Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Табиий (спонтан) мутациялар



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Табиий (спонтан) мутациялар. 
Мутацион ўзгарувчанликларни 
вужудга келтирувчи омилларни 
мутаген
омиллар дейилади. Бу омиллар 
табиатига кўра физик ва кимёвий мутагенларга, улар табиатда ёки сунъий 
ҳосил қилинишига қараб табиий ва сунъий мутагенларга ажратилади. 
Табиатда ҳосил бўладиган мутагенларни, масалан, табиий радиация, турли 
хил заҳарли кимёвий моддалар ва бошқалар табиий мутагенлар деб 
аталади. Улар таъсирида вужудга келадиган мутацияларни эса 
табиий ёки 
спонтан мутациялар 
деб аталади. Табиий мутациялар табиий танланиш 
учун бошланғич материал бўлиб хизмат қилади. 
Кўпгина маданий ўсимликларнинг, масалан, қўқонгул, шаббўй, 
пионгул, атиргул каби ўсимликларнинг келиб чиқишида табиий 
мутациялар бошланғич манба бўлиб хизмат қилган. Заранг, маккажўхори, 
қалампир, энотера каби ўсимликларда табиий равишда вужудга келадиган 
“ола-була” - барг юзасида яшил қисмлар билан бирга сарғиш қисмларнинг 
бўлиши каби мутациялар кузатилган. 
Табиий мутациялар ҳайвонларда ҳам учрайди. Масалан, мева 
пашшаси-дрозофилада тана рангига, қанот шаклига, кўз ранги ва шаклига, 
тана шаклига ва ўлчамига, тукларининг шакли ва ўлчамларига оид 
мутациялар шулар жумласидандир. 
Табиий мутацияларнинг такрорланиш сони ёки частотаси.
Шуни 
таъкидлаш керакки табиий шароитда табиий мутациялар жуда кам 
учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Масалан, дрозофилада 1:100000 
частотада white оқ кўзлилик мутацияси ҳосил бўлса, бактерияларда битта 
геннинг табиий мутацияси 1:10000000 гаметага тўғри келади. Одамларда 
айрим генларнинг табиий равишда ҳосил бўлиш мутацияларининг 
частотаси ўртача 1:200000 га тўғри келади. 
Табиий мутацияларнинг айрим организмларда битта генга нисбатан 
ҳосил бўлиш частотаси жуда камдай кўринса ҳам, лекин битта организмга 
хос генларнинг умумий сонига нисбатан ва уларнинг маълум қисми 
зарарли бўлишлиги ҳам ҳисобга олинса, у ҳолда маълум даражада улар 
тирик организмлар учун анча хавфли эканлигини англаш мумкин. Яна 
шуни таъкидлаш керакки, ҳамма мутацияларни, айниқса физиологик ва 
биокимёвий мутацияларни аниқлаб бўлавермайди. Кўпгина рецессив 
мутациялар яширин ҳолда наслга ўтганлиги учун генетик таҳлил давомида 
дрозофила пашшасининг жуда кам миқдордагиларигина мутацияга эга 
эмасликлари аниқланган. 
Табиий мутацияларнинг частотаси организмларнинг генотипига 
боғлиқ бўлиш билан бирга ҳужайраларда борадиган физиологик ва 
биокимёвий жараёнларнинг қандай тарзда кетаётганлигига ҳам боғлиқ. 


340 
Ундан ташқари бу жараёнлар кетиш давомида экологик муҳитнинг 
организмга қандай тарзда таъсир этишига ҳам кўп томонлама боғлиқ 
эканлиги аниқланган. 
Мутацияларнинг аксарият турлари организмлар учун зарарли бўлса 
ҳам уларнинг айримлари организмларда янги фойдали белгиларнинг ҳосил 
бўлишига олиб келади. Бошқача айтганда организмлар эволюциясининг 
ягона бошланғич материалини беради. Табиий танланиш даврида уларнинг 
зарарлилари элиминация қилиниб ташланади, фойдалилари эса сақланиб 
боради. Табиий мутациянинг келиб чиқиши мумкин бўлган сабаблардан 
бири сифатида генотипда у ёки бу моддаларнинг биосинтезланишига 
тўсқинлик қилувчи мутацияларнинг тўплана бориши, натижада олдин 
ўтган организмларда ҳаддан ташқари тўпланган бундай моддалар 
мутагенлик хоссасига эга бўлган бўлиши мумкин. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish