Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XV.1.1 Популяциянинг генетик тузилмаси



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XV.1.1 Популяциянинг генетик тузилмаси
Ҳар бир организмда тур учун характерли бўлган белги ва 
хусусиятлар билан бир қаторда ўзининг индивидуал (шахсий) генетик 
хоссалари ҳам бор. Эволюция жараёнида шаклланган турнинг барча 
генетик ахбороти, яъни генларнинг тўлиқ тўплами ушбу турнинг 
генофонди дейилади. Тур ўз навбатида алоҳида популяциялардан иборат. 
Ўзгарувчанлик, табиий танланиш, ирсият эволюциянинг уч асосий омили 
бўлиб, уларнинг жамланган таъсири асосида яшаш шароити таъсирида 
популяциялар ташкил топади. Уларнинг шаклланиши турнинг конкрет 
яшаш шароитларига мослашув услубидир. Ҳайвон зотлари ва ўсимлик 
навлари ҳам популяциялар ҳисобланади, лекин улар сунъий танлаш йўли 
билан шаклланган. Популяцияларнинг шаклланиш жараёнлари ва 
уларнинг динамикаси 
микроэволюция
ни ташкил қилади. 
Макроэво-
люцион
ўзгаришлар микроэволюциянинг популяцияларда содир бўлаётган 
жараёнлари асосида намоён бўлади. Популяцияларнинг генетик 
тузилмасини ўрганишнинг бошловчилари деб селекционерларни тан олиш 
керак, чунки нав ва зотларни яратиш учун улар нафақат чатиштириш учун 
ота-она жуфтини танлаш, балки уларнинг наслини бир қатор авлодлар 
давомида ўрганиши лозим бўлади. Аммо популяцияларни генетик 
ўрганишнинг илмий асослари фақат ирсиятнинг миқдорий қонуният-
ларини очиб берган Г.Менделнинг кашфиётидан кейингина ишлаб 
чиқилиш имкониятига эга бўлган. 
Ўз-ўзидан уруғланувчи организмлар популяциясининг генетик 
структураси.
Популяцияларни генетик томондан ўрганишга ХХ асрнинг 
бошларида даниялик олим В.Иогансен асос солди. У 1903 йилда нашр 
қилинган «Популяциялар ва тоза линиялардаги ирсийланиш тўғрисида» 
деган асарида гетерозигота генотипли организмларда танлаш таъсирини 
ўрганди. Иогансен тадқиқот объекти сифатида ўз-ўзидан чангланувчи 
организм популяцияларини олди, чунки уларни ўз-ўзидан чангланувчи 
ўсимликлар авлодлари гуруҳларига яъни соф (тоза) линияларга ажратиш-
нинг осон бўлишлиги эди. Полиген белгиланадиган ва ташқи муҳит 
омилларига кучли даражада таъсирчан бўлган ловия (
Phaseolus vulgaris

уруғларининг оғирлиги (катта-кичиклиги) таҳлил қилинди. Таҳлилнинг 
математик методларини қўллаган В.Иогансен ловиянинг маълум бир 
навининг уруғларини тортиб, олинган кўрсаткичлар бўйича вариацион 
қаторлар тузган. Уруғларнинг вазни 150 мг дан 750 мг гача тебранган. 
Кейинчалик 250-350 мг ва 550-650 мг вазнли уруғлар алоҳида экилган. Ҳар 
бир ўсиб чиққан ўсимликларнинг уруғлари яна тортилган. Популяция 
сифатида ажратилган навнинг оғир (550-650 мг) ва енгил (250-350 мг) 
вазнли гуруҳларининг ўсимликлари дон вазни бўйича ўзаро фарқ 
қилганлар. Оғир вазнли ўсимликлар гуруҳида битта уруғнинг оғирлиги 
ўртача 518,7 мг бўлган бўлса, бу кўрсаткич енгил вазнли ўсимликлар 
гуруҳида – 443,4 мг бўлган. Бу тажриба ловиянинг нав-популяцияси 
генетик томондан ҳар хил бўлган ўсимликлардан ташкил топганлигини ва 


388 
шу билан бирга ҳар бир ўсимлик соф линия асосчиси бўлиши 
мумкинлигини кўрсатди. Ўз-ўзидан чангланувчи ўсимликлар популяция-
сининг алоҳида соф линияларга ажралиш тартиби 112-расмда (иловада) 
кўрсатилган. Кейинчалик 6-7 авлод давомида В.Иогансен ҳар бир 
ўсимликдан оғир ва енгил вазнли уруғларни ажратиб олиб уларни экиб 
ўстирган. Ҳеч қайси линияда ўртача уруғ вазни кўрсаткичи ўзгармаган. 
Соф линия доирасидаги уруғлар оғирлигига доир ўзгарувчанлик ирсий 
бўлмаган модификацион ўзгарувчанлик табиатига эга бўлган. Шундай 
қилиб, ўрганилган ловия нави (ўз-ўзидан чангланувчи ўсимлик) 
популяцияси генетик ҳар хил бўлган линиялардан ташкил топган бўлиб 
бундай популяция ўсимликлари ўзаро чатишмайдилар. Бундай ҳолларда 
популяциянинг яшовчанлиги маълум генотипли линияларнинг табиий 
танланишига, ташқи муҳитнинг бир хил типли шароитларига бўлган 
мослашув механизмларининг умумийлигига асосланади. 
Ўз-ўзини уруғлантирувчи алоҳида олинган организм янги ирқ, кенжа 
тур ва тур ҳамда нав ёки зот яратилишининг асосчиси бўлиши мумкин. 
Масалан, буғдойнинг янги нави популяциядан танлаб олинган битта 
дондан пайдо бўлиши мумкин. Вегетатив кўпайишда (айрим содда 
ҳайвонлар, замбуруғлар, сув ўтлари ва бошқалар) танлаш объекти бўлиб 
популяциянинг алоҳида клонлари хизмат қилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish