Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   407
286-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича 
ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
Гаровга олувчи талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли 
билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш ҳақидаги 
қоидаларга (ушбу Кодекснинг 313–321-моддалари) риоя қилган ҳолда 
гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга 
беришга ҳақли.
Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз 
ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан 
таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш 
ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий 
бўлади.
Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги 
шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши 
ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа 
шахс фойдасига воз кечилишини ҳам англатади.
1. шарҳланаётган модда гаровга олувчи гаров тўғрисидаги 
шартнома бўйича ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказилишини 
белгилайди.
Ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш – битим турла-
ридан бири бўлиб, унда ҳуқуқлар эгаси ўз ҳуқуқларини бошқа шахс 
фойдасига беради, бундай ўтказиш натижасида бошқа шахс ҳуқуқ 
эгасига айланади.
Битимнинг бундай тури гаров тўғрисидаги шартнома бўйича 
вужудга келган ҳуқуқларга нисбатан йўл қўйилади. Фуқаролик 
кодекси, «Гаров тўғрисида»ги ва «Ипотека тўғрисида»ги қонунларда 
гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс 
фойдасига воз кечиш ҳолатлари назарда тутилган.
қонун гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа 
шахс фойдасига воз кечиш шартларини белгилайди ва бундай 
ҳуқуқларнинг асосий мажбуриятга нисбатан ҳосила хусусиятини 
ҳисобга олади.
Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз 
ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан 
таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш 
ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий 
бўлади. Бу гаровнинг у томондан бажарилиши таъминланган асосий 
мажбуриятдан алоҳида мустақил ҳолда мавжуд бўлиши мумкин 
эмаслиги билан боғлиқ.


668
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шарҳланаётган модданинг 1-қисми ҳуқуқлардан бошқа шахс 
фойдасига воз кечишга гаровга олувчи – кредиторнинг талаб қилиш 
ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтказилиши сифатида қарайди. Бунга 
тегишли равишда, гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан 
бошқа шахс фойдасига воз кечиш, мажбуриятдаги шахсларнинг 
алмашиниши ҳолатларидан бири бўлиб ҳисобланади. ФК 313-
моддасига мувофиқ, кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши 
учун қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. Ушбу қоидадан 
истиснолар қонунда ёки шартномада назарда тутилиши мумкин. 
Бундай қоиданинг ўрнатилиши кредиторнинг, ушбу ҳолатда га ровга 
олувчининг ўзгартирилиши, қарздор томонидан ўзининг мажбурият-
ларини ижро этишга салбий таъсир кўрсатмайди.
шуни таъкидлаш лозимки, гаров тўғрисидаги шартнома бўйича 
ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечишда гаровга олувчининг 
ҳуқуқлари янги гаровга олувчига худди шу ҳажмда ҳамда бундай 
ўтиш пайтига мавжуд бўлган шартларда ўтади. Бошқача қилиб 
айтганда, ҳуқуқларнинг ўтиш жараёнининг ўзи ўтказилаётган 
ҳуқуқларнинг мазмунига ҳам, ҳажмига ҳам, бошқа хусусиятларига 
ҳам таъсир кўрсатмайди.
2. шарҳланаётган моддада кўчар ва кўчмас мол-мулк бўйича 
ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш турлича тартибга 
солинади.
Унинг 2-қисмига кўра кўчмас мулк гарови тўғрисидаги шартно-
ма бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечишда
асосий мажбурият бўйича кредиторнинг ҳуқуқлари ҳам худди 
шу шахсга ўтказилиши шарт. Бу гаров тўғрисидаги шартнома 
бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш сифатидаги 
бундай битимнинг жуда муҳим шартидир ва унга риоя қилмаслик 
битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Ипотека бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
бошқа тарзда тартибга солинади. шарҳланаётган моддадан ташқари 
мазкур масала «Ипотека тўғрисида»ги қонунда тартибга солинади.
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа 
шахс фойдасига воз кечишда унга, шунингдек, ипотека билан 
таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздорга талаб қилиш 
ҳуқуқлари ўтади. Яъни ипотека шартномасида ипотека бўйича 
ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, кредиторнинг асосий 
мажбуриятга нисбатан ҳуқуқларининг ўтишини англатади.


669
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish