93
МАВЗУ ЮЗАСИДАН ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ:
1. Психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий
хусусиятлари ва хатти-
ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-
атвор ва
дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзоси ... деб аталади.
a) индивид;
b) одам;
c) инсон;
d) шахс.
2. Шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган
миқдор ва сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён - бу ...
a) шаклланиш;
b)
ривожланиш;
c) ўсиш;
d) вояга етиш.
3. Қандай йўналиш ёки оқим индивиднинг шахс сифатида ривожланишида
биологик омилларнинг устуворлигини эътироф этади?
a) фалсафий йўналиш;
b) прагматик оқим;
c) биологик йўналиш;
d) преформизм оқими.
4. Инсон яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир нима деб аталади?
a) макон;
b) табиат;
c) борлиқ;
d) муҳит. 5
5. Шахс шаклланишига нисбатан қандай ёндашувлар мавжуд?
a) фалсафий, ижтимоий,
биологик, ҳуқуқий ёндашув;
b) тарихий, ижтимоий, биологик, маданий ёндашув;
c) биологик, ижтимоий, психологик ва яхлит ёндашув;
d) биологик, педагогик, психологик, тарихий ёндашув.
6. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари
мажмуи нима деб
аталади?
a) хусусият;
b) сифат;
c) характер;
d) темперамент.
7. Гўдакнинг вазни туғилган пайтда 3,5 кг, бўйи 50 см бўлган бўлса, уч
ойлик даврида унинг вазни тахминан 5 кг, бўйи 60 см, 6 ойлик бўлганда эса
тахминан 7 кг, бўйи 64 см бўлади. Ушбу хусусиятлар қайси ёш даврига хос?
94
a) кичик ёш даври;
b) илк ёш даври;
c) гўдаклик даври;
d) катта ёш даври.
8. Бу даврда боланинг бўйи бу даврда 7-8 см га ўсади. Унинг оёқлари
гавдасига нисбатан тезроқ
ривожланади, оғирлиги 20-22 кг ни ташкил этади.
Болаларнинг умуртқа суяклари қотмаганлити туфайли тез қийшайиб қолиши
мумкин. Уларнинг юраги чақалок юрагига нисбатан 4-5 баробар катталашган,
бироқ мускуллари хали етарли даражада мустаҳкамланмаган бўлади.
a) кичик ёш даври;
b) илк ёш даври;
c) гўдаклик даври;
d) катта ёш даври.
9. Бу даврда унинг оғирлиги 14-15 кг, бўйи 90-95 смга етади. Бола
жисмонан анча чиниқиб, асаб тизими тараққий этади Таянч ҳаракат органлари
такомиллашиб боради. Бу ўринда қайси ёш даври хусусида сўз бормоқда?
a) кичик ёш даври;
b) илк ёш даври;
c) гўдаклик даври;
d) катта ёш даври.
10. Бу давр мобайнида бўйи 105-108 см гача ўсади, оғирлиги эса 18-19 кг
бўлади. Бу даврда боланинг мияси тез ривожланади.
Катта ярим шарлар
пустлоғининг фаолияти такомиллашиб боради. Ушбу хусусиятлар кайси ёш
даврига хос?
a) кичик ёш даври;
b) ўрта ёш даври;
c) гўдаклик даври;
d) катта ёш даври.
11. Бу ёшдаги ўғил болаларда мустақил фаолият кўрсатиш,
ташаббускорлик ривожланади ҳамда катталар фикрини тинглаш иштиёқи
шаклланади. Бу даврда боланинг бўйи 120 см га етади, оғирлиги 22-24 кг
бўлади. Бу ёшда бола чиниқади, қизиқувчан бўлади, ўз саломатлигини назорат
қила олади. Бу ўринда қайси ёш даври хусусида сўз бормоқда?
a) мактабга тайёрлов даври;
b) ўрта ёш даври;
c) гўдаклик даври;
d) катта ёш даври.
12. Болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасини аниқлашда
нимага
таянилади?
95
a) ота-онанинг фикрига;
b)
табиий маълумотномага;
c) ташхис марказининг хулосасига;
d) боланинг ўқишга бўлган хоҳишига.
Do'stlaringiz bilan baham: