280-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш тартиби
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйил-
ган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қонди-
рилади.
Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров
нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви
асосида йўл қўйилади. мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган
шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаб-
лари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига муво-
фиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган
бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров
тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қаро-
рига мувофиқ қаратилиши мумкин:
1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки
органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;
2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий
аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш
мумкин бўлмаса.
1. Гаровга олувчи қарздорга нисбатан гаров билан таъминланган
ўзининг талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан
қондириш ҳуқуқига эга ва бу ким ошди савдосини ўтказиш йўли
билан гаров нарсасини сотиш ва ўзининг гаров билан таъминланган
ҳуқуқи ҳисобидан, сотиш суммасидан ўзининг талабларини имтиёз-
ли равишда қондирилиши орқали ифодаланади. Кўрсатилган тар-
тиб таомил гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш деб
аталади. шуни унутмаслик лозимки, агар қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ҳолда, гаров гаровга қўюв-
651
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
чининг гаров нарсасига нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий
ҳуқуқларининг гаровга олувчига ўтказилишини назарда тутмайди.
мажбуриятни бажармаган ҳолда, гаров нарсасига нисбатан
мулк ҳуқуқининг гаровга олувчига ўтказилишини назарда тутувчи
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Фақат ким ошди савдосида сотиш йўли билан гаровдаги мол-
мулкка ундирувни қаратиш орқали талабнинг қондирилиши,
ундирувни қаратиш жараёнида қарздор томонидан ўз мажбуриятини
бажармаслигини аниқлаш ва ундирувни қаратиш учун асос бор-йўқ-
лигини ойдинлаштириш билан боғлиқ.
Фараз қилайлик, қарздор шартнома бўйича қарзини қайтармаяп-
ти, чунки ҳисобга ўтказишга асосан мажбуриятни тугаган деб
ҳисоблайди. Бу ҳолда, кредитор гаровга олувчининг талабларини
қондиришдан аввал, қарздор важларининг асосланганлигини текши-
риб чиқиш керак. Бундан ташқари, бу билан ушбу масалани ҳал
қилишда адолат таъминланади ва барча манфаатдор шахсларга тенг
ҳуқуқли ҳимоя берилади.
2. шарҳланаётган модда ундирув қаратишнинг иккита тартибини
белгилайди:
1) суд тартиби;
2) суддан ташқари тартиб.
Биринчи ва энг кенг тарқалган усули суд тартибида ундириш дир.
қонун ҳужжатларида ундирув қаратишнинг суд тартиби янада аниқ
тарзда тартибга солинган. шунингдек, суд тартиби ҳам кредитор
гаровга олувчининг, ҳам қарздор гаровга қўювчининг ҳуқуқлари ва
манфаатларининг ҳимоясини янада тўлиқ таъмин лайди.
қайси судга гаров нарсасига ундирувни қаратишга доир ишлар
тегишли бўлади? Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ,
томонларидан иккитаси ёки биттаси жисмоний шахслар бўлган
ишлар фуқаролик ишлари бўйича судларга қарашли бўлади. шунга
мувофиқ тарзда, агар гаровга олувчи ёки гаровга қўювчи жисмоний
шахслар бўлган ҳолларда, гаровга қўйилган мулкка ундирувни
қаратишга доир иш фуқаролик ишлари бўйича тегишли судда кўриб
чиқилади.
Агар гаров тўғрисида шартнома ва асосий мажбуриятнинг барча
томонлари юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса,
ундирувни қаратишга доир иш хўжалик судида кўриб чиқилади.
652
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Иккинчи усул – ипотека нарсасига ундирувни қаратишнинг
суддан ташқари тартиби қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
1. Гаровга олувчига гаров нарсасига бевосита ундирувни қаратиш
имкониятини назарда тутувчи гаров тўғрисида шартномага асосан
ундирувни қаратиш;
2. Суд иштирокисиз гаров нарсасига ундирув қаратилишини
назарда тутувчи, гаровга қўйилган мулкка нисбатан ундирувни
қаратиш учун асослар вужудга келгандан кейин тузиладиган,
гаровга қўювчининг ва гаровга олувчининг ўртасидаги нотариал
тасдиқланган шартнома.
шарҳланаётган моддада кўрсатилган усуллардан ташқари,
қонунчилик гаровга қўйилган мулкка нисбатан ундирувни қаратиш
масаласини, томонлар орасидаги низо мавжудлигида ҳакамлар суди
орқали кўриб чиқилишига ва уларнинг розилиги билан ҳакамлар
томонидан муҳокама қилинишига йўл қўяди. Ҳакамлар суди
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низо ларни,
шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида вужуд га келадиган
хўжалик низоларини бартараф қилувчи нодавлат органдир.
«Гаров тўғрисида»ги шартнома томонлари келишув бўйича улар
орасидаги низони бартараф қилиш учун муваққат ҳакамлар судини
ташкил қилиши мумкин ёки доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлар
судига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳакамлар суди низони кўриб чиқиб қарор қабул қилади.
Ҳакамлар судининг қарори ихтиёрий равишда ва мазкур қарорда
белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилади. Агар Ҳакамлар
судининг қарори ихтиёрий равишда ва мазкур қарорда белгиланган
муддатларда ижро этилмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикасининг
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрида»ги қонунда ўрнатилган тартибда, ваколатли суд томонидан
берилган ижро варақасига мувофиқ мажбурий ижро этилиши
даркор.
3. шарҳланаётган модда, ундирув гаров нарсасига қайси ҳолларда
фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилишини белгилайди. Суд
қарори қуйидаги ҳолларда талаб қилинади:
1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки
органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;
2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий
аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;
653
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини
аниқлаш мумкин бўлмаса.
Do'stlaringiz bilan baham: |