Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат 
кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича 
профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштиришни назарда тутади. 
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника 
базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини 


86 
кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб 
таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига 
замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар 
томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун 
шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Мактабгача таълим тизимини янада 
такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастур” ишлаб 
чиқилди.
Дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари этиб 
қуйидагилар белгилансин: 
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар 
томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш 
шароитларини яратиш; 
мактабгача 
таълим 
сифатини 
ошириш, 
мактабгача 
таълим 
муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, 
таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий 
таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш; 
мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб 
таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш; 
замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда 
мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини 
оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш; 
2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш, шу жумладан қишлоқ жойларда мактабгача таълим 
муассасаларини янгидан қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган 
инвентар, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар 
билан таъминлаш. 
Мактабгача таълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг биринчи 
босқичи бўлиб, ижтимоий тарбиянинг энг муҳим бўғини ҳисобланади. 
Мактабгача таълим муассасаси болаларни тарбиялаш, қобилиятларини аниқлаш 
ва ривожлантириш, уларни мактабга тайёрлашда етакчи ўрин тутади ва соғлом, 
ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш учун зарур ташкилий, услубий, 
психологик, педагогик шарт-шароитлар яратади, болаларни мактабда мунтазам 
равишда таълим олишга тайёрлашда ота-оналарга ёрдам беради. Мактабгача 
таълим бола 6-7 ёшга етгунча оилада, ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача 
таълим муассасаларида амалга оширилади.
Мактабгача таълим бола шахсини мактабгача ёшдаги болалар таълим-
тарбиясига қўлланадиган давлат талабларига мувофиқ, жисмоний, маънавий ва 
интеллектуал жиҳатдан мактабда ўқишга тайёрлашни назарда тутади. 
Мактабгача таълимдаги бундай муҳим вазифаларни амалга оширишда 


87 
тарбиячи-педагоглилик касби айниқса, алоҳида аҳамиятга эга. 
Ўзи ўқийдиган, доимо билимини ошириб борадиган киши ўқитувчидир, 
деган қоида тарбиячига ҳам бевосита тааллуқлидир. Доимо ўзини тарбиялаш 
билан, тарбия илми ва санъатини эгаллаш билан шуғулланадиган тарбиячигина 
ҳақиқий тарбиячи бўла олади. Бу борада улуғ алломалардан бири “болани 
тарбиялаш тарбиячининг ўз-ўзини такомиллаштиришидан бошқа нарса эмас”, 
деган эди.
Тарбиячи ёш авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб 
тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга маъсулиятли вазифаларни 
бажаради. 
Тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ 
ва жамият олдидаги ўз маъсулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини 
ҳал этишга ижодий ёндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб 
боришга ёрдам беради. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish