Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XV.1.2. Популяциядаги ирсийланиш



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XV.1.2. Популяциядаги ирсийланиш 
 
 
Популяцион генетика методологиясининг одатдаги генетик таҳлил 
методологиясидан асосий фарқи шундаки, у соф линиялар ва индивидуал 
чатиштиришлар билан иш тутмасдан, балки генетик таркиби гетерогенли 


390 
организмлардан иборат бўлган ҳамжамиятлардаги наслдан-наслга ўтиш 
қонуниятларини ўрганувчи воситадир. Популяциянинг муҳим характерис-
тикаси бу аллеллар (генлар) ва генотипларнинг такрорланиш сони 
(частотаси) дир. Генотипларнинг такрорланиш сони қийматларида 
популяция генофонди мужассамланган. 
Панмиктик популяциядаги
мувозанат, ген ва генотипларнинг 
такрорланиш сонлари. 
Панмиктик популяцияда кейинги авлоднинг 
ирсий тузилмаси уруғланиш вақтидаги турли хил гаметаларнинг ҳар хил 
бирикмалари ҳисобига яратилади. Шу сабабли у ёки бу генотипнинг 
индивидлар сони ота-она организмлар томонидан яратилган ҳар хил 
типдаги гаметаларнинг такрорланиш сони билан белгиланади. Панмиктик 
популяция генетикасини ўрганишнинг йўлларидан бири – бу алоҳида 
генлар бўйича гомозиготали ва гетерозиготали бўлган организмларнинг 
ушбу популяцияда тақсимланишларининг частотаси ва характерини 
ўрганишдир. 
Тасаввур қилайлик, қандайдир бир популяцияда бир геннинг ҳар хил 
аллеллари бўйича гомозиготали формалар, яъни АА ва аа формалар сони 
бир хил. Бундай панмиктик популяция 
А
ва 
а
генлари бўлган эркак ва 
урғочи гаметаларни тенг миқдорда яратади. Агарда бу генларни ташувчи 
организмлар ўзаро эркин чатиша олсалар, у ҳолда уруғланишдаги 
гаметаларнинг учрашуви тасодифий бўлиб натижада қуйидаги комби-
нациялар ҳосил бўлиши мумкин.
Биринчи авлодда (F
1
) доминант 
гомозиготалар – АА 0,25; гетерозиго-
талар –Аа 0,50 ва рецессив гомозигота-
лар 0,25 частота билан такрорланишини 
қайд қилиш мумкин. Кейинги авлодда 
ҳар хил типдаги гаметаларнинг тенг 
эҳтимолли пайдо бўлиш шарти билан 
уларнинг 
такрорланиш 
частотаси 
қуйидагича бўлади. Доминант 
А
аллелли 
гаметалар - 0,5 (0,25 доминант гомозиго-
тали 
АА
организмдан + 0,25 гетерозиготали 
Аа
организмдан) частота 
билан; рецессив 
а
аллелли гаметалар -0,5 (0,25 рецессив гомозиготали 
аа
организмдан + 0,25 гетерозиготали 
Аа
организмдан) частота билан 
такрорланадилар. Шунинг учун эркин чатиша оладиган популяцияда ҳар 
хил генотиплар ҳосил бўлишининг нисбий такрорланиш сони яна 0,25
АА

0,50
Аа
+ 0,25
аа
бўлади. Ҳар авлодда геннинг доминант ва рецессив 
аллеллари билан бўлган гаметаларининг нисбий такрорланиш сони бир 
хил: 0,5
А
ва 0,5
а
ҳолатда сақланади. Табиатда биз бевосита генотип ёки 
генларни эмас, балки фенотипларни кузатамиз. Генофонд ўзгарувчанлиги ё 
генлар, ёки генотипларнинг такрорланиш сонлари билан ифодаланиши 
мумкин. Агар биз генотиплар билан уларга мувофиқ бўлган фенотиплар 
орасидаги нисбатни билсак, унда кузатилаётган фенотиплар такрорланиш 
♂ 
♀ 
0,5
 А
0,5 
а
0,5 
А
0,25 
АА
0,25 
Аа
0,5 
а
0,25 
Аа
0,25 
аа


391 
сонлари бўйича уларга мувофиқ бўлган генотипларнинг такрорланиш 
даражасини ҳисоблай олишимиз мумкин. Деярли кўп ҳолларда популяция 
ҳар хил миқдордаги АА ва аа гомозиготалардан иборат бўлади. Масалан,
жавдар (
Secale cereale
) да поянинг тукли (
А
) ва туксиз (
а
) бўлишлигини 
белгиловчи бир жуфт аллеллар бор. Тасаввур қилайлик, жавдарнинг 
қандайдир бир популяциясида пояси тукли бўлган ўсимликлар пояси 
туксиз бўлган ўсимликларга нисбатан 4 марта кўп. (4 АА : 1аа). Бундай 
популяцияда гаметаларнинг ўзаро нисбати 0,5
А
: 0,5
а
бўлмасдан, балки 
0,8
А
: 0,2
а
бўлади. Тасодифий чатишиш шарти билан авлодда қуйидаги 
ажралишни кузатишимиз мумкин: 
Шундай қилиб, ҳар 100 та ўсимликдан 96таси тукли (64 та гомозиготали ва 
32 та гетерозиготали) ва 4 таси (рецессив 
гомозиготали) туксиз бўлади. Кейинги 
авлодда нимани кутиш мумкин? Доминант 
А
аллелли гаметалар – 0,8 (0,64 
АА
организм-
дан + 0,16 
Аа
организмдан) частота билан; 
а
аллели гаметалар – 0,2 (0,04 аа организмдан 
+ 0,16 
Аа
организмдан) частота билан пайдо 
бўлади. Бу ердан шуни таъкидлаш керакки, 
мазкур популяцияда генларнинг бошқа 
нисбатлари билан бирга бир қатор авлодлар 
давомида генларнинг айнан шу (0,8
А
: 0,2
а
) нисбатдаги такрорланиш сони 
сақланиб қолади. Шунга кўра пояси тукли ўсимликлар доимо 96% ни, 
туксиз поялилар 4% ни ташкил этадилар. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish