Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   407
276-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш
Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг 
розилиги билан йўл қўйилади.
Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга 
бўлган мулк ҳуқуқи ё хўжалик юритиш ҳуқуқи қонунда белгиланган 
асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона 
муддатда (низо чиққан тақдирда эса – суд белгилаган муддатда) гаров 
нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган 
бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга 
ҳақли.
1. Юқорида таъкидланганидек, гаров асосий мажбурият бажари-
лишини таъминлаш учун мўлжалланган. Гаров нарсаси кредитор 
олдида мажбурият бажарилишини таъминлаш учун гаровга 
қўйилади, унга бўлган мулк ҳуқуқи, мажбурият бажарилмаса ҳам 
ўз-ўзидан гаровга олувчига ўтмайди. мажбуриятни бажармаслик ёки 
лозим даражада бажармаслик ҳолатида ундирувни гаров нарсасига 
қаратиш тартиби қўлланилади, бунда гаровга қўйилган мол-мулк 
ким ошди савдолари орқали сотилади. шунинг учун, кредитор 
учун гаров нарсаси, қарздор томонидан мажбуриятни бажармаслик 
ҳолатида унга нисбатан ундирувни қаратишда, талабларни қондириш 


644
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
учун ликвидлиги (харидорлиги) ва етарлилигидан келиб чиққан 
ҳолда муҳим аҳамият касб этади.
2. шарҳланаётган моддага мувофиқ, гаров нарсасини тенг 
қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштириш мумкин. Гаров нарса-
сини алмаштириш қуйидагиларга кўра амалга оширилади:
– гаровга қўювчининг ташаббусига кўра;
– қонунда белгиланган асослар вужудга келган ҳолларда;
– агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд гаровга 
қўювчининг мулк ҳуқуқи ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи бекор 
қилинган бўлса, мажбурий равишда.
Биринчи ҳолда, гаровга қўювчи гаровга олувчининг розилиги 
билан гаров нарсасини бошқа ашёга алмаштириши мумкин. Гаров 
нарсасининг алмаштирилиши гаров тўғрисида»ги шартномага 
тегишли ўзгартиришларни киритиш билан расмийлаштирилади. 
масалан, гаров нарсаси – «матиз» автомашинаси – у мажбуриятлари 
гаров билан таъминланган қарздор дўстининг мулкидир. Бу орада 
қарздор «Нексия» автомашинасини меросга олади. Гаровга олув-
чининг розилиги билан, гаров нарсасини қарздорнинг мулки 
«Нексия» билан алмаштириш мумкин, бунда «матиз»га бўлган гаров 
ҳуқуқи йўқолади.
3. Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида»ги ва «Ипотека тўғри-
сида»ги қонунларда қуйидаги ҳолатлар назарда тутилган. Гаров 
нарсаси нобуд бўлса ёхуд шикастланса, гаровга қўювчи гаров 
нарсасини тиклашга ёки уни тенг қийматли бошқа мол-мулк 
билан алмаштиришга ҳақли. Агар гаровга қўювчи бу ҳуқуқдан 
фойдаланмаса, унда гаровга олувчи бажарилиши гаров билан 
таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини 
талаб қилиши мумкин. шундай қилиб шарҳланаётган моддага 
асосан, агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд 
унга бўлган мулк ҳуқуқи ё хўжалик юритиш ҳуқуқи бекор қилинган 
бўлса, гаровга қўювчи гаров нарсасини тиклашга ёки уни тенг 
қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли. мазкур 
қоида, агар гаров нарсаси бўлган мол-мулк жойлашган ер участкаси, 
Ер кодексида ўрнатилган тартибда, давлат эҳтиёжлари учун олиб 
қўйилганлиги ҳолатида ҳам амал қилади. Ушбу ҳолда, ўрнига-
ўрин (бошма-бош) берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи ёки товон 
тўлаш тадбиқ этилади. масалан, гаров нарсаси бўлган мол-мулк 


645
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
қонун билан белгиланган асослар ва тартибда давлат эҳтиёжлари 
учун олиб қўйилса, унинг ўрнига бошқа мол-мулк берилади, гаров 
ҳуқуқи ўз-ўзидан ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка тадбиқ этилади. 
Агар унинг ўрнига тегишли ҳақ (пул) суммаси берилса, унда гаров 
ҳуқуқи ўз-ўзидан берилган ҳақ суммасига ҳам тадбиқ этилади. шуни 
таъкидлаш лозимки, «Ипотека тўғрисида»ги қонунга асосан, гаровга 
қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонунчиликда ўрнатилган 
тартибда бекор бўлса, ипотека олувчи мажбуриятнинг муддатидан 
олдин бажарилишини талаб қилиши ҳамда ўрнига-ўрин берилган 
мол-мулкка ёки ҳақ суммасига ундирувни қаратиши мумкин.
шарҳланаётган модда диспозитив ҳисобланади ва шартномада 
бошқаси назарда тутилиши мумкин. шартномада, гаров нарсасини 
алмаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳамда гаровга қўйилган мол-мулк 
йўқолиши ҳолатида гаровга олувчи мажбуриятнинг муддатидан 
олдин бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда 
тутилиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish