Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   407
278-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиши
Гаровга олувчи ўз ихтиёрида бўлган ёки бўлиши лозим бўлган 
гаровга қўйилган мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгаллашидан, 
шу жумладан гаровга қўювчининг эгаллашидан талаб қилиб олишга 
ҳақли (ушбу Кодекснинг 228, 229, 230, 232-моддалари).
Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган 
гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолларда у бошқа 
шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ҳам, ўз ҳуқуқининг ҳар 
қандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик 
қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 
231, 232-моддалари) талаб қилиши мумкин.
1. шарҳланаётган модда гаровга олувчининг ҳуқуқларини гаровга 
қўйилган мол-мулкка эгалик қилиш ва фойдаланиш имкония-
тини чеклайдиган бузилишлардан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий 
механизмларини ўрнатишга қаратилган.
2. мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган 
бузилишлардан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизм-
ларига виндикация, яъни бузилишлардан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий 
механизмлари, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан 
талаб қилиб олиш (ФК 228-моддаси), мол-мулкни инсофли эгал-
ловчининг эгалигидан талаб қилиб олиш (ФК 229-моддаси), 
мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш орқали олинган даромадлар ва 
талаб қилиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш 
тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқлари (ФК 230-моддаси) белгилаб 
қўйилган. мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юқорида 
санаб ўтилган чоралари мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, 


648
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада 
назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахсга ҳам 
берилади. Жумладан, шартномада гаровга олувчида гаров нарсасига 
бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи мавжудлигини вужудга 
келтирадиган, унинг гаров нарсасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқи 
назарда тутилиши мумкин.
шундай қилиб, гаровга олувчи ўз ихтиёрида бўлган гаровга 
қўйилган мол-мулкни, шу мол-мулк эгаси сифатида, гаровга 
қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқларнинг бузилишларидан бўлган 
ҳимояси тақдим қилинади.
Эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган бузилиш-
лардан гаровга олувчининг гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган 
ҳимоя қилиш ҳуқуқи мутлақдир, яъни гаровга олувчи гаровга 
қўйилган мол-мулкни барча шахслар, шу жумладан, гаровга қўюв-
чининг эгаллашидан талаб қилиб олишга ҳақли.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми эгалик қилишдан маҳрум 
этиш билан боғлиқ бўлмаган бузилишлардан ҳуқуқларнинг 
ҳимоясини белгилайди. Ушбу ҳолатда гаров нарсаси гаровга олувчида 
қолади, лекин бошқа шахслар, шу жумладан гаровга қўювчининг 
баъзи ҳаракатлари гаровга қўйилган мол-мулкка зарар етказилишига 
олиб келиши мумкин. Гаровга олувчи
 
бошқа шахслардан, шу 
жумладан гаровга қўювчидан ҳам, бундай бузилишларни бартараф 
этишни талаб қилиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish