Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

Кичик гуруҳ (3-4 ёшли болалар)нинг ривожланиш хусусиятлари. Бола 3 
ёшга қадам қўйганда жисмоний ўсиши бир қадар секинлашади. Бу даврда 
унинг оғирлиги 14-15 кг, бўйи 90-95 смга етади. Бола жисмонан анча чиниқиб, 
асаб тизими тараққий этади. Таянч ҳаракат органлари такомиллашиб боради. 3 
ёшли болалар қисқа муддат давомида ўз хатти-ҳаракатларини идора қилиш 
кўникмасига эга бўладилар. Улардаги мустақиллик ортиб боради, ҳиссиёт 
ҳамда сенсор идроки ривожланиб боради. Жамоа бўлиб ўйнаш кўникмалари 
шаклланади. Ўйин асосида амалга ошириладиган меҳнат фаолиятини фарқлаш 
имконияти кенгаяди. Тасвирий фаолият ҳамда кўриш-ясаш фаолиятининг 
дастлабки кўринишлари намоён бўлади. Уч ёшли болаларнинг диққати кисман 
марказлашади, хотираси мустаҳкамланиб боради, моддий борлиқни идрок этиш 
жараёни бошланади, фараз қилиш имкониятлари вужудга келади. Бунда ўйин 
фаолияти етакчи роль уйнайди. Мазкур дастур худди мана шу фаолиятни 
кенгайтиришга ва ривожлантиришга кенг йўл очадиган таълимий машғулотлар 


90 
тизимини белгилаб беришга йуналтирилган.
Ўрта гуруҳ (4-5 ёш болалар)нинг ривожланиш хусусиятлари. Бола тўрт 
ёшга еттач, унинг жисмоний ўсиши бир мунча жадаллашади, бу давр 
мобайнида бўйи 105-108 см гача ўсади, оғирлиги эса 18-19 кг бўлади. Бу даврда 
боланинг мияси тез ривожланади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолияти 
такомиллашиб боради. Боладаги асосий ҳаракатларнинг ривожланишида 
жиддий-сифат ўзгаришлар содир бўлади, уларни бажаришда табиийлик ортиб 
боради, болаларда қиёслаш кўникмаси шаклланади. Бу ёшдаги болаларнинг 
нутқи равон, хотираси анча теран, мустақил фикрлаш даражаси бир қадар 
ривожланган бўлади. Барча ҳаракат ва фаолиятларни ўзи мустақил бажаришга 
интилади. Бу ёшда бола ниҳоятда серҳаракат, ўйинқароқ, ўта қизиқувчан 
бўлади. У ҳар қандай тадбирга бажонидил қатнашади. Шунинг учун ҳам уларни 
тўғри овқатлантириш, ўз вақтида ухлатиш, саломатлигини муҳофаза қилиш, 
руҳий ҳолатини назорат қилиб бориш, қувноқ кайфиятда бўлишини таъминлаш 
муҳим аҳамиятга эга. Улар билан олиб бориладиган машғулотларнинг 
мазмунини худди мана шунга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.
Катта гуруҳ (5-6 ёш болилар)нинг ривожланиш хусусиятлари. Бу 
даврда боланинг бўйи бу даврда 7-8 см га ўсади. Унинг оёқлари гавдасига 
нисбатан тезроқ ривожланади, оғирлиги 20-22 кг ни ташкил этади. Болаларнинг 
умуртқа суяклари қотмаганлиги туфайли тез қийшайиб қолиши мумкин. 
Шунинг учун ҳам суякларнинг тўғри ўсишини таъминлашга алоҳида эътибор 
бериш керак. Уларнинг юраги чақалоқ юрагига нисбатан 4-5 баробар 
катталашган, бироқ мускуллари ҳали етарли даражада мустаҳкамланмаган 
бўлади. Олти ёшга етганда мия пўстлоғининг асаб катакчалари ривожланиб, 
оғирлиги ва ташқи кўринишидан катталарникига яқинлашади. Шунинг учун 
ҳам боланинг асабларига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб 
этилади. Унинг талаффузи аниқ нутқи равон бўлишини таъминлаш керак. 
Боланинг бу фаолиятида нуқсон бўлган такдирда унинг олдини олиш 
чораларини кўриш лозим. Бу ёшдаги болаларнинг сўз бойлигининг 
ривожланишига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларнинг нутқидаги сўзлар 
боланинг фикр ифодалаш эҳтиёжларини тўла қондириши керак. Бу даврда 
болаларнинг математик тафаккури, ҳисоблаш кўникмаларини ривожланиши 
лозим. Дастлабки иқтисодий тушунчаларга эҳтиёж сезилади. Боланинг фараз 
қилиш қобилиятини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш 
мақсадга мувофиқдир.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish