664
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мулкни сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усул
билан бегоналаштириш ҳуқуқига эга. Бунда шартномада гаровга
қўювчининг гаровга олувчининг розилигисиз гаровга қўйилган мол-
мулкни бегоналаштириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилиши
мумкин.
шарҳланаётган модданинг талабларини ҳисобга олган ҳолда,
гаровга қўйилган мол-мулкни бошқа шахсга беришда гаров
сақланади ва гаровга олувчи ҳам мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқ-
ларини сақлаб қолади. қарздор томонидан гаров билан таъминланган
мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларида гаровга олувчи гаровга
қўйилган мол-мулкка нисбатан ундирувни қаратишга ҳақлидир,
унинг эгаси бошқа шахс бўлган бўлса ҳам.
2. Универсал ҳуқуқий ворислик тартибида.
Универсал ҳуқуқий ворислик юридик шахснинг ҳуқуқий
ворислик ёки қайта ташкил этилиши натижасида рўй беради.
Ҳуқуқларнинг,
шунингдек, мулк ҳуқуқлари ёки бошқа ашёвий
ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ворислигида, мерос қолдирувчининг,
вориснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари меросхўрларига, ҳуқуқий
ворисларига ўтади.
Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ҳолларида, қайта таш-
кил этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
янги ташкил этилган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахс қайта
ташкил этилишининг ўзига хос хусусиятлари ФК 50-моддасига
бўлган шарҳларда кўриб чиқилади.
3. шарҳланаётган модданинг 2-қисми гаровга қўювчининг
ҳуқуқ лари ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисига ўтишини
белгилайди. Бунда ҳуқуқий ворис гаровга қўювчининг барча мажбу-
риятларини зиммасига олади. қолаверса, ушбу меъёр диспозитив
ҳисобланади, яъни гаровга қўювчининг ва гаровга олувчи ўртасидаги
шартномада бошқача ҳолат назарда тутилиши мумкин.
шуни
таъкидлаш лозимки, меросхўрлик ҳолатида ҳам, қайта
ташкил этиш ҳолатида ҳуқуқий ворисликда ҳам қонун ҳуқуқлар
ва мажбуриятларининг бир нечта шахсларга ўтиши имкониятини
назарда тутади. масалан, меросхўрлар бир нечта шахс бўлиши
мумкин ёки қайта ташкил этиш натижасида бир нечта юридик
шахслар пайдо бўлади.
Бундай ҳолларда шарҳланаётган модда алоҳида меъёрни
белги-
лайди. масалан, агар гаров нарсаси бўлган мол-мулки ҳуқу-
665
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
қий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, ҳуқуқий
ворисларнинг ҳар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни
бажармасликнинг гаpовдан келиб чиқадиган оқибатига мазкур мол-
мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда жавоб беради.
Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошқа асосларга кўра ҳуқуқий
ворисларнинг умумий мулки бўлиб қолса,
улар солидар гаровга
қўювчиларга айланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: