Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Кимёвий моддаларнинг мутагенлик таъсири



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Кимёвий моддаларнинг мутагенлик таъсири. 
Организмдаги 
мутацион жараённи ўрганиш натижасида ҳар қандай ташқи ва ички муҳит 
омилларининг мутация келтириб чиқаришлигини аниқлашга имкон берди. 
Кўпчилик кимёвий моддаларнинг ҳам мутация келтириб чиқаришлиги 
исботланди. Кимёвий мутагенез ҳам генетиканинг алоҳида бир тармоғига 
айланди. ХХ асрнинг 30-йилларига келиб дрозофилада кимёвий мутагенез 
кашф этилди. Дастлаб В.В.Сахаров (1932), сўнгра М.Е.Лобашев ва 
Ф.А.Смирнов (1934) айрим бирикмаларнинг (йод, уксус кислотаси
аммиак) Х-хромосомада рецессив летал мутацияларни келтириб 
чиқаришларини аниқладилар. 1939 йилда С.М.Гершензон дрозофилада 
экзоген ДНКнинг кучли мутагенлик эффектини аниқлади. 1946 йилда 
И.А.Рапопорт кучли кимёвий мутаген-этилениминни, Ш.Ауэрбах ва 
Дж.Робсонлар эса-азотли ипритни аниқладилар.
 
Кимёвий мутагенлар ўзларининг эффектлари бўйича жуда хилма-
хилдир. Уларнинг айримлари ўзларининг таъсир этиш активлиги, келтириб 
чиқарадиган мутацияларининг типлари бўйича ионловчи радиациянинг 
таъсирига ўхшаса, бошқа кимёвий мутагеннинг таъсир доираси улардан 
кескин фарқ қилади. Қатор кимёвий мутагенларнинг (масалан этиленимин) 


344 
эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларга таъсир этишда келиб чиқадиган 
мутацияларнинг частотаси мутагенларнинг дозасига боғлиқ бўлади. 
Кимёвий мутагенлар ўзгарувчанлик кўламини кенгайтириб, селекция учун 
аҳамиятли бўлган янги оригинал ўзгаришларни келтириб чиқаради. 
Кимёвий мутагенез эволюцион жараёнда қарор топган селекция учун 
тўсқинлик қилувчи белгилар ўртасидаги коррелятив боғлиқликни узишга 
ёрдам беради. 
Ўзбекистонда ҳам кимёвий мутагенез йўналишида бир қатор 
олимларимиз - Ибрагимов Ш.И., Назиров Н.Н., Эгамбердиев А.Э. ва 
бошқалар ғўза ва бошқа объектларда тадқиқот ишларини олиб борган ва 
бормоқдалар. Кимёвий мутагенез йўли билан Эгамбердиев А.Э. ва 
ҳаммуаллифлари томонидан ғўзанинг “Октябрь 60” нави яратилди. 
Шундай қилиб, кимёвий мутагенезни ўрганишнинг олдида ирсият ва 
ирсий ўзгарувчанлик ҳодисаларининг сирларини очишдек катта вазифа 
турибди. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish