Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   407
282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни 
муддатидан илгари бажариш ва ундирувни 
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни қуйидаги 
ҳолларда муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли:
1) агар гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган бўлиб, гаров 
тўғрисидаги шартнома бузилган ҳолда унинг эгалигидан чиққан бўлса;
2) гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш қоидаларини 
бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси);
3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда 
йўқолган бўлса, агар гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг 
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса.
Гаровга олувчи қуйидаги ҳолларда гаров билан таъминланган 
мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга, агар 
унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратишга 
ҳақли:
1) гаровга қўювчи навбатдаги гаров қоидасини бузган бўлса (ушбу 
Кодекснинг 273-моддаси);
2) гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва 
асраш юзасидан ушбу Кодекс 274-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 
2-бандларида ҳамда иккинчи қисмида назарда тутилган бурчларни 
бажармаса;
3) гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруф этиш 
қоидаларини бузса (ушбу Кодекс 277-моддасининг иккинчи ва учинчи 
қисмлари).
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми гаровга олувчига асосий 
мажбуриятни учта турли ҳолларда муддатидан илгари бажаришни 
талаб қилиш ҳуқуқини беради.


658
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шарҳланаётган модданинг 1-қисми 1-бандида гаровга қўювчида 
қолдирилган гаров нарсасининг унинг эгалигидан чиқи ши тўғри-
сидаги қоида кўрсатилган. шуни эътиборга олиш керакки, ЎзР ФК 
269-моддаси 5-қисмига мувофиқ, гаровга қўювчи томони дан эгалик 
қилиш ёки фойдаланиш учун вақтинча учинчи шахсга топширилган 
гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган ҳисоб ланади. шунинг 
учун, нарсанинг ушбу шахс эгалигидан чиқиб кетиши ҳам, асосий 
мажбуриятни муддатидан илгари бекор қилиш талабининг гаровга 
олувчи томонидан қўйилиши учун асос бўлиб ҳисобланади.
шарҳланаётган норма ЎзР ФК 27-модда 1-қисми иккинчи бандида 
ва учинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни бузилиши ҳолатлари 
учун ўрнатилган санкциянинг 1-қисмини ифодалайди. Унда, гаровга 
қўювчи томонидан
 
гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини 
таъминлаш учун, шу жумладан, уни учинчи шахсларнинг тажовуз-
лари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга 
мажбурлиги назарда тутилган. Бироқ ЎзР ФК 274- моддасида бу 
қоидаларни бузганлик учун санкция кўрсатилмаган. шарҳланаётган 
меъёр бу камчиликни тўлдиради. Агар мол-мулк гаровга қўювчининг 
эгалигидан учинчи шахс эгалигига ўтиб кетган бўлса, бу гаровга 
қўювчининг тегишли тажовузлардан мулкни ҳимоя қилиш бўйича ўз 
мажбуриятини бажармаганлигидан далолат беради. шарҳланаётган 
нормага асосан, агар учинчи шахсларнинг гаров нарсасига тажовуз-
лари унинг гаровга қўювчи эгаллашидан чиқиб кетиши билан 
ифодаланган бўлса, гаровга олувчи асосий мажбуриятнинг муддати-
дан олдин ижро этилишини талаб қилишга ҳақли.
2. шарҳланаётган модданинг 1-қисми 2-банди, биринчи қарашдан, 
гаров кредиторлари манфаатларининг кафолати бўлиб кўринади. 
Лекин бундай кўриниш фақат чалғитади. Ҳақиқатда, бу ерда умуман 
келиб чиқиши мумкин бўлмаган шарт билан гаров га олувчига асосий 
мажбуриятнинг муддатидан олдин бажари лишини талаб қилиш 
ҳуқуқи берилади. Гаровга қўювчи ЎзР ФК 276-моддасида ўрнатилган 
гаров нарсасини алмаштириш тўғри сида»ги қоидани бузишга қодир 
эмас, шунинг учунки мазкур модда унга ҳеч қандай мажбуриятни 
юкламайди ва фақат унга ҳуқуқ беради. Ушбу модданинг 1-қисмига 
мувофиқ, гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш йўли билан 
гаров тўғрисида»ги шартномани ўзгартиришга ҳақли, лекин мажбур 
эмас. У ўзининг мазкур ҳуқуқидан фойдаланмаслиги мумкин ва 


659
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
бу қоидани бузиш деб ҳисобланмайди. худди шунингдек, агар 
гаров нарсаси нобуд бўлса гаровга қўювчининг гаров тўғрисида»ги 
шартномани ўзгартиришни рад қилиши, айтилган модданинг 2-қис-
мида келтирилган, ўз ҳуқуқидан фойдаланмасликдир, бу ҳам қоида-
ни бузилиши деб ҳисобланмайди.
3. шарҳланаётган модданинг 1-қисми 3-банди бўйича агар гаров 
нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўқолган 
бўлса, гаровга қўйувчи эса уни янгиламаса, бу кредиторга асосий 
мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилиш ҳуқуқини 
беради. Бунда гаровга қўювчининг гаров нарсасини йўқолишига 
муносабати ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Гаровга қўювчи объект 
йўқолиши учун жавоб берганда ҳам, унинг бу мажбурият бўйича 
жавобгар бўлмаслигида ҳам, гаровга олувчи асосий мажбуриятни 
муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақлидир.
Бироқ бунда гаровга олувчининг ҳуқуқи, ЎзР ФК 276-моддаси 
2-қисмида назарда тутилган гаровга олувчининг хатти-ҳаракатларига 
боғлиқ равишда қўйилган (ушбу моддага бўлган шарҳларни қаранг).
4. шарҳланаётган модданинг 2-қисми
 
гаровга олувчига гаров 
билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни 
талаб қилишга ҳамда ундирувни гаров нарсасига қаратишга бўлган 
субсидиар ҳуқуқни беради. У мазкур модданинг 1-қисми билан 
белгиланган ҳоллардан кескин равишда фарқ қилувчи учта турли 
ҳолатларни бирлаштиради. Уларнинг ҳар бири алохида ҳолда рўй 
берганда ҳам гаров нарсасига ундирувни қаратишнинг ҳақиқий 
имконияти вужудга келади.
шарҳланаётган модда 2-қисми 1-банди етарли даражада аниқ 
таърифланмаган. У ЎзР ФК 273-моддаси нормалари билан ҳаволаки 
боғлиқ. Айни пайтда унинг матнида кўрсатилганидай ҳамма меъёр-
ларини эмас, балки ЎзР ФК 273-моддасининг 2-қисми ва 3-қис-
мида назарда тутилган меъёрларни бузганлиги учун санкцияни 
белгиловчи меъёрни ўз ичига олади.
Агар гаровга қўювчи шартнома таркибидаги тақиққа зид равишда 
навбатдаги гаровни амалга оширган бўлса ёки ФК 273-моддаси 
3-қисмида назарда тутилган ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига 
олдин мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиш 
мажбуриятини бузган бўлса, гаровга олувчи тегишли ҳуқуқларга эга 
бўлади.


660
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
5. шарҳланаётган модданинг 2-қисм 2-банди гаровга қўювчи 
томонидан
 
гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш 
учун зарур чораларни кўриши керак бўлган ўз мажбуриятларини 
бузилиши ҳолатларида ўрнатилган санкциянинг 2-қисмини ифода-
лайди. Бироқ бу қоидалар, учинчи шахсларнинг тажовузлари объект-
нинг гаровга қўювчининг эгалигидан чиқиб кетиши билан ифода-
ланмаган ҳолатларга тааллуқлидир. Бундай ҳолларда гаровга олув-
чи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари 
бажаришни талаб қилишга ва ундирувни гаров нарсасига субсидиар 
қаратишга ҳақли.
худди шу санкция гаровга қўювчи томонидан
 
ЎзР ФК 274-мод-
даси 2-қисмидан чиқадиган ўз мажбуриятларининг бузили ши 
ҳолатлари учун амал қилади. У гаровга олувчига гаровга қўйил ган 
мол-мулкнинг мавжудлиги, миқдори, ҳолати ҳамда сақлаш шароит-
ларини ҳужжатлар бўйича ва амалда текширишга бўлган ҳуқуқларни 
беради.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish