Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Модификацияларнинг ирсийланиш характерда эмаслиги ва



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Модификацияларнинг ирсийланиш характерда эмаслиги ва 
орттирилган белгиларнинг ирсийланиш муаммолари. 
Мутациялардан 
фарқли ўлароқ модификациялар наслдан-наслга берилмайди. Бу ҳолат 
ишончли тадқиқот далиллари билан тасдиқланган бўлса-да, у кўпгина 
биологлар томонидан шубҳа билан қабул қилинди. Ҳар қандай ўзгариш, 
хоҳ у туғма бўладими ёки ҳаёт давомида орттирилган бўладими 
ирсийланиши мумкин деган юз йил ичида шаклланган ақидадан воз кечиш 
жуда қийин эди. Орттирилган белгиларнинг ирсийланиши ҳақидаги қараш 
одамлар онгида шу қадар ўрнашиб қолган эдики, ҳатто ўзгаришларни аниқ 


381 
ва ноаниқ турларга ажратган, эволюция табиий танланиш туфайли 
организмлар учун фойдали бўлган ноаниқ ўзгаришларнинг сақланиб 
наслга берилиши орқали боришлигини кўрсатиб берган Дарвин ҳам айрим 
аниқ ўзгаришлар ҳам наслдан-наслга берилиши мумкин деб ҳисоблаган 
эди. 
Орттирилган белгиларнинг ирсийланиши ҳақидаги қарашларга 
биринчи қатъий зарба А.Вейсман томонидан берилди. У ўзининг 
эволюцияга доир асарларида органларнинг машқ қилиш ёки қилмаслиги 
орқасида ҳамда атроф муҳитнинг тўғридан-тўғри таъсири натижасида 
соматик ўзгаришларнинг ирсийланиши ҳақидаги қарашларга қарши чиқди. 
ХХ асрдан бошлаб генетик тадқиқотларнинг ривожланиши билан бундай 
ўзгаришларнинг ирсий эмаслигини исботловчи тажриба далиллари йиғила 
борди. Аммо орттирилган белгиларнинг ирсийланишини инкор этувчи ва 
уни ҳимоя қилувчи биологлар ўртасидаги мунозара яна узоқ йиллар давом 
этди. Бу мунозара тугаган ва модификацияларнинг ирсийланиш 
характерига эга эмаслиги тўлиқ исбот этилган бўлса-да, лекин орттирилган 
белгилар ирсийланишининг тарафдорлари ўз қарашларини асослашга 
қаратилган тажриба ва назарий мушоҳадаларининг асоссиз эканлигининг 
далили нимадан иборат эканлигини ҳам айтиб ўтиш керак бўлади. Бунга 
алоҳида урғу берилишининг асосий сабаби шундаки, яқин ўтмишда собиқ 
Иттифоқда Т.Д.Лисенко ва унинг тарафдорларининг орттирилган 
белгиларнинг ирсийланиши ҳақидаги хато фикрлари кенг тарқалган эди. 
Бу фикрлар ўша йилларда биология бўйича чоп этилган адабиётлар, 
қўлланмалар ва луғатларда ўз ифодасини топган эди. Аввало, мунозара 
айнан нима устида кетганлигини аниқлаб олиш лозим бўлади. Бу 
мунозарада ишлатилган “орттирилган белгилар” ифодаси турлича талқин 
этилиб тушунмовчиликларга олиб келди. Мутациялар туфайли вужудга 
келган ўзгаришларни ҳам “орттирилган белгилар” деб аташ мумкинку. 
Индивиднинг ҳаёти давомида ташқи муҳит омилларининг таъсирида 
вужудга келган соматик ўзгаришлар адекват тарзда унинг авлодларига 
бериладими ёки йўқми яъни авлодларда бу ўзгаришлар ташқи муҳит 
омилларининг таъсирисиз ота-оналарида бўлгани каби ҳолатда рўй 
берадими деган нарса мунозаранинг асосий моҳияти ҳисобланади. 
Бошқача айтганда, мунозара модификациялар наслдан-наслга бериладими 
деган маънода содир бўлган эди. Жуда кўплаб изчиллик билан, кези 
келганда генетик таҳлил методидан фойдаланган ҳолда турли 
организмларда ёруғлик, ҳарорат, намлик ва бошқалар таъсирларида 
ўтказилган тажрибаларнинг натижалари туфайли модификацияларнинг 
ирсийланишга эга эмаслиги кўрсатилиб, бу масалага узил-кесин нуқта 
қўйилади. Аммо бошқача типдаги айрим ишлар ҳам бор эдики, бунда 
орттирилган белгилар ирсийланишининг тарафдорлари яқин вақтларгача 
ўзларининг қарашларини асослашга қаттиқ киришиб келдилар. Бу 
вегетатив дурагайлаш тажрибалари бўлиб қатор авлодлар давомида 


382 
организмлар белгиларини аста-секинлик билан янгилаш, шунингдек шарт-
ли рефлексларнинг ирсийланиши масаласига доир тажрибалардир. 
Боғбонлар анча вақтдан буён пайвандтаг ва пайвандуст ҳар хил тур ва 
навларга тегишли бўлса, айрим ҳолларда пайвандустда у ёки бу фенотипик 
белгиларнинг ўзгаришига эътибор бериб келганлар. Пайвандтагнинг 
пайвандустга бўлган таъсирини қуйида олинган натижада кўриш мумкин, 
агарда меваси оқ рангли гилоснинг қаламчаси қизил мевали гилосга пай-
ванд қилинса, пайвандустда унинг генотипига мувофиқ оқ рангли мева 
ривожланиши керак эди, ваҳоланки бу ерда эса мевага қизил ранг берувчи 
пигмент пайвандтагдан пайвандустга ўтиб пушти рангли меваларни ҳосил 
қилган. Шу хилдаги тажрибаларга асосланиб илгари баъзи боғбонлар шу 
усул билан кейинчалик жинсий кўпайиш асосида на фақат ўзгарувчанлик 
олиш, балки уларни мустаҳкамлаш ҳам мумкин деган хулосага 
келишганлар. И.В.Мичурин ўзининг тажрибаларида пайвандтагнинг 
пайвандуст фенотипига бўлган таъсирини кузатиб кўнгилдагидек бўлма-
ган “вегетатив дурагайлар” деган атамани қўллаган эди. Экспериментал 
генетиканинг ривожланиши билан “вегетатив дурагайлар”ни ўрганишга 
киришилди ва маълум вақтдан сўнг пайвандлаш натижасида келиб 
чиқадиган ўзгаришлар иккига ажратилди. Биринчидан, улар юқорида қайд 
этилган гилос ўсимлигидаги каби соф фенотипик ўзгаришлар бўлиб 
пайвандтагдан келаётган модданинг пайвандуст белгиларининг ривож-
ланишига физиологик таъсири. Бундай ўзгаришлар ҳеч қачон ирсиятга 
берилмайди, пайвандустнинг уруғли авлоди ўзгаришсиз, яъни авлодлар 
белгиси пайвандуст генотипига мос келади, пайвандтагга хос хусусиятлар 
ҳосил бўлмайди. Иккинчидан, пайвандустнинг пайвандтаг билан туташган 
жойидаги куртакдан кўпчилик ҳолларда химерли новдалар яъни бир қисм 
тўқималари пайвандустдан, бир қисм тўқимаси пайвандтагдан ҳосил 
бўлади. Бундай химерлар секторал, периклинал ҳолатларда бўлиб 
уларнинг икки томонлама табиати фенотипга ўз таъсирини кўрсатади (111-
расм). Пайвандуст ва пайвандтагнинг кариотиплари ҳар хил бўлган вақтда 
новдаларнинг химерли табиати яққол намоён бўлади. Масалан, диплоид 
хромосомали (2n=24) помидор диплоид хромосомали (2n=72) итузумга 
пайванд қилинса, уларнинг туташган жойидан ҳосил бўлган новда 
микроскопик тадқиқ қилинса, унинг 72 хромосомали ва 24 хромосомали 
ҳужайралардан ташкил топганлигини кўрамиз. Икки хил тўқимани кўриш 
мумкин бўлади. Пайванд химерлар кўп ҳолларда пуштсиз бўладилар, 
борди-ю уларда гул ривожланиб жинсий ҳужайралар ҳосил бўлса, у ҳолда 
химерли новданинг гули қайси тўқиманикидан ҳосил бўлганига қараб 
итузум-помидор химерларининг чангидаги жинсий ҳужайралар ҳам 36 
хромосомали (итузумнинг гаплоид тўплами) ёки 12 хромосомали 
(помидорнинг гаплоид тўплами) бўлади. 


383 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish