатдан товуқлар доминант W аллелини
ташувчи индивидларга ўхшаш бўлиб кетади. Мазкур модификация
фенокопияга яхши мисол бўлади.
Юқорида баён этилганлардан шу хулоса келиб чиқадики, кўпчилик
модификацияларнинг адаптивлиги муҳитнинг ҳар қандай омилларининг
таъсирларига мақсадга мувофиқ тарзда жавоб қайтариш қобилияти олдин-
дан белгиланган ҳолат бўлмай, балки содир бўлган эволюция давомида
фақат тез-тез такрорланиб турувчи ташқи муҳит шароитларининг
ўзгаришларига организмларнинг мосланишларини таъмин этувчи генотип-
110-расм.
Ер устки пояси сунъий қоронғи-
лаштирилган шароитда картошканинг
тупроқдан ташқарида туганак ҳосил
қилиши.
380
ларнинг табиий танланиш томонидан танланилиб, сақланиб қолинган-
лигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |